Жиноят-процессуал кодексига


Раислик қилувчи ҳозир бўлган процесс иштирокчиларига уларнинг кассацияинстанциясида ишни кўриш чоғидаги ҳуқуқларини


Download 0.79 Mb.
bet428/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   424   425   426   427   428   429   430   431   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

Раислик қилувчи ҳозир бўлган процесс иштирокчиларига уларнинг кассацияинстанциясида ишни кўриш чоғидаги ҳуқуқларини тушунтиради, ушбу Кодекснинг 479-моддаси талабларига риоя қилинган ёки қилинмаганлигини аниқлай­ди ва зарур бўлса, уларни бажариш чораларини кўради.
Раислик қилувчи суд мажлисида иштирок этаётган шахслардан илтимослари бор-йўқлигини сўрайди. Билдирил­ган илтимослар бўйича суд ажрим чиқаради. Илтимосларни каноатлантириш учун зарур бўлса, суд мажлиси кейинга колдирилиши мумкин.
Ишни кўриш судьялардан бирининг маърузаси билан бошланади. У ишнинг мохияти, шикоят ёки протестнинг важлари ҳамда уларга карши билдирилган эътирозларнинг мохиятини баён қилади. Судга қўшимча материаллар тақдим этилган ёхуд суднинг ўзи бундай материалларни талаб қилиб олган ҳолларда раислик қилувчи ёки судья уларни ўқиб эшиттиради ва ишда иштирок этаётган шахсларга танишиш учун такдим қилади.
Суд мажлисида ҳозир бўлган маҳкум ёки оқланган шахс, уларнинг ҳимоячилари, қонуний вакиллари, жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакил­лари тушунтирув берадилар. Шикоят берган шахс биринчи бўлиб сўзга чиқади. Иш протест бўйича кўрилаётган бўлса, прокурор протестни асослаб беради. Ҳам шикоят, ҳам протест берилган ҳолларда сўзга чиқиш навбатини суд белгилайди.
Юқорида кўрсатилган шахсларнинг тушунтирувлари эшитиб бўлингач, суд мажлисига чакирилган гувохлар, экспертлар, мутахассислар сўроқ қилинади. Улар суд муҳокамасининг қайси иштирокчиси ташаббуси билан чақирилган бўлса, аввало ўша шахс томонидан сўроқ қилинади. Ихтилофлар чиқиб қолса, уларни суд ҳал қилади.
Гувохлар, экспертлар, мутахассислар суроқ қилиниб бўлгач, суд тарафларнинг ушбу Кодекснинг 449-моддасига мувофиқ ўтказиладиган музокарасини бошлайди. Суд музока­раси ва маҳкумнинг охирги сўзи тугагандан кейин суд қарор чиқариш учун маслахатхонага кириб кетади.Суд муҳокама­сининг бориши ва мазмуни ҳақида суд мажлисининг баённо­маси тузилади. Баённома ушбу Кодекснинг 426-моддасида кўрсатилган муддатда тайёрланиши лозим. Баённома билан суд мажлисининг барча иштирокчилари танишишга ва зарурат бўлганда ушбу Кодекснинг 427-моддасида назарда тутилган тартибда унга ўз мулоҳазаларини билдиришга ҳақлидир.

1.Жиноят иши кассация инстанцияси судида белгиланган вақтда кўрилиши шарт. Агар бирор тўсиқ бўлса, ишни кўриш бошқа кунга қолдирилади ва бу ҳақда суд мажлисининг иштирокчилари хабардор қилинади.


2. Кассация инстанцияси суди ЖПК нинг ушбу моддасида назарда тутилган истиснолардан ташқари, ишни биринчи инстанция судида кўриш қоидаларига риоя қилиб олиб боради. Кассация инстанцияси суди қисман суд тергови ўтказиши илгари текширилмаган далилларни таҳлилқилиши ва уларга баҳо бериши мумкин.
Тарафларнинг илтимосларини, улар биринчи инстанция суди томонидан рад этилганлиги сабабли, рад этиши мумкин эмас. Зарур бўлса, кассация инстанция суди қўшимча материаллар тўплаш учун муайян тергов ҳаракатларини ўтказиш ҳақида тергов органларига топшириқ бериши мумкин.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   424   425   426   427   428   429   430   431   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling