Жиноят-процессуал кодексига
Download 0.79 Mb.
|
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бу муддат алоҳида ҳолларда юқори суд раиси ёки унинг ўринбосари томонидан кўпи билан йигирма кунга узайтири лиши мумкин.
4976-модда. Ҳукм устидан апелляция шикояти
ёки протести бериш оқибатлари Апелляция шикояти берилиши ёки апелляция протести билдирилиши ҳукмни ижро этишни тўхтатиб туради. Ҳукм устидан шикоят бериш ва протест билдириш учун белгиланган муддат тугагач, ҳукм чиқарган суд ушбу Кодекс 479-моддасининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида назарда тутилган талабларни бажариб, ишни шикоятлар, протестлар ҳамда улар юзасидан билдирилган эътирозлар, шунингдек, тақдим этилган қўшимча материаллар билан бирга ўн кундан кечиктирмай апелляция инстанцияси судига юборади. Бу муддат алоҳида ҳолларда юқори суд раиси ёки унинг ўринбосари томонидан кўпи билан йигирма кунга узайтирилиши мумкин. 1. Апелляция шикояти бериш ёки протести билдириш учта муҳим ҳуқуқий оқибат келтириб чиқаради. Биринчидан, апелляция шикояти берилиши ёки апелляция протести билдирилиши ҳукмни ижро этишни тўхтатиб туради. Шикоят ёки протест шу жиҳатдан суспенсив деб аталади. Апелляция инстанцияси шикоят ёки протестни кўриб чиқиб, ҳукмга нисбатан ўз муносабатини белгиламагунга қадар ҳукмни ижрога қаратиш мумкин эмас. Бу процесс иштирокчилари учун жуда муҳим кафолатдир. Иккинчидан, шикоят берилганлиги ёки протест билдирилганлиги ҳукмнинг қонуний кучга кириш пайтини кейинроққа сўради: агар ҳукм устидан шикоят берилмаган ёки протест билдирилмаган бўлса, ҳукм апелляция шикояти бериш ва протести билдириш муддати тугаган пайтда қонуний кучга киради. Агарда ҳукм устидан апелляция шикояти берилган ёки протести билдирилган бўлса, ҳукм қонуний кучга кирадиган пайт, агар у апелляция инстанцияси ажрими билан бекор қилинмаган бўлса, иш апелляция инстанциясида ҳал қилингунга қадар кечиктирилади. Учинчидан, шикоят берилганлиги ёки протест билдирилганлиги ишнинг апелляция судида кўрилишига олиб келади. Ҳукм устидан шикоят бериш ёки протест билдириш учун белгиланган муддат тугаганидан кейин биринчи инстанция суди ишни тушган шикоятлар ва протестлар ҳамда улар юзасидан билдирилган эътирозлар, шунингдек, тақдим этилган қўшимча материаллар билан бирга апелляция инстанцияси судига юборади, апелляция инстанцияси суди эса ишни кўриб чиқиши шарт. Шикоятнинг бу хусусияти деволютив ҳаракат деб ҳисобланади. Апелляция шикояти берилганлиги ёки апелляция протести билдирилганлиги айблов ҳукми ижро этилишини ҳам, оқлов ҳукми ижро этилишини ҳам тўхтатиб туради. 2. Шарҳланаётган модданинг иккинчи қисмида ҳукм устидан шикоят бериш ва протест билдириш учун белгиланган муддат тугагач, ҳукм чиқарган суд ишни шикоятлар ва протестлар билан бирга ўн кундан кечиктирмай апелляция инстанцияси судига юбориши назарда тутилган. Агар апелляция учун белгиланган муддат тугагач, қўшимча шикоят берилса (қўшимча протест билдирилса) ёки протест ва шикоят юзасидан эътирозлар билдирилса, уларнинг ҳаммаси юқори инстанция судига қўшимча тарзда тақдим этилади. 3. Ҳукм чиқарган суд ҳукм устидан шикоят бериш ёки протест билдириш учун белгиланган муддат тугагач,ишни тушган шикоятлар ва протест билан бирга апелляция инстанцияси судига юбориши хусусидаги кўрсатмани мазкур муддат тугамасидан туриб, ишни апелляция инстанциясига юбориб бўлмайди деган маънода тушунмоқ керак. Масаланинг бу тарзда ҳал этилиши, биринчидан, шикоят бериш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга ўз ҳуқуқидан фойдаланиш имкониятини беради, иккинчидан, тушган шикоятлар ёки протестлар билан танишиб чиқиш ва улар юзасидан ўз эътирозларини билдириш имкониятини беради. Ана шу имкониятларни таъмин этиш мақсадида ЖПКнинг 4974-моддасида ҳукм устидан шикоят бериш учун белгиланган муддат ичида иш суддан талаб қилиб олиниши мумкин эмаслиги белгилаб қўйилган. ЖПКнинг ана шу моддаларини қиёслаш асосида шундай хулоса қилиш мумкинки, апелляция бериш учун мўлжалланган муддат тугамай иш ҳукм чиқарган суддан апелляция инстанциясига юборилиши мумкин эмас. Хатто ҳукм устидан шикоят бериш ёки протест билдириш ҳуқуқига эга бўлган барча шахслардан белгиланган муддат ўтгунга қадар апелляция шикояти ёки протести олинган бўлса ҳам жиноят иши ҳеч қаерга юборилмайди. Негаки, шикоятлар ва протест билан танишиб чиқиш ҳамда улар юзасидан эътирозлар ёзиш учун муддат талаб қилади. 4. Шу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган 10 кунлик муддат алоҳида ҳолларда юқори суд раиси ёки унинг ўринбосари томонидан кўпи билан 20 кунга узайтирилиши мумкин. Алоҳида ҳоллар деганда иш юзасидан кўп сонли судланувчи ёки жабрланувчилар жалб этилгани, иш кўп эпизодли ва жуда мурраккаб бўлиб ҳукм устидан берилган шикоят ёки протестларга эътироз тайёрлаш учун узоқ вақт талаб қилиниши, шунингдек, шикоят ёки протест манфаатларига таъсир этиши мумкин бўлган шахсларнинг хизмат сафарида ёки касал бўлиб қолган ҳоллари ва бошкалар тушунилиши мумкин. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling