Жиноят-процессуал кодексига
-модда. Айблов ҳукмини бекор қилиб, жиноят ишини тугатиш
Download 0.79 Mb.
|
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh
- Bu sahifa navigatsiya:
- 494-модда. Жазони кучайтиришга ва оғирроқ жиноятга доир қонунмоддалаpини қўлланишга йўл қўйилмаслиги
- ( Ў зР 14.12.2000 й. 163- II -сон Қ онуни та ҳ риридаги модда)
493-модда. Айблов ҳукмини бекор қилиб, жиноят ишини тугатиш
Жиноят ишини апелляция, кассация ёки назорат тартибида кўриб, суд ушбу Кодекснинг 83-моддаси ва 84-моддасининг 1 ва 4-қисмларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда, шунингдек, биринчи инстанция судида кўриб чиқилган далиллар судланувчини айбли деб топиш учун етарли бўлмаса ва қўшимча далиллар тўплаш имконияти қолмаган бўлса, айблов ҳукмини бекор қилади ва жиноят ишини тугатади(ЎзР 14.12.2000 й. 163-II-сон Қонуни таҳриридаги модда). 1. Мазкур моддада жиноят ишини тугатиш билан ҳукмни бекор қилиш асослари санаб ўтилган. Суднинг мазкур ваколати ҳар бир инстанцияда ўзига хос тарзда амалга оширилади. Апеллация инстанциясида ЖПК 83-моддасида белгиланган асослар аниқланганида, айблов ҳукми бекор қилиниб, оқлов ҳукми чиқарилишига сабаб бўлади. Кассация ва назорат инстанцияларида худди шу ҳолатда айблов ҳукми бекор қилиниб,жиноят иши тугатилади. 2. Юқори судларнинг барчасида ЖПК 84-моддасининг 1-қисмда назарда тутилган еттита ҳолатда ва 4-қисмда назарда тутилганидек тарафлар ўртасида ярашувга эришилиши айблов ҳукмини бекор қилиб, ишни тугатишга сабаб бўлади. Юқори инстанция судлари биринчи инстанция судида кўриб чиқилган далиллар судланувчини айбли деб топиш учун етарли бўлмаса ва қўшимча далиллар тўплаш имконияти қолмаган бўлса, айблов ҳукмини бекор қилади ва жиноят ишини тугатади. 3. Агар, маҳкумнинг бир неча эпизоддан иборат жиноий қилмишлари бир хилда квалификация қилинган бўлиб, ишни кассация ва назорат босқичида кўришда эълон қилинган айб эпизодларидан бири ёки бир нечтаси ўзининг тасдиғини топмаса (масалан, шахсни бир неча марта пора олганликда айбдор деб топиш) ва бу ҳолат қўшимча текширишни талаб қилмаса, суд ишнинг ушбу эпизодларига оид қисмини тугатиши мумкин. 494-модда. Жазони кучайтиришга ва оғирроқ жиноятга доир қонунмоддалаpини қўлланишга йўл қўйилмаслиги Суд жиноят ишини апелляция, кассация ёки назорат тартибида кўрган вақтида жазони кучайтиришга, шунингдек, оғирроқ жиноятга доир қонун моддаларини қўллашга ҳақли эмас. Оғирроқ жиноятга доир қонун моддаларини қўллаш зарурлиги муносабати билан ёхуд жазонинг енгиллиги учун жабрланувчи томонидан шикоят берилган ёки прокурор томонидан протест билдирилган ҳоллардагина ана шу асослар бўйича апелляция ёки кассация тартибида ҳукм бекор килиниши ва иш янгитдан судда кўриш учун юборилиши мумкин. Оқловҳукмиюқори суд томонидан фақат прокурорнинг апелляция ёки кассация протести, жабрланувчининг ёки унинг вакилининг шикояти ёхуд оқланган шахснинг, унинг ҳимоячисининг ёки қонуний вакилининг апелляция ёки кассация шикояти, шунингдек, назорат тартибида берилган протест бўйича бекор қилиниши мумкин. (ЎзР 14.12.2000 й. 163-II-сон Қонуни таҳриридаги модда) Суд жиноят ишини апелляция, кассация ёки назорат тартибида кўрган вақтида биринчи инстанция суди томонидан тайинланган жазони енгиллаштириш ёки енгилроқ жиноятга доир қонун моддаларини қўллашга ҳақлидир. Жазони кучайтириш ҳамда оғирроқ жиноятга дои қонун моддаларини қўллаш эса апелляция, кассация ёки назорат инстанция судининг ваколати доирасига кирмайди Апелляция, кассация ёки назорат инстанцияларда жазони кучайтиришга йўл қўймаслик тамойили қуйидагиларни ифодалайди: − биринчи инстанция суди томонидан жазо миқдори жиноят қонунининг бузилиши билан тайинланган бўлсада, жазо миқдорини кўпайтириш; − биринчи инстанция суди томонидан тайинланган жазони оғирроқжазога ўзгартириш; − агарда биринчи инстанция суди қўшимча жазони тайинлаган бўлмаса, қўшимча жазони тайинлаш; − биринчи инстанция суди томонидан тайинланган шартли жазони енгилроқ, лекин реал ўташ лозим бўлган шартсиз жазога алмаштириш; − шартли ҳукм қилинганга тайинланган шартли синов муддатини узайтириш; − жазони қоплаш тамойилини жазони қўшиш тамойилига алмаштириш, агарда ушбу ҳолат натижасида жиноятлар мажмуи бўйича тайинланган жазонинг кўпайтирилиши лозим бўлса; − биринчи инстанция судининг ҳукмида тайинланган колониянинг тури ўрнига қаттиқроқ тартибли колония турини белгилаш. 2. Маҳкумга нисбатан биринчи инстанция суди томонидан тайинланганжазони енгиллаштириш апелляция, кассация ёки назорат инстанция судининг ваколати доирасига кирсада, оғирроқ жиноятга доир қонун моддаларини қўллашга юқорида кўрсатилган судлар ҳақли эмас. Жиноят содир этишда айбдор бўлган шахснинг ҳатти-ҳаракатлари ЖК айрим моддасининг бир бандидан бошқа бандига тавсифлашни ўзгартириш оғирроқжиноятга доир қонун моддаларини қўллаш бўлмаса ҳам, мазкур ўзгартириш мавжуд булиши фақат, агарда у айбловнинг мазмуниниўзгартиришга олиб келмаса ҳамда судланган шахснинг ҳимояланиш ҳуқуқини бузмаган бўлса, мумкин. 3. Апелляция, кассация ёки назорат инстанция суди ўта хавфли рецидивист деб топишга, агарда ушбу қарор ҳукмининг қарор қисмида ўз ифодасини топмаган бўлса, ҳақли эмас. Агарда маҳкум шахсга нисбатан амнистия қўлланилиши мумкин бўлмаса, лекин биринчи инстанция суди томонидан мазкур шахсга нисбатан амнистия қўлланилган бўлса, апелляция, кассация ёки назорат инстанция суди прокурор томонидан билдирилган протест ёки жазонинг енгиллиги тўғрисида жабрланувчи томонидан берилган шикоят мавжудлигида ҳукмни бекор қилиши ва ишни янгитдан кўриш натижасида суд томонидан амнистия қўлламасдан, янги жазо миқдорини тайинланиш учун ишни биринчи инстанция судига юбориш мажбур. Аммо, агарда апелляция, кассация ёки назорат инстанция суди биринчи инстанция судининг ҳукмида амнистия қўлланиши билан тайинланган жазо микдори амнистия қўлланмасдан ҳам ҳукм этилган шахсга етарли бўлганлигини тан олса, ишни янгитдан судда кўриш учун юбормасдан, ҳукмни ўзгартириб, унда амнистия қўлланишни чиқариб ташлашга ҳамда дастлабки жазо миқдорини ҳукмида амнистия қўлланилмаганда тайинланиш лозим булган жазо микдорига алмаштиришга ҳақлидир. 4. Шарҳланаётган модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган процессуал оқибатлар юз беришининг мумкинлиги прокурор томонидан протест билдириш ёки жабрланувчи томонидан шикоят бериш билан тўғридан-тўғри боғлиқ. Инобатга олишимиз лозим, ушбу ҳолатда "прокурор" тушунчасининг мазмуни унинг сўзма-сўз мазмунидан кенгроқ, чунки протест билдириш ҳуқуқига прокурор ва унинг ўринбосари, айрим ҳолатларда эса прокурор ёрдамчилари, бўлим ва бошқарма прокурорлари ҳақлидир. Шунингдек, "жабрланувчи" тушунчасининг мазмуни ҳам унинг сўзма-сўз мазмунидан кенгроқлигини эътироф этиш лозим, чунки ЖПКнинг4972 ва 498-моддаларига мувофиқ, биринчи инстанция судининг ҳукми ва ажрими устидан белгиланган тартибда апелляция ёки кассация тартибида шикоят бериш, шунингдек, суд қарорларини назорат тартибида қайта кўриб чиқишни илтимос қилиш ҳуқуқи жабрланувчининг вакилига ҳам берилган. Бундан ташқари, жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган жиноятлар тўғрисидаги ишларда суднинг ҳукми устидан шикоят бериш ҳуқуқига жабрланувчининг яқин қариндошлари ҳам эга. ЖПК 55-моддасининг биринчи қисмига асосан жабрланувчининг ўлимига олиб келган жиноятлар тўғрисидаги ишлар бўйича 55-моддада кўрсатилган ҳуқуқ ва мажбуриятларни дастлабки тергов органлари ёки суд томонидан марҳумнинг қонуний вакили деб эътироф этилган яқин қариндошлари ёки бошқа шахслар амалга оширадилар. 5. Оғирроқ жиноятга доир қонун моддаларини қўллаш ёки оғирроқжазони тайинланиш зарурлиги муносабати билан ана шу асослар бўйича прокурор томонидан билдирилган протест ёки жабрланувчи томонидан шикоят берилган ҳоллардагина биринчи инстанция судининг ҳукми апелляция, кассация ва назорат инстанция суди томонидан бекор қилиниши мумкин. Процесснинг бошқа иштирокчилари томонидан жазонинг енгиллиги ёхуд енгилроқ жиноятга доир қонун моддаларини асосланмаган қўллаш муносабати билан берилган шикоятларнинг мавжудлиги биринчи инстанция судининг ҳукмини бекор қилишга асос бўлмайди. Маҳкум ёки унинг ҳимоячисининг шикояти бўйича суриштирув ёки дастлабки ва суд терговининг тўлиқ эмаслиги ва бир ёқламалиги муносабати билан биринчи инстанция судининг ҳукмини апелляция, кассация ва назорат инстанция суди бекор қилганда, ушбу суд маҳкум шахснинг ҳолатини оғирлаштирадиган кўрсатмаларни ўз ажримига киритиши мумкин эмас. Прокурор томонидан билдирилган протест ёки жабрланувчи томонидан берилган шикоят йўқлигида жиноят қонунинг айрим моддалар бўйича айблов бандларини чиқариб ташлаган биринчи инстанция судининг ҳукми ушбу айбловни ўзгартиришнинг асосланмаганлиги асосида апелляция, кассация ва назорат инстанция суди томонидан бекор қилиниши ноқонуний деб топилиши лозим. 7. Апелляция, кассация ва назорат инстанция суди прокурор томонидан билдирилган протест ёки жабрланувчи томонидан берилган шикоятда кўрсатилган жазонинг енгиллиги учун эмас, лекин жиноят-процессуал қонунинг жиддий бузилганлиги муносабати билан биринчи инстанция судининг ҳукми бекор қилиниши лозимлиги ҳақида хулосага келиши мумкин. Мазкур ҳолатларда суд ажримида жиноят ишида йўл қўйилган жиноят-процессуал қонунининг жиддий бузилганлигини бартараф этиш зарурлиги ҳамда шикоят ёки протестда келтирилган жазонинг енгиллиги учун суд ҳукмини бекор қилиниши тўғрисида илтимосномани қаноатлантирмаслигининг асосларини эътироф этиш лозим. 8. Суд жиноят ишини апелляция, кассация ёки назорат тартибида кўрган вақтида ҳукмга мулкий зарар ундиришга доир ўзгартиришлар киритиши мумкин. Шу жумладан, агарда жиноят иш бўйича далилларни тўплаш ёки қўшимча текшириш зарур бўлмаса, етказилган мулкий зарарга доир жиноят ишининг ҳолатлари тўлиқ ва тўғри белгиланса, аммо моддий нормаларни қўлланишда айрим хатолар мавжуд бўлса, апелляция, кассация ёки назорат инстанция суди ундирувнинг микдорини камайтириш ёки кўпайтиришга ҳақлидир. Агарда мулкий зарар ундиришга йуналтирилган ундирув миқдорининг ўзгартирилиши маҳкум шахс ҳолатининг оғирлашувига олиб келган жиноятнинг тавсифи ёки айбловнинг ҳажмини ўзгартиришга таъсир кўрсатган бўлса, ана шу асослар бўйича прокурор томониданбилдирилганпротестёкижабрланувчи томонидан берилган шикоят мавжуд булган ҳолда суд ҳукми бекор қилиниши ва жиноят иши янгитдан суддакўриш учун юборилиши лозим, Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling