Жиноят-процессуал кодексига


Download 0.79 Mb.
bet419/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   415   416   417   418   419   420   421   422   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

49714 - модда. Апелляция инстанцияси суд мажлисининг баённомаси


Апелляция инстанцияси судида суд мажлисининг котиби ушбу Кодекснинг 426-моддасида назарда тутилган қоидалар асосида баённома юритади. Суд мажлиси баённомаси юзасидан мулоҳазалар берилиши мумкин, улар ушбу Кодекс­нинг 427-моддасида назарда тутилган тартибда кўриб чиқилади.

1. Суд муҳокамаси чоғида юз берган барча воқеалар ёзма тарзда қайд этиб борилиши керак. Шу мақсадда суд муҳокамаси вақтида баённома юритилади. ЖПКнинг биринчи инстанция­даги суд муҳокамаси баённомасини юритиш тартибини белги­ловчи нормалари (ЖПК 426-моддаси) апелляция инстанцияси суд мажлиси баённомасини юритиш қоидаларига ҳам татбиқ этилиши қонунда мустаҳкамлаб қўйилган. Суд мажлисининг баённомаси судга қарорларни маслаҳатхонада чиқариш ва асослантиришда ёрдам беради. Бундай баённома суд муҳока­маси жараёни тўғрисидаги маълумотларнинг бирдан-бир манбаи бўлиб хизмат қилади ҳамда судда ишларни кўришнинг белгилаб қўйилган процессуал тартибига қай даражада риоя этилганлигидан далолат беради.


2. ЖПКнинг 426-моддасига мувофиқ суд мажлисининг баённомасидақуйидагилар кўрсатилади: суд мажлиси бошлан­ган ва тамом бўлган вақт, мажлис бўлган жой ва сана; суднинг номи ва таркиби; суд мажлисининг котиби, таржимон, айблов­чи, ҳимоячи, маҳкум (маҳбус, оқланган шахс), жабрланувчи ва унинг вакили, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакиллари, шунингдек, суд чақирган бошқа шахслар; кўрилаётган иш; маҳкумнинг (оқланган шахснинг) шахсига доир маълумотлар; мажлисда ҳозир бўлган ва ҳозир бўлмаган гувоҳлар ҳамда уларнинг келмаганлик сабаблари. Баённомада раислик қилувчининг барча фармойишлари кўрсатилади ва суднинг ҳаракатлари қандай тартибда ўтган бўлса, шу тартибда ёзилади. Бундан ташқари баённомада ишда иштирок этувчи шахсларнинг ариза ва илтимослари, суд музокараларининг тартиби, суд музокараларида иштирок этган шахсларнинг хулосалари ҳамда судланувчининг охирги сўзи мазмуни акс эттирилади. Ажрим чиқарилган куннинг эртасидан, мураккаб ишлар бўйича эса уч суткадан кечиктирмай баённома раислик қилувчи ва суд мажлисининг котиби томонидан имзоланади.
3. ЖПКнинг 427-моддасига мувофиқ суд мажлиси баённо­маси имзоланганидан кейин беш сутка ичида тарафлар шу баённома юзасидан ўз мулоҳазаларини беришга ҳақли. Мулоҳа­заларни раислик қилувчи кўриб чиқиб, уларга қўшилган тақ­дирда мулоҳазаларнинг тўғрилигини тасдиқлайди ва суд маж­лиси баённомасига қўшиб қўяди.
Башарти раислик қилувчи суд мажлиси баённомаси юзасидан берилган мулоҳазаларга қўшилмаса, бу мулоҳазалар ушбу ишни кўрган суд таркиби ҳал этиши учун киритилади. Баённомага доир мулоҳазалар ва судьянинг қарори суд мажлиси баённомасига қўшиб қўйилади. Бу ҳол юқори турувчи судларга ҳукмларнинг қонунийлиги ва асослилигини текширишда суд мажлиси баённомаси сифатини ҳам текшириш имконини беради.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   415   416   417   418   419   420   421   422   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling