Илтимоснома билан мурожаат этган шахсга, корхона, муассаса ёки ташкилотга қабул қилинган қарор ҳақида хабар қилинади.
1. Жиноят ишини назорат тартибида текшириш ҳақида илтимоснома бўйича, ушбу моддада кўрсатилганидек, илтимосномадаги важлар ўринли ва асослантирилган бўлса, ишни суддан талаб қилиб олиниши, акс ҳолда эса илтимосномани қаноатлантириш рад этилиши мумкин.
2. Агар ушбу иш бўйича ҳукм, ажрим, қарорнинг асосли, қонуний ва адолатли эканини текширишни бунга ваколатли қуйи судья ёки қуйи прокурор илгари рад этмаган бўлса, илтимоснома унга жўнатилиши мумкин.
3. Жиноят ишини текшириш фақат илтимосномада кўрсатилган важлар биланчекланмасдан, ишдаги барча ҳолатлар ҳамда бошқа маҳкумларга оид қисмлар ҳам уларни асосли, қонуний ва адолатли ҳал бўлгани таҳлил этилишини тақозо қилади.
4. Шикоят, илтимоснома, тақдимнома ва хабар тарзида илтимослар билан мурожаат қилганларга жиноят ишини талаб қилиб олиш ва назорат тартибида протест билдириш қаноатлантирилгани ёхуд рад қилингани ҳақида иш бўйича протест билдиришга ваколатли шахс томонидан имзоланган асослантирилган жавоб хати юборилиши даркор.
516-модда. Талаб қилиб олинган жиноят ишини текшириш
ва қарор қабул қилиш
Назорат тартибида талаб қилиб олинган жиноят иши протест билдириш ваколатига эга бўлган шахс томонидан ёки унинг топшириғига биноан илгари ушбу ишни кўришда қатнашмаган прокурор ёхуд судья томонидан текширилади.
Ҳукмни ёки ажримни (қарорни) қонунга хилоф ва асоссиз деб топган Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, уларнинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий судининг раиси, жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг раислари, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорлари ҳамда уларга тенглаштирилган прокурорлар протест билдирадилар ва ишни шу протест билан бирга тегишли назорат инстанцияси судига юборадилар. (ЎзР 14.12.2000 й. 163-II-сон Қонуни таҳриридаги жумла) Протест билдиришга асос бўлган илтимоснома ва бошқа материаллар протестга илова қилинади. Протест билдирилгани ҳақида протест билдиришни сўраб илтимоснома билан мурожаат этган шахсга, корхона, муассаса ёки ташкилотга, шунингдек, маҳкумга, оқланган шахсга, уларнинг ҳимоячиларига ёхуд қонуний вакилларига хабар берилади.
Суднинг қарорига протест билдириш учун асослар мавжуд бўлмаганда ишни текширган прокурор ёки судья асослантирилган хулоса тузади, хулоса протест келтириш ваколатига эга бўлган шахс томонидан тасдиқланиб, ишга қўшиб қўйилади. Бу ҳақда илтимосномасига кўра иш талаб қилиб олинган шахсга, корхона, муассаса ёки ташкилотга хабар берилади, иш эса судга қайтарилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |