Фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакиллари ҳукмнинг фуқаровий даъвога дахлдор қисми устидан шикоят беришга ҳақлидир.
Судда оқланган шахс, унинг ҳимоячиси ва қонуний вақили ҳукмнинг оқлаш сабаблари ва асосларига доир қисми устидан шикоят беришга ҳақлидир.
1. Мазкур модда биринчи инстанция суди чиқарган қонуний кучга кирган ҳукм ва ажрим устидан кассация тартибида шикоят бериш ва протест билдириш ҳуқуқига эга бўлган шахсларни кўрсатиб ўтади.
2. Қонуний кучга кирган ҳукм ва ажрим устидан кассация тартибида протестни фақат ушбу моддада кўрсатиб ўтилган прокурор ва унинг ўринбосари беришга ҳақли.
3. Кассация шикояти ва протестининг мазмуни, таркиби, тузилиши вашакли қонунда қатьий белгиланган эмас. Лекин барча ҳолларда шикоят ва протестда қайси суд, қандай жиноят иши бўйича, қачон чиқарган ҳукм ёкиажрим,нима сабабли қонунга зид ёхуд асоссиз экани баён этилиши ва уни бекор қилиш ёки ўзгартиш зарурлиги кўрсатилиши лозим.
4.Кассация тартибида берилган шикоят ва протестга қўшимча маълумотлар илова қилинади.
499-модда. Ҳукм устидан шикоят бериш ва протест билдириш тартиби
Қуйидагиларнинг:
1) жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судларининг қонуний кучга кирган ҳукмлари устидан - Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий судига, жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларига;
2) Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий судининг, жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг қонуний кучга кирган ҳукмлари устидан - шу судларнинг судлов ҳайъатларига;
3) Ўзбекистон Республикаси Олий судининг қонуний кучга кирганҳукмлари устидан - шу суднинг судлов хайъатига;
4) округ ва ҳудудий ҳарбий судларнинг қонуний кучга кирган ҳукмлариустидан - Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судига, Ўзбекистон РеспубликасиҲарбий судининг қонуний кучга кирган ҳукмлари устидан эса шу суднингсудлов ҳайъатига кассация тартибида шикоят бериш ва протест билдиришмумкин. (ЎзР 14.12.2000 й. 163-П-сон Қонуни таҳриридаги қисм)
Do'stlaringiz bilan baham: |