Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Ҳукмни ёки ажримни (қарорни) бекор қилиб, жиноят ишини қўшимча терговга ёки янгидан судда кўриб чиқиш учун юбориш


Download 0.79 Mb.
bet401/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   397   398   399   400   401   402   403   404   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

492-модда. Ҳукмни ёки ажримни (қарорни) бекор қилиб, жиноят ишини қўшимча терговга ёки янгидан судда кўриб чиқиш учун юбориш


Юқори суд ҳукм ёки ажримни (қарорни) бекор қилган тақдирда жиноят ишини қўшимча терговга ёхуд бошқа судья ёки судьяларнинг бошқа таркиби янгитдан кўриши учун ҳукм ёки ажрим (қарор) чиқарган судга ёхуд бошқа судга юборади.

1. Ҳукмни ёки ажримни (қарорни) бекор қилиб, жиноят ишини қўшимча терговга ёки янгидан судда кўриб чиқиш учун юбориш юқори суднинг ваколатларидан бири ҳисобланади. Юқори суд бундай ҳаракатниҳукм бекор қилинган ҳолда оқлов ҳукмини чиқаришга монелик қиладиган ҳолатлар мавжуд бўлганида амалга оширади.


Ҳукмни ёки ажримни (қарорни) бекор қилиб, жиноят ишини қўшимча терговга ёки янгидан судда кўриб чиқиш учун юбориш иш юқори судда кўрилганидан сўнг ажрим чиқариш йўли билан расмийлаштирилади.
2. Суд ишни қўшимча терговга ёки янгидан судда кўриш учун юбораётганида судланувчига қўйилган айбнинг исботланганлиги ёки у ёки бу далилнинг ишончлилиги, бир далилнинг иккинчисидан афзаллиги, қилмишнинг у ёки бу жиноят қонуни билан квалификация қилиниши лозимлиги ва жазо чораси ҳақида олдиндан хулоса қилишга ҳақли эмас.
3. Ҳукмни бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун судга юбораётиб, юқори босқич суди ўз қарорида қайси ҳолатлар ҳукмни бекор қилинишига сабаб бўлганлигини ва уларни бартараф этиш йўлларини кўрсатиши зарур.
Ҳукмни ёки ажримни бекор қилиб, ишни қўшимча терговга юбораётганда, юқори босқич суди, айнан қандай ҳолатлар тергов йўли билан қўшимча аниқланиши кераклигини бундай ҳолатларни суд йўли билан аниқлаш имкони йўқлигини кўрсатиши, шунингдек, аввал қўлланилган эҳтиёт чорасининг мақсадга мувофиқлигини, уни ўзгартириш, масалан, гаров тариқасидаги эҳтиёт чорасини қўллаш имкониятлари бор ёки йўқлигини, албатта муҳокама қилиши шарт.
4. Юқори суд ҳукмни ёки ажримни (қарорни) бекор қилиб, жиноят ишини қўшимча тергов ўтказиш учун прокурорга юбо­риш ёки янгидан судда кўриб чиқиш учун юбориш масаласи йўл қўйилган камчиликнинг қачон қайси орган томонидан тузатилиши билан боғлиқ.
Ишни кўриш вақтида маҳкумнинг содир этилган жиноятга даҳли бўлмаганлиги сабабли ҳукм бекор қилиниб жиноят иши тугатилса, жавобгарликка тортилиши лозим бўлган шахсни аниқлаш масаласини ҳал этиш учун, суд, жиноят ишини прокурорга юбориши керак.
5. Агар суд амнистия актини қўлланилиши мумкин бўлмаган маҳкумга нисбатан қўллаган бўлса, апелляция, кассация, назорат инстанцияси жабрланувчининг шикояти ёки прокурор протести бўлган тақдирда, ҳукмнинг жазо тайинлаш қисмини бекор қилиб, ишни биринчи инстанция судига янгидан кўришга юбориши лозим.
Бироқ агар апелляция инстанцияси амнистия акти қўлланил­ган ҳолда ҳукмда тайинланган жазо амнистия акти қўлланил­маган ҳолда ҳам маҳкум учун етарли деб топса, ишни янгидан кўриш учун юбормасдан, ҳукмни ўзгартиришга - ундан амнис­тия актини қўллаш ҳақидаги хулоса ва қарорни чиқариб ташлаб, амнистия акти қўлланилган ҳолда ҳукмда белгиланган муддат (миқдор) доирасида жазо тайинлашга ҳақли.
6. Бошқа эпизодлар билан умумий квавалификация қилинган бир ёки бир неча эпизод (масалан, бир неча марта пора олган­лик) бўйича иш ҳолатлари тўлиқ текширилган деб топилган , агар уларни ҳукмдан чиқариш учун етарли асослар ёки йўл қўйилган камчиликларни тўлдириш учун имконият бўлмаса, юқори инстанцияси ҳукмни бекор қилиб, ишни тўлиқ ҳажмда янгидан судда кўриш учун юбориши шарт.
7. Агар маҳкум ЖКнинг турли моддалари квалификация қилинганбир неча жиноятни содир этганликда айбдор деб топилган бўлиб, улардан ҳар бирини алоҳида кўриш имконияти бўлса, юқори инстанция суди ҳукмнинг бир ёки бир неча жиноятга оид қисмини бекор қилиб, ишнинг шу қисмини янггидан кўришга юбориши ёки қўшимча терговга қайтариши, айни пайтда, ўша маҳкумга нисбатан ҳукмнинг қолган қисмини ўзгаришсиз қолдириши мумкин.
Агар, маҳкум бир неча жиноятларни содир қилганликда айбдор деб топилган ва уларнинг ҳар бири қонуннинг тегишли моддаси билан квалификация қилинган бўлиб, алоҳида кўрили­ши мумкин бўлса, юқори босқич суди ҳукмни бир ёки бир неча жиноятлар қисми бўйича бекор қилиб, ишни янгидан кўриш ёки қўшимча тергов ўтказиш учун юборишга ва ҳукмнинг бошқа қисмини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   397   398   399   400   401   402   403   404   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling