Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Ҳукм ва ажрим (қарор) устидан назорат тартибидапротест билдириш ҳуқуқига эга бўлган шахслар


Download 0.79 Mb.
bet431/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   427   428   429   430   431   432   433   434   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

511-модда. Ҳукм ва ажрим (қарор) устидан назорат тартибидапротест билдириш ҳуқуқига эга бўлган шахслар


Чиқарилган ҳукмлар ва ажримлар (қарорлар) билан бирга ишларни назорат тартибида кўриб чиқишга улар фақат апелляция ёки кассация тартибида кўриб чиқилганидан кейин қонунда протест билдириш ҳуқуқи берилган суд раиси, прокурор ёки уларнинг ўринбосарлари протест билдирганда­гина йўл қўйилади.
Қуйидагилар протест билдиришга ҳақли:
1) Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси - барча инстанция судларининг ҳукмлари ва ажримлари (қарорлари) устидан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, унинг ўринбосарлари - Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарорларидан ташқари, ҳар қандай суднинг ҳукм­лари ва ажримлари (қарорлари) устидан;
2) Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бў­йича Олий судининг раиси, жиноят ишлари бўйича вилоят­лар ва Тошкент шаҳар судларининг раислари, Қорақалпоғис­тон Республикаси прокурори, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорлари ҳамда уларга тенглаштирилган прокурорлар - жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судларининг ҳукм­лари ва ажримлари устидан; ишни апелляция ёки кассация тартибида кўрган тегишинча Қорақалпоғистон Республика­си жиноят ишлари бўйича Олий суди, жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари судлов ҳайъатларининг ажримлари устидан, Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий суди, жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари томонидан биринчи инстанция бўйича кўрилган ишлар бўйича апелляция ва кассация ажримлари бундан мустасно;
3) Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг раиси, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори - округ ва ҳудудий ҳарбий судларнинг ҳукмлари ва ажримлари устидан, ишни апелляция ёки кассация тартибида кўрган Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг ажримлари устидан, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди томонидан биринчи инстанция бўйича кўрилган ишлар бўйича апелляция ва кассация ажримлари бундан мустасно. (ЎзР 14.12.2000 й. 163-II-сон Қонуни таҳриридаги модда)

1. Ушбу моддада кўрсатилган шахслардан бошқа ҳеч ким, ҳеч қандай мансабдор шахс протест билдириш ҳуқуқига эга эмас. Модданинг иккинчи қисмида муайян суд раиси, прокурор ва уларнинг ўринбосарлари қандай суднинг ҳукми, ажрими, қарори устидан протест билдиришга ваколатли эканлиги қатъий белгиланган.


2. Назорат тартибида протест фақат биринчи инстанция суди чиқарган ҳукм, ажрим, қарор устидан эмас, шу ишлар бўйича иккинчи инстанция судларининг апелляция, кассация ва назо­рат тартибида чиқарган ажрими ва қарори устидан ҳам бери­лиши мумкин.
3. Назорат тартибида протест бериш ҳуқуқига эга шахслар ваколатлари доирасидаги судларда кўрилган ишлар билан ўз ташаббуси билан ҳам, турли шикоят ва ахборотлар муносабати билан ҳам танишадилар ва протест билдирадилар.
4. Протестда қайси суд томонидан қандай жиноят иши бўйича чиқарилган ҳукм, ажрим, қарор устидан, қандай асос­ларда протест билдирилаётгани, суд чиқарган ҳужжатни бекор қилиш ёки ўзгартириш лозимлиги аниқ баён этилган бўлиши керак. Протестга, ундаги фикр-мулоҳазаларни тасдиқлайдиган далиллар ва бошқа ахборотлар илова қилиниши мумкин.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   427   428   429   430   431   432   433   434   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling