Жиноят-процессуал кодексига


Кассация инстанцияси судининг ажрими устидан назо


Download 0.79 Mb.
bet430/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   426   427   428   429   430   431   432   433   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

Кассация инстанцияси судининг ажрими устидан назо­рат тартибида шикоят қилиниши ва протест билдирили­ши мумкин.

1.Кассация инстанцияси судининг жиноят иши бўйича ажрими шикоят ва протестни кўриш натижаларини тўла ҳажмда акс эттириши лозим: шикоят (протест) тўла ёки қисман каноатлантирилиши ёхуд рад этилиши унда қабул қилинган ажримнинг асослари баён этилган бўлиши шарт.


2.Кассация инстанциясининг ажрими ўқиб эшитттирилган заҳотиёқ, қонуний кучга киради ва ижрога қаратилади. Лекин назорат тартибида қайта кўриб чиқилиши мумкин. Якдиллик биланқабул қилинмаган, баъзи судьялар алоҳида ёзма фикр билдирган ажрим албатта назорат инстанцияси судига юборилади.
57-БОБ. НАЗОРАТ ТАРТИБИДА ИШ ЮРИТИШ


510-модда. Ҳукм ва ажрим (қарор) устидан назорат тартибидашикоят бериш ҳуқуқига эга бўлган шахслар


Апелляция ёки кассация тартибида зкўриб чиқилган ишлар бўйича чиқарилган ҳукм ва ажрим (қарор) устидан ушбу Кодекснинг 498-моддасида кўрсатилган шахслар назо­рат тартибида шикоят беришлари мумкин. (ЎзР 14.12.2000 й. 163-II-сон Қонуни таҳририда)

1. Ҳукм, ажрим ва қарор фақат уни чиқарган суд ҳамда вако­латли юқори суд томонидан қонунда кўрсатилган асослар мав­жуд бўлса, белгиланган тартибда бекор қилиниши, ўзгартили­ши, унга кўшимча киритилиши мумкин. Бошқа ҳеч бир ҳоки­мият органи ва мансабдор шахсга бундай ваколат берилмаган.


Ҳукм, ажрим ва қарор қонуний кучга киргандан сўнг унинг устидан норозилик шикоятини фақат ЖПКнинг 498-моддасида санаб ўтилган процесс иштирокчилари беришга ҳақли. Бу рўй­хат қатъий ҳисобланади. Лекин жиноят иши бўйича судланувчи на маҳкум этилмаган, на оқланмаган бўлса, жумладан унга нисбатан иш алоҳида ажратилган ва мазмунан ҳал этилмаган ҳолда унинг судланувчи мақоми сақланиб қолади. У ҳам суд чиқарган ҳукм, ажрим ёки қарордан норози бўлишга ва норозилик шикояти беришга мантиқан ҳақли. Унинг ҳимоячиси ва қонуний вакили ҳам бундай ҳуқуқдан фойдаланиши мумкин.
2. Маҳкум, оқланган шахс ва судланувчи суд чиқарган ҳукм, ажрим ва қарорнинг айрим қисмларидан ёки барча қисмидан норози бўлиши мумкин. Оқланган шахс фақат ўз қисматига оид масалалар бўйича эмас, балки у билан бирга суд қилинган барча маҳкумлар ва оқланганларга доир ҳолатлар нотўғри ҳал қилинган деб ҳисоблашга ва бу ҳақда шикоят билан мурожаат қилишга ҳақи бор. Лекин иш бўйича фақат ўзи суд қилиниб оқланган шахс, табиийки, нотўғри, асоссиз, ғайриқонуний оқлангани тўғрисида эмас, фақат оқланиш сабаблари ва асосла­рига доир норозилик билдириб, бу сабаблар ва асослар ҳукмда, ажримда ва қарорда ўзгартирилишини талаб қилишга ҳақли.
3. Қонуний кучга кирган ҳукм, ажрим ва қарор устидан норози бўлган бир неча маҳкумлар, оқланганлар ҳамда суд қилинганлар биргаликда шикоят беришларини қонун тақиқла­майди. Шикоятни Кодекснинг 498-моддасида кўрсатилмаган шахслар тузиши, ёзиши ва уни шикоят беришга ҳақли шахс имзолаши мумкин.
4. Фуқаровий даъвогар, фуқаровий даъвогар ва уларнинг вакиллари ҳукмнинг ёки ажримнинг фақат даъвога дахлдор қисми бўйича шикоят беришга ҳақли. Лекин уларнинг шикоят аризасида иш бўйича бошқа муҳим ҳолатларга оид мулоҳазалар билдирилган бўлса, шикоят бўйича эътироз бериш ва протест келтириш ҳуқуқига эга бўлган шахслар (511-модда) бу ҳолатларни эътиборсиз қолдирилмаслиги лозим.
5. Жиноят ишини норози шахсларнинг шикояти асосида эмас, уларга асосланиб берилган протестга биноан назорат тартибида кўрилади.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   426   427   428   429   430   431   432   433   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling