Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Терговнинг тўлиқ эмаслиги ва бир ёқламалиги


Download 0.79 Mb.
bet395/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   391   392   393   394   395   396   397   398   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

485-модда. Терговнинг тўлиқ эмаслиги ва бир ёқламалиги


Башарти иш бўйича:
1) ушбу Кодекснинг 82-84-моддаларида кўрсатилган ҳолатлар етарлича тўла аниқланмаган бўлса;
2) кўрсатувлари ишни ҳал қилишга таъсир этиши мумкин бўлган шахслар сўроқ қилинмаган, зарур бўлишига қарамай экспертиза ўтказилмаган, шунингдек, ҳужжатлар, ашёвий далиллар талаб қилиб олинмаган ёки натижалари иш учун аҳамиятли бўлиши мумкин бўлган бошқа тергов ҳаракатлари ўтказилмаган бўлса;
3) ишни қўшимча терговга ёки янгидан судда кўришга юборган суднинг ажримида ёки қарорида баён қилинган ҳолатлар текширилмаган бўлса,дастлабки тергов ёхуд суд тергови тўлиқ эмас ёки бир ёқлама ўтказилган деб эътироф этилади.

1. Терговнинг тўлиқ ва ҳар томонлама юритилган деб ҳи­соблаш учун иш бўйича аниқланиши зарур бўлган барча ҳолат­лар текширилган, далиллар ЖПКда кўрсатилган қоидаларга риоя қилиб тўпланган ва қайд этилган бўлиши зарур.


2. Суд амалиётида терговнинг тўлиқ эмаслиги ва бир ёқлама­лиги сифатида:
- жиноят таркибининг объектив томонига тегишли ҳолат­ларнинг тўлиқ текширилмаганлиги, яъни қилмишнинг ижти­моий хавфли ҳаракат ёки ҳаракатсизликка оид характери, ҳара­кат ва оқибат ўртасидаги сабабий боғлиқликнинг мавжудлиги кабилар аниқ эмаслиги;
- айбдорлик ва унинг шакли тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларни тўлиқ ва ҳар томонлама текширилмаганлиги;
- жиноят мотивининг ноаниқлиги қилмишни квалификация қилишга, жиноят ва уни содир этган шахснинг хавфлилик даражасини ёки жазо чорасини белгилашга бевосита таъсир кўрсатиши;
-жиноятни содир этишга алоқадор бўлган барча шахслар жавобгарликка тортилмаганлиги;
- ҳар бир айбланувчининг жиноятни содир этишдаги роли аниқ эмаслиги;
- асослар мавжуд бўлган ҳолда айбланувчининг руҳий ҳолати аниқланмаганлиги;
- жавобгарликни инкор этувчи ёхуд енгиллаштирувчи ҳолатларга оид маълумотлар аниқланмаганлиги;
-жиноят натижасидаетказилганзиённингдаражасибелги­ланмаганлиги;
- жиноятни содир этилишига олиб келган сабаб ва шароитларнинг аниқланмаганлиги.
- вояга етмаган айбланувчининг яшаш ва тарбияланиш шароитлари, тарбияси, шунингдек, жиноят содир этишига олиб келган сабаб ва шароитлар текширилмаганлиги;
- айбланувчининг зарурий мудофаа ёки охирги зарурат ҳолатида бўлганлигига оид маълумотлар етарли ўрганилмаган­лиги;
-маҳкумнинг тушунтиришлари етарлича текширилмаган ва асоссиз баҳоланганлиги;
- суд ҳукми асосланган далиллар бир-бирига зид бўлган ҳолда бартараф этилмаганлиги;
- суд ҳукми таҳминларга асосланганлиги ёхуд иш бўйича барча тахминлар тўлиқ текширилмаганлиги;
- ишни қўшимча терговга ёки янгитдан судда кўришга юбориш ҳақида ажримда ёки қарорда баён қилинган ҳолатлар тўлиқ ва ҳар томонлама текширилмаганлиги эътироф этилиши мумкин.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   391   392   393   394   395   396   397   398   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling