Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Шикоят ёки протестни қайтариб олиш


Download 0.79 Mb.
bet426/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   422   423   424   425   426   427   428   429   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

503-модда. Шикоят ёки протестни қайтариб олиш


Ҳукм устидан шикоят берган ёки протест билдирган шахс ўз шикояти ёхуд протестини қайтариб олишга ҳақ­лидир. Юқори турувчи прокурор ҳам протестни қайтариб олиш ҳуқуқига эга. Маҳкум ўз ҳимоячисининг шикоятини қайтариб олишга ҳақли.

1. Шахс жиноят иши бўйича ҳукм устидан берилган шикояти ва билдирганпротестини биринчи ва кассация инстанцияси судларидан қайтариб олишга ҳақли. Маҳкум ўз ҳимоячиси берган шикоятни ҳам қайтариб олиши мумкин. Бунинг учун ҳимоячи ёки юқори прокурорнинг розилиги талаб қилинмайди.


2. Шикоят ва протест жиноят иши кассация тартибида бевоситакўрилганигача қайтариб олиниши мумкин. Шикоятни берган шахс ва протестбилдирган прокурор иш кассация тартибида кўрилаётган суд мажлисидавомида ўз талабларидан воз кечишга ёхуд уларни қисман ўзгартиришгаҳақли.

  1. Шикоят ва протестни қайтариб олиш сабабларини асос­лантириш ва баёнқилиш шарт эмас. Ҳимоячи ўзининг маҳкум қайтариб олган шикоятига оид фикрларини судга билдиришга ҳақли.

  2. Юқори турувчи прокурор ўзига буйсунувчи прокурорнинг билдирган протестини қайтариб олишга, шунингдек, қуйи про­курор воз кечган протестини суд кўриши зарур деб ҳисоблашга ҳақли.

  3. Қонунда шикоят ва протестни "қайтариб олиш" ибораси ишлатилса-да,барча ҳолларда шикоят ва протест унинг "эгаси"га қайтарилмайди ва жиноят ишига тикиб қўйилади.

  4. Ушбу модда суднинг ажримларига ҳам оиддир.



(504-модда ЎзР. 14.12.2000 й. 163-П-сонли Қонуни асосидакодексдан чиқариб ташланган)


505-модда. Ишни кўриб чиқишга тайинлаш ва суд мажлисигаиштирокчиларни чақириш


Биринчи инстанция судининг раиси кассация шикояти ёки протести тушган иш кассация инстанцияси судида кўриладиган кун ва жойни белгилайди, бу ҳақда ушбу Кодекснинг 498-моддасида кўрсатилган шахслар хабардор қилинади. (ЎзР 14.12.2000 й. 163-П-сон Қонуни таҳриридаги қисм).

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   422   423   424   425   426   427   428   429   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling