Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Протестни қайтариб олиш


Download 0.79 Mb.
bet437/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   433   434   435   436   437   438   439   440   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

518-модда. Протестни қайтариб олиш


Протест берган шахс протестни қайтариб олишга ҳақли. Юқори турувчи прокурор ўзига бўйсунувчи прокурор билдирган протестни қайтариб олишга ҳақли. Протестни қайтариб олишга фақат назорат инстанцияси суди ишни кўришни бошлагунга қадар йўл қўйилади. Протест ва уни қайтариб олиш тўғрисидаги ҳужжат ишда қолдирилади.

1. Ҳукм, ажрим, қарорни назорат тартибида бекор қилиш ёки ўзгартиш ҳақида протест билдирган шахс, ишни назорат инстанцияси судида кўрилиши бошланганга қадар, ўз протес­тини хато, асоссиз ва қонунга зид эканини ёзма шаклда эътироф этиб, уни кўрилмаслигини илтимос қилишга ҳақли. Иш назорат тартибида кўрилаётганда протестни кўришни тўхтатиб, қайта­риб бериш мумкин эмас.


2. Моддада “протестни қайтариб олиш” ибораси ишлатилган бўлса-да, аслида ундан воз кечиш назарда тутилган. Чунки модданинг охиридаги жумлага мувофиқ, “протест ва уни қайтариб олиш тўғрисидаги ҳужжат ишда қолдирилади”. Бу қоида келгусида протестнинг мазмуни ва ундан воз кечилганига оид юз бериши мумкин бўлган фикр-мунозараларга тўғри баҳо беришни кафолатлайди.
3. Юқори турувчи прокурор унга бўйсунувчи прокурорнинг протестини ҳаракатсиз қолдиришга ваколати бор. Лекин юқори суднинг раисига ва унинг ўринбосарларига қуйи суд раиси билдирган протестни ҳаракатсиз қолдириш ҳуқуқи берилмаган. Агар протест билдирган суд раиси ўз протестидан воз кечмаса, ишни назорат тартибида кўришни юқори суд раиси тақиқлашга ваколатли эмас.
4. Назорат тартибида протест билдирган шахснинг ўз протес­тидан воз кечиши келгусида шу иш бўйича бошқа ваколатли шахс томонидан протест билдирилиши тусқинлик қилмайди.


519-модда. Жиноят ишларини протестлар бўйича назорат
тартибида кўрувчи судлар


Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий судининг, жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг раёсатлари мазкур судларнинг жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари кўрган ишлар бўйича чиқарилган тегишли апелляция ва кассация ажримлари устидан билдирилган протестлар бўйича ишларни кўрадилар.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий суди, жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари раёсатларининг қарорлари устидан, шунингдек, мазкур судлар томонидан биринчи инстанция тариқасида кўрилган ишлар бўйича чиқарилган апелляция ва кассация ажримлари устидан билдирилган протестлар бўйича ишларни кўради.
Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг раёсати мазкур суднинг округ ва ҳудудий ҳарбий судлар томонидан кўрилган ишлар бўйича чиқарилган апелляция ва кассация ажримлари устидан билдирилган протестлар бўйича ишларни кўради. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Ҳарбий ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди раёсатининг қарорлари, шунингдек, Ўзбекистон Республика­си Ҳарбий суди биринчи инстанция тариқасида кўрган ишлар бўйича мазкур суд чиқарган апелляция ва кассация ажримлари устидан билдирилган протестлар бўйича ишларни кўради.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   433   434   435   436   437   438   439   440   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling