Жиноят-процессуал кодексига
Шундан кейин суд суд мажлисига чақирилган судланув
Download 0.79 Mb.
|
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh
- Bu sahifa navigatsiya:
- Далилларни текшириш тугагач, судья тарафлардан суд терговига қўшимча қилиш ҳақида илтимослари бор-йўқлигини суриштиради, суд бу илтимосларни ҳал этади ва суд музокараларига ўтади.
Шундан кейин суд суд мажлисига чақирилган судланувчини, гувоҳларни, жабрланувчиларни сўроқ қилиш йўли билан далилларни текширишга, шунингдек, тарафларнинг илтимоси бўйича ҳамда ўзининг ташаббуси билан ҳужжатларни, баённомаларни ва ишга оид бошқа материалларни ўқиб эшиттиришгакиришади. Далилларни текшириш тартиби тарафларнинг фикрлари инобатга олинган ҳолда суд томонидан белгиланади.
Биринчи инстанция судида сўроқ қилинган гувоҳлар, агар суд тарафларнинг илтимоси бўйича ёки ўзининг ташаббуси билан уларни чақиришни зарур деб топган бўлса, апелляция инстанцияси судида сўроқ қилинадилар. Тарафлар янги гувоҳларни чақириш, экспертиза ўтказиш, уларга биринчи инстанция суди томонидан текшириб кўриш рад этилган ашёвий далиллар ва ҳужжатларни талаб қилиб олиш тўғрисида илтимос қилишга ҳақлидир. Арз қилинган илтимосларни ҳал этиш ушбу Кодекснинг 438-моддаси қоидалари асосида амалга оширилади, бунда апелляция инстанцияси суди илтимос биринчи инстанция судида қаноатлантирилмаган деган асосда илтимосни қаноатлантиришни рад этишга ҳақли эмас. Далилларни текшириш тугагач, судья тарафлардан суд терговига қўшимча қилиш ҳақида илтимослари бор-йўқлигини суриштиради, суд бу илтимосларни ҳал этади ва суд музокараларига ўтади. 1. ЖПКнинг 483-моддасида белгиланишича, апелляция инстанцияси суди жиноят ишини шикоят ёки протест келиб тушган кундан бошлаб ўн беш суткаданкечиктирмай, Ўзбекистон Республикаси Олий суди эса, бир ой муддатдан кечиктирмай кўриб чиқишга киришиши лозим. Қонунда жиноят ишини апелляция инстанцияси суди томонидан мазмунан кўришни тугаллаш муддати белгиланмаган. Жиноят ишини апелляция инстанцияси судида мазмунан ҳал этиш муддатларига нисбатан ЖПКнинг 405-моддаси қўлланилиши керак. Мазкур модда талабидан келиб чиқиб апелляция инстанцияси суди томонидан жиноят ишини мазмунан ҳал этиш уни кўриб чиқиш бошланган вақтдан эътиборан узоғи билан икки ой муддат ичида тугалланиши керак. Бу муддат апелляция ҳайъати ажримига асосан: апелляция инстанцияси суди раиси томонидан тўрт ойгача; алоҳида ҳолларда мураккаб ва кўп воқеали ишлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раисининг ўринбосари томонидан беш ойгача ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раиси томонидан олти ойгача узайтирилиши мумкин. 2. Ишни апелляция инстанциясида кўриш тартиби кўп жиҳатдан ишни биринчи инстанция судида кўриш тартибига ўхшаб кетади. Чунончи, суд мажлиси залида ҳозир бўлганларнинг ҳаммаси залга судьялар кириб келаётганида ўринларидан турадилар. Процесс иштирокчилар апелляция инстанцияси судига тик турган ҳолда мурожаат қиладилар ҳамда тушунтиришлар берадилар. Ушбу қоидадан фақат раислик қилувчининг рухсати билангина четга чиқилиши мумкин. Процесснинг барча иштирокчилари, шунингдек, суд мажлиси залида ҳозир бўлган барча фуқаролар раислик қилувчининг суд мажлисида тартибга риоя қилиш тўғрисидаги фармойишларини сўзсиз бажаришлари лозим. Шуниси ҳам борки, суд мажлисида тартибни бузган тартиббузарларга нисбатан суд мажлисида раислик қилувчи ва суд ЖПКнинг 272-моддасида назарда тутилган барча чораларни (огоҳлантириш, суд мажлиси залидан чиқариб юбориш, прокурор ёки ҳимоячини алмаштириш мақсадида суд мажлисини кейинга қолдириш, жарима солиш чораларини) қўллашга ҳақли. Шу билан бирга ишни апелляция инстанциясида кўриш тартибининг биринчи инстанция суди томонида ўтказиладиган суд муҳокамаси тартибидан фарқловчи муҳим хусусиятлари бор. 3. Апелляция тартибида иш юритишнинг ўзига ҳос хусусиятлари бундай иш юритишда суд мажлисининг биринчи инстанция суди томонидан ўтказиладиган суд муҳокамасида бўлмаган муайян қисмларини ажратиб кўриш заруриятини тақозо этади. Бунда гап хусусан қуйидаги қисмлар ҳақида бормоқда: 1) апелляция инстанцияси суди судьясининг иш юзасидан маърузаси; 2) процесс иштирокчиларининг тушунтиришлари; 3) қўшимча материаллар тақдим этиш ва уларни кўриб чиқиш; 4) бевосита суд мажлисида текширилиши лозим бўлган далиллар ҳажмини аниқлаш. 4. Апелляция инстанциясида иш кўриладиган жой ва сана ҳақида белгиланган тартибда хабардор қилинган процесс иштирокчиларининг ҳозир бўлмаслиги ишни кўриб чиқиш ва қарор чиқаришга тўсиқ бўлолмайди. Агарда апелляция инстанциясида иш кўрилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар суд мажлисига кела олмайдиган бўлсалар, ишни кўришни кейинга қолдириш тўғрисида илтимос қилишлари мумкин. Суд бу илтимосни кўриб чиқиши ва узрли сабаблар бўлган тақдирда қаноатлантириши шарт. 5. Апелляция инстанцияси суди суд мажлисининг тайёрлов қисми раислик қилувчи ишни кўриш тайинланган вақтда суд мажлисини очиши ҳамда қайси иш қайси суд чиқарган ҳукм устидан кимлар берган апелляция шикояти ёки протести бўйича кўрилишини эълон қилишдан бошланади. Шундан кейин раислик қилувчи тарафларнинг судга келган-келмаганлигини текширади. Суд мажлисида ҳозир бўлмаганларнинг келмаганлиги сабаблари аниқланади. Шундан кейин суд ишни кўриш мумкинлиги ёки мумкин эмаслиги масаласини ҳал этади. Мазкур масалани ҳал этиш чоғида апелляция инстанцияси суди Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 479-моддаси кўрсатмаларига таянади. Агар иш кўриладиган кун ҳақида вақтида хабардор қилинган шахсларнинг иштирокисиз ишни кўриш мумкин бўлмаса, суд ишни кўришни бошқа муддатга қолдиради ҳамда апелляция инстанцияси суди мажлисида иштирок этишини зарур деб ҳисоблайдиган шахсларнинг ҳозир бўлишини таъминлашга доир чоралар кўради. 6. Раислик қилувчи тарафларнинг келган-келмаганлигини аниқлагач, апелляция инстанцияси суди таркиби аъзоларининг, прокурорнинг, суд котибининг, агар мажлисда таржимон иштирок этаётган бўлса, таржимоннинг ҳамда ҳимоячининг фамилияси ва исмини эълон қилади, рад қилиш ҳақида арзлар бор-йўқлигини текширади. Агар рад қилиш ҳақида арз қилинган бўлса, суд бу масалани ҳал этади. Апелляция инстанцияси суд мажлисида заҳирадаги судья қатнашиши назарда тутилмайди. Шу сабабли суд таркибидаги судьялардан биронтаси рад қилинган бўлса, имконият бўлган тақдирда таркибга бошқа судья киритилади ва ишни кўриб чиқиш бошқа муҳлатга қолдирилади, чунки таркибга янги киритилган судьяга апелляция тартибида кўрилаётган ишни ўрганиб чиқиш учун имконият берилиши керак. Прокурорни рад қилиш илтимоси қаноатлантирилаётганда ҳам суд шундай иш тутади. 7. Шарҳланаётган моддада раислик қилувчи рад қилиш ҳақида арзлар бор-йўқлигини текширади дейиш билан чекланилган. Суднинг арз қилинган рад қилишлар тўғрисидаги масалани ҳал этиш тартиби бу моддада белгилаб берилган эмас. Ҳамонки апелляция тартибида иш юритиш биринчи инстанция судида иш юритиш қоидалари бўйича ўтказилар экан, апелляция суди рад қилиш тўғрисидаги арзларни биринчи инстанция суди мажлисида рад қилишларни кўриб чиқишни тартибга солувчи қоидаларга мувофиқ равишдаҳал этмоғи лозим. Гарчи қонунда бу хусусда тўғридан-тўғри кўрсатма бўлмасада (ЖПК 49711-моддаси), раислик қилувчи суд мажлисида ҳозир бўлган маҳкумнинг (оқланган шахснинг) шахсини аниқлаши ҳамда шикоят ёки протест қайси шахсларнинг манфаатларига тааллуқли бўлса, шу шахслардан сўрагани каби ундан ҳам протест билдирилганлиги ёки шикоят берилганлиги хусусида биринчи инстанция суди ўз вақтида хабардор этган-этмаганлигини, судга тушган протест ва шикоятлар билан танишиб чиқиш ҳамда улар юзасидан ўз эътирозларини бериш имкониятига эга бўлган-бўлмаганликларини, маҳкумга ёки оқланган шахсга прокурор протестининг ёки жабрланувчи шикоятининг нусхаси топширилган-топширилмаганлигини, апелляция шикояти берган процесс иштирокчилари иш апелляция инстанциясида кўриладиган кун тўғрисида хабардор қилинган-қилинмаганликларини (ЖПК 479-моддаси) аниқлаши лозим. 8. Раислик қилувчи ҳозир бўлган процесс иштирокчиларига (судланувчи, маҳкум, оқланган шахсга, шунингдек, жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакилларига, агар улар суд мажлисида ҳозир бўлган бўлсалар) уларнинг апелляция инстанциясида ишни кўриш чоғидаги ҳуқуқларини, хусусан тушунтиришлар бериш, судга қўшимча материаллар тақдим этиш, қўшимча материалларни талаб қилиб олиш ҳақида, гувоҳларни, шу жумладан қўшимча гувоҳларни, экспертларни ва шу кабиларни чақиртириш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқларини тушунтиради. 9. Апелляция инстанцияси мажлисида прокурор, маҳкум, оқланган шахс, ҳимоячи, шунингдек, жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакиллари биринчи инстанция судида бўлгани каби турли илтимослар билдиришга ҳақлидир. Шу сабабли раислик қилувчи суд мажлисида ҳозир бўлган шахслардан уларда илтимослар бор-йўқлигини сўрайди. Суд арз қилинган илтимослар муносабати билан процесснинг бошқа иштирокчилари фикрини эшитади, уларни муҳокама қилади ҳамда илтимосни, агар аниқланиши лозим бўлган ҳолатлар иш учун аҳамиятли бўлса, қаноатлантириш тўғрисида ёки илтимосни рад этиш тўғрисида асослантирилган ажрим чиқаради. Суд мажлисининг тайёрлов қисмида илтимосни қаноатлантириш рад этилганлиги келгусида бундай илтимос билан арз қилишга моне бўлмайди. 10. Апелляция инстанциясида иш кўриш процесс иштирокчиларининг илтимоси билан ҳамда суднинг ўз ташаббусига биноан кейинга қолдирилиши мумкин. Судда иштирок этиши зарур бўлган шахс бу ҳақда вақтида хабардор қилинмаганлиги сабабли, суд мажлисига келмаган бўлса, ишни апелляция инстанциясида кўриш суднинг ташаббуси билан кейинга қолдирилади. Бундай кезларда апелляция инстанцияси процесснинг барча иштирокчилари ишни кўриш тайинланган янги муддат ҳақида хабардор қилиниши шарт. 11. Апелляция инстанцияси судида ишни кўриш судьялардан бирининг маърузаси билан бошланади. Маъруза ишдаги мавжуд барча материалларни ва апелляция инстанциясига тақдим этилган қўшимча материалларни чуқур ўрганиб чиқишга, бу материалларни умумлаштириш ва таҳлил этишга, шунингдек, шикоят ва протест таҳлилига асосланган бўлиши керак. Суд ҳайъати таркибига кирувчи бошқа судьяларнинг иш материалларини ўрганганлиги апелляция суди таркиби аъзоси бўлмиш маърузачини муфассал маъруза қилиш мажбуриятидан халос этмайди, чунки маърузачи судьяларнигина эмас, балки процесснинг бошқа иштирокчиларини ва суд залида ҳозир бўлган барча шахсларни ҳам иш моҳияти билан таништиради. Маърузага нисбатан қўйиладиган асосий талаб иш ҳолатини холис ва тўлиқ баён этиб беришдан иборат. Апелляция инстанцияси судининг судьяси суд ишни апелляция шикоятлари бўйича кўраётган ҳолларда ҳам, прокурорнинг протести бўйича кўраётган ҳолларда ҳам маъруза қилади. Иш прокурорнинг апелляция протести бўйича кўрилаётганда судьянинг маърузасидан кейин прокурор ўз протестини асослаб беради, иш шикоят бўйича кўрилаётганда шикоят берган шахс ёки унинг ҳимоячиси (вакили) шикоятини асослаб беришга ҳақли . 12. Маърузачининг иш юзасидан қилган маърузасидан кейин, тақдим этилган қўшимча материаллар ўқиб эшиттирилгач ҳамда ишда иштирок этаётган шахсларга танишиш учун тақдим этилгач, раислик қилувчи апелляция шикояти берган шахсга, апелляция шикояти ва протести кимга нисбатан берилган бўлса, ўша шахсга, уларнинг ҳимоячилари ва вакилларига, сўнгра эса прокурорга сўз беради. Агар берилган апелляция шикоятларидан ташқари прокурорнинг апелляция протести бўлса, сўз биринчи навбатда унга берилади. Апелляция тартибида иш юритишнинг бу қисми қонунда “тарафларнинг сўзларини эшитиш” деб аталган. Унда тарафлар берилган апелляция шикоятлари ёки протестлари юзасидан судга тушунтиришлар берадилар. Тарафларнинг тушунтириш бериши судланувчини, маҳкумни, оқланган шахсни ёки процесснинг бошқа қатнашчиларини далил олиш мақсадида сўроқ қилишликни билдирмайди. Тарафларнинг сўзлари ҳукм қонуний, асосли ва адолатли эканлиги тўғрисидаги, уни бекор қилиш, ўзгартириш, ўзгаришсиз қолдириш лозимлиги ва нимага асосан шундай қилиниши кераклиги тўғрисидаги масала юзасидан мазкур субъект ёқлаётган нуқтаи назарни ҳимоя қилиш асоси бўлиб хизмат қилади. Айни вақтда судга бу нуқтаи назарни аниқлаб олиш учун ҳам хизмат қилади. Суд дастлаб процесс иштирокчиларидан қайси бири апелляция шикояти берган бўлса, шуларнинг сўзини эшитади, шундан кейин апелляция шикояти бермаган, лекин берилган шикоят ёки протест муносабати билан ўз эътирозларини ёки мулоҳазаларини баён этиш истагидаги процесс иштирокчиларининг сўзини эшитади. 13. Қонунда апелляция инстанцияси мажлисида ҳозир бўлган маҳкумлар, оқланган шахслар, уларнинг ҳимоячилари, жабрланувчиларнинг сўзга чиқишида қатъий кетма-кетлик тартиби белгиланган эмас. Бу масаланинг ҳал этилиши катта гуруҳ билан боғлиқ ишларда муҳим амалий аҳамиятга эга эканини эътиборга олиб, суд барча ҳолларда ҳам процесс иштирокчиларининг сўзга чиқиш навбати масаласини уларнинг таклифига асосан ҳал этиши лозим. 14. Суд тарафларнинг сўзларини эшитиб, ҳукмнинг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини лозим даражада текшириб кўришни таъминлаш заруратидан келиб чиқиб: а) бевосита суд мажлисида текшириб чиқилиши лозим бўлган далиллар ҳажмини белгилаш тўғрисида; б) суд мажлисига судланувчини, маҳкумни, жабрланувчиларни, гувоҳларни, экспертлар ва зарурат бўлса, бошқа шахсларни чақириш тўғрисида; в) судланувчига нисбатан эҳтиёт чорасини сақлаб қолиш, танлаш, бекор қилиш ёки ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилади. 15. Апелляция шикояти берган ёки апелляция протести билдирган шахслар одатда қайси далиллар апелляция инстанцияси суди мажлисида бевосита текширилиши лозим деб ҳисобласалар, шикоятда (протестда) шу далилларни кўрсатадилар, суд мажлисига судланувчини, маҳкумни, оқланган шахсни, жабрланувчини, гувоҳларни, экспертларни ва бошқа шахсларни чақиртириш, судланувчига нисбатан эҳтиёт чорасини сақлаб қолиш, танлаш, бекор қилиш ёки ўзгартириш тўғрисида илтимос билан мурожаат этадилар. Суд эса жиноят иши материалларини, шу жумладан апелляция шикоятлари ёки протестини ўрганиб чиқиб, тарафларнинг сўзларини эшитиб, бу илтимос ва сўровлар қанчалик асосли эканлигини аниқлайди. Мазкур масалалар апелляция инстанцияси суди томонидан ЖПКнинг 423-моддасида белгиланган қоидалар асосида алоҳида хонада (маслаҳатхонада) ҳал этилади. 16. Апелляция инстанцияси суди шуни назарда тутиши керакки, ЖПКнинг 479-моддасига мувофиқ, маҳкум, оқланган шахс, уларнинг ҳимоячилари ва қонуний вакиллари, жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ҳамда уларнинг вакиллари ишни апелляция инстанциясида кўриш чоғида иштирок этишга ҳақлидир. Шу сабабли мабодо жазони ижро этиш муассасасидаги маҳкум апелляция инстанцияси суди мажлисида иштирок этиш истагини билдирса, суд унинг илтимосини қаноатлантириши ҳамда уни апелляция инстанцияси суди мажлисига олиб келиш чорасини кўриши шарт. Агар ЖПК 4972-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида кўрсатилган процесс иштирокчилари томонидан илтимослар билдирилинмаган бўлса ва суд иш бўйича суд тергови ўтказишнинг зарурати йўқ, иш материаллари ҳукмнинг қонунийлилиги, асослилиги ва адолатлилигини баҳолаш учун етарли деган хулосага келса, суд тарафларнинг сўзларидан, агар қўшимча материаллари тақдим этилган бўлса, уларни текширганидан кейин суд музокараларига ўтади. 17. Апелляция инстанцияси суди ҳукмнинг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилиги лозим даражада текшириб кўрилишини таъминлаш мақсадида далилларни суд мажлисида бевосита текшириш тўғрисида ажрим чиқаради. Далилларни текшириш биринчи инстанция судида иш юритишга доир қоидалар асосида ўтказилади. Апелляция инстанцияси судида суд тергови олиб борилаётганда далилларни текшириш судга чақиртирилган судланувчини, маҳкумни, оқланган шахсни, гувоҳларни, жабрланувчиларни сўроқ қилиш йўли билан, шунингдек, тарафларнинг илтимоси бўйича ҳамда ўз ташаббуси билан ҳужжатларни, баённомаларни ва ишга доир бошқа материалларни ўқиб эшиттириш йўли билан амалга оширилиши мумкин. Далилларни текшириш тартиби тарафларнинг фикрлари инобатга олинган ҳолда суд томонидан белгиланади. 18. Судга қўшимча материаллар тақдим этилган ёки суднинг ўзи бундай материалларни талаб қилиб олган ҳолларда раислик қилувчи уларни ўқиб эшиттиради ва ишда иштирок этаётган шахсларга танишиш учун тақдим қилади. Апелляция инстанцияси ҳукмнинг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текширишни ишдаги мавжуд материаллар бўйича ҳам, қўшимча тақдим этилган материаллар бўйича ҳам амалга оширади. Суд ҳукми устидан апелляция тартибида шикоят бериш ёки протест билдириш ҳуқуқига эга бўлган шахслар шикоятда ёки протестда келтирилган важларни тасдиқлаш ёхуд рад этиш учун қўшимча материалларни апелляция инстанциясига иш кўрилгунга қадар ва иш кўрилаётган вақтда, лекин тарафларнинг суддаги музокараси бошлангунга қадар тақдим этиши мумкин. Қўшимча материаллар тақдим этиш ҳуқуқидан шикоят берган ёки протест билдирган шахслардан ташқари суднинг ҳукми, ажрими ёки қарори устидан апелляция тартибида шикоят бериш ёки протест билдириш ҳуқуқига эга бўлган барча шахслар (ЖПК 4972-моддаси) ҳам фойдаланадилар. Масаланинг бу тарзда ечим топиши ЖПК 4976-моддасининг мазмунидан келиб чиқади. Ҳукм устидан шикоят бериш ёки протест билдириш ҳуқуқидан фойдаланишни рад этиш ҳукмга рози эканликдан далолат беради. Бироқ бундай рад этиш бошқа шахслар томонидан берилган шикоятлар ёки протестда келтирилган важларни тасдиқлаш ёки, аксинча, уларни рад қилиш учун апелляция инстанциясига қўшимча материаллар тақдим этиш имкониятидан маҳрум қилмайди. 19. Апелляция инстанциясига турли ёзма ҳужжатлар тақдим этилиши мумкин. Бундай ҳужжатлар жумласига гувоҳномалар ва маълумотномалар, судланувчининг тавсифномаси, фуқароларнинг судга ёки бошқа ҳокимият органларига йўлланган аризалари, ҳар хил хатлар, ҳужжатлардан кўчирмалар, ишнинг ҳолатлари билан боғлиқ масалалар юзасидан, айниқса илгари ўтказилган экспертиза билан боғлиқ масалалар юзасидан мутахассисларнинг ёзма фикрлари ва шу кабилар киради. Ана шу ҳужжатларнинг ҳаммаси апелляция инстанциясига одатда илк бор тақдим этилади ва улар, табиийки, биринчи инстанция суди томонидан текширилмаган бўлади. Илгари терговчига ёки биринчи инстанция судига тақдим этилган ва улар томонидан ишга қўшиб қўйилмаган ҳужжатлар тақдим этилган ҳолларда апелляция инстанцияси бу ҳужжатларни фақат илгариги сабабларга асосланган ҳолда қабул қилишни рад этишга ҳақли эмас. 20. Янги гувоҳлар, шунингдек, биринчи инстанция судида сўроқ қилинган гувоҳлар, агар суд тарафларнинг илтимоси бўйича ёки ўз ташаббуси билан уларни чақиришни зарур деб топган бўлса, апелляция инстанцияси судида сўроқ қилинадилар. 21. Апелляция инстанцияси суди мажлисида тарафлар янги гувоҳларни чақириш тўғрисида, экспертиза ўтказиш ҳақида, уларга биринчи инстанция суди томонидан текшириб кўриш рад этилган ашёвий далиллар ва ҳужжатларни талаб қилиб олиш тўғрисида илтимос билан арз қилишга ҳақлидир. Бунда илтимосни арз қилаётган тараф қўшимча далиллар айнан қайси ҳолатларни аниқлаш учун зарур эканлигини кўрсатиши шарт. Арз қилинган илтимосларни ҳал этиш ЖПКнинг 438-моддаси қоидалариасосида амалга оширилади. Тараф арз қилган ҳар бир илтимосни муҳокама қилиб, суд бошқа тарафнинг фикрини тинглайди ва агар илтимос иш учун аҳамиятга молик ҳолатларни аниқлашга қаратилган бўлса, уни қаноатлантиради, акс ҳолда қаноатлантиришни рад қилади. Шуни алоҳида назарда тутиш жоизки, апелляция инстанцияси суди илтимос биринчи инстанция судида қаноатлантирилмаган деган асосда илтимосни қаноатлантиришни рад қилишга ҳақли эмас. ЖПК 49711-моддасининг ўнинчи қисмига мувофиқ далилларни текшириш тугагач, судья тарафлардан суд терговига қўшимча қилиш ҳақида илтимослари бор-йўқлигини суриштиради, берилган илтимосларни ҳал этади ва суд музокараларига ўтади. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling