Неврология фанидан Давлат Имтихонларини топшириш учун ситуацион масалалар (2010-2011 ўқув йили).
9. Онг бузилиши синдроми.
60 ёшли бемор клиникага хушсиз холда келтирилди.
Анамнезидан: Кундуз куни тўсатдан психоэмоционал зўриқишдан сўнг хушини йўқотган. Бир марта қайт қилган.Бемор кўп йиллардан бери гипертония касаллиги билан оғриган.
Объектив кўрилганда: беморнинг умумий аҳволи ўта оғир, хушсиз, Юзи тўқ кўкимтир-қизил. Нафаси қаттиқ, хирриллаган. АҚБ 250/180 мм.сим.уст. ошган. Пульси зўриққан.
Неврологик статус: БМН. Кўз олмалари сузиб юрувчи харакатлари кузатилади, қовоқнинг гипотонияси, лунжнинг “елкан” симптоми мусбат. Корнеал ва ютиш рефлеклари чақирилмайди. Ўнг оёқ панжаси ротацияси аниқланади. Ўнг қўл “арқон” каби тушиб кетади. Мушак тонуси пасайган. Пай ва периостал рефлекслар чақирилмайди. Бабинский симптоми ўнг томонлама мусбат. Икки томонлама Керниг симптоми мусбат, энса мушаклари ригидлиги бор.
Онг бузилиши синдромига доир вазиятли масалаларга
қўшимча маълумотлар
(ўқитувчилар учун)
Босқич
|
Талаба бажариши лозим бўлган шартлар
|
|
УАШ хонасида бемор қабули (мулоқатда вербал ва новербал усуллардан фойдаланди). Шикоятларни тўлиқ йиғди(асосий: хушини йукотган;қўшимча:йўқ)
|
1
|
Касаллик тарихини,бошланиши ва кечишини тўлиқ аниқлаштирди: Кундуз куни тўсатдан психоэмоционал зўриқишдан сўнг хушини йўқотган. Бир марта қайт қилган.
|
2
|
Хаёт тарихини тўлиқ ўрганиб,малумотларни аниқлади: Бемор кўп йиллардан бери гипертония касаллиги билан оғриган.
|
3
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |