Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Юқори суд кўрсатмаларининг мажбурийлиги


Download 0.79 Mb.
bet403/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   399   400   401   402   403   404   405   406   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

495-модда. Юқори суд кўрсатмаларининг мажбурийлиги


Жиноят ишини апелляция, кассация ёки назорат тарти­бида кўриб чиққан суднинг иш ҳолатлари тўла-тўкис ва ҳар томонлама текширилишини таъминлашга, шунингдек, Жиноят кодекси ҳамда ушбу Кодекс нормалари бузилиш­ларини бартараф этишга қаратилган кўрсатмаларига ишни янгитдан судда кўриш чоғида амал қилиш мажбурийдир.
Апелляция, кассация ёки назорат инстанцияси суди ишни қўшимча терговга ёхуд янгитдан судда кўриш учун юбораёт­ганда айблов исботлангани ёки исботланмагани, у ёки бу далилларнинг ишончли ёки ишончсизлиги, бир далилнинг иккинчисидан афзаллиги, жиноятнинг тавсифи ва жазо чораси ҳақида олдиндан хулоса чиқариб қўйишга ҳақли эмас. (ЎзР 14.12.2000 й. 163-II-сон Қонуни таҳриридаги модда)

1. Шарҳланаётган модда қуйидагиларни белгилайди:


а) қуйи суд томонидан йўл қўйилган қонуннинг бузилишла­рини бартараф этишга қаратилган ҳуқуқий воситалар;
б) апелляция, кассация ва назорат инстанция судининг ҳақиқий маълумотларга баҳо бериш фаолиятининг доираси;
в) апелляция, кассация ва назорат инстанция суди томонидан қуйи судга кўрсатма беришда белгиланган чеклашларнинг рўйхати
г) жиноят иши янгитдан судда кўрилган вақтида суд мустақиллигининг кафолатлари.
2.Апелляция, кассация ва назорат инстанция судининг кўрсатмалари қўшимча тергов юритишда ва суд томонидан жиноят ишини қайтадан кўришда ушбу кўрсатмалар юқори суд томонидан унинг ваколати доирасида ва ЖПКнинг 395-моддасида белгиланган чегарада берилган ҳолда мажбурий тусга эга булади. Бундан ташқари, юқорида қайд этилган кўрсатмалар аниқ ва реал бўлишлари шарт, тергов ва биринчи инстанция судининг ушбу кўрсатмаларга мувофиқ амалга оширилган ҳаракатлари жиноят ишининг тўғри ва адолатли ҳал қилишига реал ёрдам беришлари лозим.
Юқори суд кўрсатмаларни янги тергов юритишда ва суд томонидан жиноят ишини қайтадан кўришда амалга оширил­маслик ҳукмнинг янгитдан бекор қилинишига олиб келади.
3. Апелляция, кассация ва назорат инстанция суди, ҳукмни бекор қилиб, прокурор протестининг доирасидан чиқишга ҳамда биринчи инстанция судига судланувчининг ҳолатини оғирлаштиришга олиб келадиган кўрсатмалар беришга ҳақли эмас.
Жиноят ишини янгидан судда кўриш учун юбормасдан апелляция, кассация ва назорат инстанция суди жавобгарликни оғирлашувига олиб келган фактик ҳолатларни аниқланган деб эътироф этиши мумкин эмас.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   399   400   401   402   403   404   405   406   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling