Жиноят-процессуал кодексига
-модда. Ҳукмни ўзгартириш
Download 0.79 Mb.
|
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh
491-модда. Ҳукмни ўзгартириш
Ишни апелляция, кассация ёки назорат тартибида кўриш чоғида биринчи инстанция суди Жиноят кодексини нотўғри қўллагани ёхуд жиноятнинг оғирлик даражасига ва маҳкумнинг шахсига мувофиқ келмайдиган жазо белгилагани аниқланса, суд ишни янгидан кўриб чиқишга юбормасдан, ушбу Кодекснинг 494-моддаси талабларига риоя этган ҳолда ҳукмга зарур ўзгартиришлар киритишга ҳақлидир (ЎзР 14.12.2000 й. 163-II-сон Қонуни таҳриридаги модда). 1. Мазкур модда юқори инстанция суд томонидан ҳукмга ўзгартиш киритиш мумкинлигини назарда тутади. Ҳукм ўзгартиш ваколати апелляция, кассация ва назорат инстанциялари судларининг барчасига берилган. Ҳукмни ўзгартириш иш юқори судда кўрилганидан сўнг ажрим чиқариш йўли билан расмийлаштирилади. 2. Ҳукмни ўзгартириш деганда, юқори суд томонидан ҳукмда баён қилинган ҳолатлар ва биринчи инстанция судининг хулосаларини ўзгартиш, айрим чиқариш ва қўшимчалар киритиш тушунилади. 3. Ҳукмни юқори суд инстанция томонидан ўзгартиришга қўйидагилар асос бўлади: биринчи инстанция суди жиноят қонунининг нормаларини (қисмлари ва бандлари) ноўрин қўллаган ёки қўлланилиши керак бўлган нормалар (қисмлари ва бандлари) қўлланмаганлиги аниқлаганида; маҳкумга тайинланган жазони адолатсиз аниқроғи жиноятнинг оғирлик даражасига ва маҳкумнинг шахсига мувофиқ келмайдиган экани, оғирроқ турдаги ёки миқдордаги жазо белгиланганлигини аниқланида. Юқори истанция судида ҳукмда белгиланган жазони кучайтиришга ва оғирроқ жиноятга доир қонун моддаларини қўлланишга йўл қўйилмайди. (494-модданинг шарҳига қаранг). 4. Айбловнинг фактик ҳолатлари ўзгарганида қилмиш енгилроқ жиноятга доир қонун нормаси билан қайта квалификация қилинади. Юқори суд маҳкумнинг ҳолатини оғирлаштиришга ваколатли эмас. Бундай вазиятда ҳукм бекор қилиниб, иш янгидан судда кўриш учун юборилади. Енгилроқ жиноятга доир қонунни қўллаш айбловнинг айрим бандлари ёки жиноят ҳодисанинг эпизодлари чиқариб ташлаш тарзида бўлиши мумкин. Юқори инстанцияси суди маҳкумга тайинланган жазони енгиллаштириш масаласини ҳал қила туриб, ЖПКнинг 482-моддасига мувофиқ, нафақат жазони камайтириши, балки бошқа енгилроқ жазо турига алмаштириши ҳам мумкин. Судланган (маҳкум)га нисбатан асосий жазо камайтирилганда, шу жумладан, қонунда белгилангандан кўра енгилроқ жазога алмаштирилганда ҳам, ҳукмнинг қўшимча жазо тайинлаш (муайян ҳуқуқдан, ҳарбий ёки махсус унвондан маҳрум қилиш каби) қисми ўзгаришсиз қолдирилиши мумкин. 5. ЖПК 484-моддасида ҳукм бекор қилиниши ва ўзгартирилиши учун умумий асослар белгиланган бўлиб, юқори инстанцияси суди, ишнинг муайян ҳолатларидан келиб чиққан ҳолда, уларни у ёки бу тарзда қўллаши мумкин. Ҳукм қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши шарт, агар: дастлабки ёки суд тергови тўлиқ бўлмаса ёки бир ёқлама олиб борилган бўлиб, бироқ йўл қўйилган камчиликлар тўлдирилганидан сўнг юқори инстанцияси суди жиноят квалификацияси ўзгартирилиши зарурлиги ҳақида хулосага келса; ҳукмда баён қилинган суд хулосалари ишнинг ҳақиқий ҳолатларига мувофиқ бўлмай, бироқ апелляция инстанцияси суди маҳкумнинг аҳволини оғирлаштирмай туриб, уларга тегишли баҳо бера олса; иш бўйича ЖПК нормалари бузилган бўлиб, бироқ уларнинг юқори инстанциясида бартараф этилиши ҳукмнинг ўзгартирилишига олиб келса; суд томонидан ЖК нормалари нотўғри қўлланилган бўлиб, апелляция инстанцияси суди бу хатони маҳкумнинг аҳволини оғирлаштирмай туриб тузатиши мумкин бўлса; суд томонидан номуносиб оғир жазо тайинланган бўлса. 6. Юқори инстанцияси судида камчиликларни тўлдириш ва процессуал қонун бузилишини бартараф этиш имконияти бўлмаса, ҳукм барча ҳолларда бекор қилиниши шарт. Юқори инстанцияси суди ҳукмни ўзгартириш учун асослар мавжуд бўлганда қуйидагиларга ҳақли: қилмишни ЖКнинг бошқа моддаси билантавсиф қилишга, агар бу маҳкумга ҳукмда баён қилинганидан жиддий фарқ қиладиган айблов қўйилишига ёки унга оғирроқ жазо тайинланишига олиб келмаса; ҳукмдан айбловнинг бир қисмини (айрим эпизодларини) ёки маҳкумнинг жавобгарлигини оғирлаштирувчи белгиларни чиқариб ташлашга; ҳукмдан жиноятларнинг идеал мажмуи тариқасида қилмишни нотўғри баҳолаш туфайли ортиқча эълон қилинган Жиноят кодекси моддасини чиқариб ташлашга; ЖК 70-72-моддаларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда - маҳкумни жазодан озод қилишга; ЖК Махсус қисми моддаси санкцияси доирасида ёки шу Кодекс 57-моддасини қўллаган ҳолда жазо миқдорини камайтиришга ёки бошқа енгилроқ жазо (асосий ва қўшимча) тайинлашга; жиноят натижасида етказилган зарарни қоплаш миқдорини кўпайтириш ёки камайтиришга, шунингдек, ушбу масала биринчи инстанция суди томонидан ҳал этилмаган ҳолларда - бундай зарарни қоплаш тўғрисида қарор қабул қилишга, башарти бунда жиноят квалификациясини маҳкумнинг аҳволини оғирлаштирадиган томонга ўзгартириш зарурати юзага келмаса; маҳкумни ўта хавфли рецидивист деб топишга ёки ҳукмдан уни ўта хавфли рецидивист деб топиш ҳақидаги қарорни чиқариб ташлашга; маҳкумга нисбатан жазони ижро этиш колониясининг бошқа, шу жумладан қаттиқроқ турини белгилашга. ЖПК 494-моддаси биринчи қисми талабларига риоя этган ҳолда маҳкумнинг қилмишини ЖКнинг бир моддасидан икки ва ундан ортиқ моддаларига қайта квалификация қилганда, апелляция инстанцияси суди ҳукмга тегишли ўзгартиришлар киритиши ва ЖК 59-моддасида белгиланган қоидага мувофиқ жазо тайинлашга ҳақли. Бунда янги жазо ҳукм бўйича тайинланган жазодан оғирроқ бўлиши мумкин эмас. Агар ЖКнинг бир моддаси билан квалификация қилиниши шарт бўлган икки ёки ундан ортиқ қилмиш ЖКнинг бир неча моддалари билан нотўғри квалификация қилинган бўлса, юқори инстанцияси суди ушбу қилмишларни енгилроқ жиноят тўғрисидаги моддага қайта квалификация қилиб, унинг санкцияси доирасида биринчи инстанция суди томонидан мазкур модда бўйича тайинланган жазодан оғирроқ, бироқ узил-кесил тайинланган жазо миқдоридан кўп бўлмаган жазо белгилашга ҳақли. Апелляция, кассация, назорат инстанцияси маҳкумнинг ҳаракатларини ЖКнинг бошқа моддасига қайта квалификация қилиш кераклиги тўғрисида хулосага келганда ва бу модда шахсни жиноий жавобгарликдан, жазодан озод этишни ёки жазо қўлланилишини истисно этишни назарда тутувчи амнистия акти таъсири доирасига тушган ҳолларда, тегишли инстанция суди биринчи инстанция суди қилмишни тўғри квалификация қилганда қабул қилиши шарт бўлган қарор чиқариши керак. Агар шахсни жиноий жавобгарликдан озод этишни назарда тутувчи амнистия акти ҳукм чиқарилгандан сўнг кучга кирган бўлса, апелляция инстанцияси судида иш кўрилганда ёки кассация, назорат инстанциясида ҳукм бекор қилинаётган пайтда жиноят иши амнистия акти асосида тугатилиши керак. Кассация, назорат инстанцияси судида айблов ҳукми ўзгартирилган ҳолларда амнистия акти қўлланилганлиги тўғрисидаги қарор, муқаддам у жазони ижро этувчи органлар томонидан қўлланилганлигидан қатъи назар, ажрим (қарор)нинг қарор қисмида кўрсатилиши шарт. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling