илтимосномаларни кўриб чиқиш муддатлари
Назорат протести билдириш ҳақидаги илтимоснома бир ойгача бўлган муддатда, иш талаб қилиб олинадиган ва текшириладиган ҳолларда эса, икки ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилиши лозим.
1. Ушбу Кодекснинг 511-моддасида кўрсатилган шахслар томонидан фуқаролар, мансабдор шахслар жиноят ишида иштирок этаётган адвокатларнинг илтимослари, судья ва прокурорнинг тақдимномалари, оммавий ахборот воситаларидан келган хабарлар узоғи билан бир ойдан кечикмай кўриб чиқилиши шарт.
2. Илтимоснома, тақдимнома ва хабарларни одилона ҳал қилиш учун жиноятишини текшириш зарур бўлса, иш судлардан талаб қилиниб олиши даркор. Қонун ишни талаб қилиб олиш учун муддатни белгиламайди, лекин бу масалани ҳал қилишга имкон борича тезроқ киришиш лозим, токи назорат тартибида протест бериш-бермаслик масаласи икки ойдан кечикмай ҳал этилиши керак.
3. Жиноят иши назорат тартибида кўрилишини илтимос қилган шахслар протест билдиришни рад этилганидан норози бўлиб қайтадан мурожаат этишлари мумкин. Бундай ҳолларда ишни қайта текшириш ва протест билдириш ҳақида фикр билдириш бошқа судья ёки прокурорга топширилиши мақсадга мувофиқ.
515-модда. Назорат протести билдириш ҳақидаги илтимосномабўйича қабул қилинадиган қарорлар
Келиб тушган илтимоснома юзасидан қуйидаги қарорлардан бири қабул қилиниши лозим:
1) илтимосномада келтирилган важлар ҳукм ёхуд ажрим (қарор)нинг қонунийлиги ва асослилигига шубҳа туғдирса, ишни талаб қилиб олиш ҳақида;
2) илтимосноманинг ўзида, шунингдек, унга қўшиб топширилган ёки текшириш чоғида талаб қилиб олинган суд қарорлари нусхасида ва бошқа материалларда илтимосномада келтирилган важлар асоссиз бўлиб, протест билдиришга асос бўла олмаслиги кўриниб турса, ишни талаб қилиб олишни рад этиш ҳақида;
3) протест бериш ваколатига эга бўлган бўйсунувчи прокурор ёки қуйи суднинг раиси томонидан ушбу ишга доир ҳукм ёхуд ажрим (қарор)га протест билдиришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинмаган бўлса, илтимосномани уларга жўнатиш ҳақида.
Do'stlaringiz bilan baham: |