Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Жиноят ишини назорат тартибида текшириш


Download 0.79 Mb.
bet432/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   428   429   430   431   432   433   434   435   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

512-модда. Жиноят ишини назорат тартибида текшириш
учун талаб қилиб олиш


Ушбу Кодекснинг 511-моддасида кўрсатилган шахслар ўз ваколатлари доирасида текшириш ва назорат тартибида протест билдириш ҳақидаги масалани ҳал этиш учун ҳар қандай жиноят ишини суддан талаб қилиб олишга ҳақлидир.
Ишларни жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судларидан талаб қилиб олиш ҳуқуқига Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий суди раисининг ўринбосари, жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари раисларининг ўринбосарлари, Қорақалпоғис­тон Республикаси прокурорининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорларининг ўринбосарлари, туман, шаҳар про­курорлари ва уларнинг ўринбосарлари ҳам эгадир. Ишларни округ ва ҳудудий ҳарбий судлардан талаб қилиб олиш ҳуқуқига Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди раисининг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори­нинг ўринбосарлари, округлар ҳарбий прокурорлари ва уларнинг ўринбосарлари ҳам эгадир. (ЎзР 14.12.2000 й. 163-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)
Ишларни талаб қилиб олишга фуқароларнинг, корхона­лар, муассасалар ва ташкилотларнинг, мансабдор шахслар­нинг, ишни назорат тартибида юритиш ҳақида топшириқ олган адвокатларнинг илтимосномалари, судьялар ва прокурорларнинг тақдимномалари, оммавий ахборот воси­таларининг хабарлари, шунингдек, ишни талаб қилиб олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг бевосита шундай қарорга келишлари сабаб бўлади.

1. Жиноят иши бўйича назорат тартибида протест билдириш ҳуқуқига эга бўлган ЖПКнинг 511-моддасида кўрсатиб ўтилган шахслар ўз ваколатлари доирасида жиноят ишини ўз ҳудуди­даги судлардан талаб қилиб олишга ҳақли. Бундан ташқари жиноят ишлари бўйича назорат тартибида протест билдириш ҳуқуқига эга бўлмаса-да, уларни туман (шаҳар) судларидан талаб қилиб олишга Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий суди раисининг ўринбосари, жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари раислари­нинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси прокуро­рининг ўринбосарлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурор­ларининг ўринбосарлари ҳамда туман (шаҳар) прокурорлари ва уларнинг ўринбосарлари ҳам ҳақли. Шунингдек, жиноят ишларини округ ва ҳудудий ҳарбий судлардан талаб қилиш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди Раисининг ўрин­босари ва Ҳарбий прокурорининг ўринбосарига ҳам берилган. Кўрсатиб ўтилган лавозимли шахслар иш бўйича назорат тартибида протестбилдиришга асос бор-йўқлигини текшириб, зарур бўлса протестнинг лойиҳасини тузадилар ва протест билдиришга ҳақли шахсларга ўз фикрларини билдирадилар. Улардан бошқа ҳеч ким жиноят ишини суддан талаб қилиб олиши, бу ҳақда талабномани имзолаши мумкин эмас.


2. Жиноят ишини судлардан талаб қилиб олиш учун фуқа­роларнинг, мансабдор шахсларнинг, жиноят ишида иштирок этишга ваколати бўлган адвокатларнинг мурожаатлари, суд, прокуратура ходимларининг тақдимномалари сабаб бўлади. Ишни суддан талаб қилиб олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар оммавий ахборот воситаларидаги ва турли бошқа манбалардаги маълумотлардан фойдаланиб, бевосита ўзлари ишни текшириб кўриш ҳақида фикрга келишлари мумкин.
3. Жиноят иши бўйича протест билдириш масаласини фақат бунга ҳуқуқи бор шахс ҳал қилади ва протест билдириш ёки уни рад этиш ҳақида манфаатдор шахсларга, айниқса мурожаат қилган шахсларга асослантирилган жавоб хати ёхуд протест­нинг нусхасини юборади.
4. Жиноят ишини суддан ёзма талабнома асосида олишлик, одатда, у бўйича протест билдиришнинг дастлабки давридир. Лекин жиноят иши бўйича етарли аниқ маълумотлар, жумладан ҳукм ва бошқа ҳужжатларнинг нусхалари асосида ишни суддан талаб қилиб олмай протест билдиришни қонун тақиқламайди.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   428   429   430   431   432   433   434   435   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling