Гувохлар, экспертлар ва мутахассислар суд мажлисига суд лозим топсагина таклиф қилинадилар.
1.Ҳукм ёки ажрим устидан шикоят ва протестни кассация тартибида кўриш учун юқори судга жиноят иши ва унга оид барча материаллар имкон борича тезроқ юборилиши зарур. Ишни кассация тартибида кўрилишини тезлаштириш учун у кўриладиган кун ва жойни биринчи инстанция суди белгилайди ва бу ҳақда ушбу Кодекснинг 498-моддасида санаб ўтилган шахсларга ёзма равишда хабар беради.
2. Агар кассация тартибида берилган шикоят ёки протестдаишбўйича муайянгувоҳлар, экспертлар ёки мутахассислар юқори суд мажлисида иштирок этиши лозимлиги ҳақида илтимос бўлса, биринчи инстанция суди уларни ҳам суд мажлисига таклиф қилиши мумкин. Бу шахслар иш кассация тартибида кўрилаётганда иштирок этиши нақадар зарурлигини юқори суднинг ўзи белгилайди.
3. Иш бўйича берилган шикоят ва протестнинг нусхасини барча манфаатдор шахсларга берилишини қонун талаб қилмайди. Лекин ишдан манфаатдор шахс тегишлича шикоят ёхуд протест билан тегишлича ва ундан нусха олишга ҳақли.
4. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2008 йил 15 майда чиқарган "Судлар томонидан жиноят ишларини кассация тартибида кўриш амалиёти тўғрисида" ги қарорида кўрсатилганидек, кассация инстанцияси суди ишни суд мажлисида кўришга тайёрлаш пайтида "Маҳкум (оқланган), унинг ҳимоячиси ва қонуний вакилига, жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакилларига кассация инстанцияси суди мажлисида иштирок этиш ҳуқуқининг тушунтирилганини текшириши шарт" (8-банд).
506-модда. Кассация инстанцияси судида жиноят ишини
кўриш тартиби
Раислик қилувчи суд мажлисини очиб, қандай иш кўрилишини маълум қилади ва суд мажлисига кимлар келганини аниқлайди, шундан кейин суд ишни кўришга киришиш мумкин ёки мумкин эмаслиги тўғрисидаги масалани ҳал қилади. Сўнг раислик қилувчи суд таркибини, суд мажлисида ҳозир бўлган процесс иштирокчиларининг фамилияларини эълон қилади, ҳозир бўлганлардан рад қилиш ҳақида арзлари бор-йўқлигини сўрайди. Бундай арзлар бўлган тақдирда суд улар юзасидан қарор қабул қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |