Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Суд терговини янгидан бошлаш


Download 0.79 Mb.
bet369/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   365   366   367   368   369   370   371   372   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

452-модда. Суд терговини янгидан бошлаш


Башарти тарафлар музокарадаги нутқларида ёки судланувчи охирги сўзида иш учун муҳим аҳамиятга молик янги ҳолатлар тўғрисида гапирсалар ёки муқаддам текши­рилмаган, лекин ишга алоқадор далилларни келтирсалар, суд тарафларнинг илтимосларига кўра ёки ўз ташаббуси билан суд терговини янгидан бошлаш тўғрисида ажрим чиқаради. Янгидан бошланган суд тергови тамом бўлганидан кейин суд тарафларнинг музокарасини янгитдан очади ва судланувчига охирги сўз беради.

1. Шарҳланаётган модда суд терговини янгидан бошлаш ҳолларини қайд этади. Агарда тарафларнинг нутқларида ёки судланувчининг охирги сўзида далилларнинг текширилганлик даражаси ва жазолар тўғрисидаги хулосалар, фикр-мулоҳаза­лардан ташқари иш бўйича далил бўлиши мумкин бўлган, аммо суд терговида текширилмаган муайян фактик маълумотлар айтиб ўтилган бўлса,агарда улар янги далилларни таҳлил қилишни тақозо этса, суд терговни янгитдан бошлаш тўғрисида ажрим чиқаради.


2. Янгидан бошланган суд тергови тамом бўлганидан кейин суд тарафларнинг музокарасини янгитдан очади ва судланув­чига охирги сўз беради.


453-модда. Суднинг қарор қабул қилиш учун алоҳида хонага
(маслаҳатхонага) кириши


Судланувчининг охирги сўзини эшитиб бўлганидан сўнг суд ҳукм чиқариш ёки ажрим чиқариш учун дарҳол алоҳида хонага (маслаҳатхонага) киради. Бу ҳақда раислик қилувчи суд мажлиси залида ҳозир бўлганларга эълон қилади.
1. Шарҳланаётган модда мазмунига кўра, судланувчининг охирги сўзи билан суднинг алоҳида хонага (маслаҳатхонага) кириши ўртасида ҳеч қандай танаффус қилинишига йўл қўйил­майди, бу ташқи таъсирниистисно этади.
2. Суднинг ҳукм ёки ажрим чиқариш учун алоҳида хонага (маслаҳатхонага) дарҳол кириши шуни тақозо этадики, суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд муҳокамасида ва унинг якунловчи босқичлари бўлган тарафларнинг музокаралари, иш бўйича далилларга берилган баҳолар,судланувчининг охирги сўзидан олган фикр-ғоялар ҳамда таъсуротлар билан киради.
3. Агарда иш бўйича бир неча судланувчилар бўлса, улардан баъзилари томонидан охирги сўз айтилишини эртасига қолди­рилиб, танаффус эълон қилиниши мумкин.
4. Алоҳида хонага (маслаҳатхонага) киришда судьялар ўзла­ри билан жиноят ишини, суд мажлиси давомидаги ўз ёзувла­рини, суд мажлиси баённомасининг хомакинусхасини, тараф­ларнинг ушбу Кодекс 457-моддаси биринчи қисмининг 1-6 бандларида назарда тутилган масалалар юзасидан чиқарила­диган қарорнингёзма баёноти ва шунингдек, қонун манбалари­ни олиб киришга ҳақли.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   365   366   367   368   369   370   371   372   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling