Жиноят-процессуал кодексига
Download 0.79 Mb.
|
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh
- Bu sahifa navigatsiya:
- 455-модда. Ҳукмнинг қонуний, асосли ва адолатли бўлиши Ҳукм қонуний, асосли ва адолатли бўлиши шарт. Ҳукм қонуннинг барча талабларига амал
- Суд ҳукмни фақат суд муҳокамасида текширилган далиллар билан асослайди. Суднинг ҳукмда ифодаланган барча хулосалари асослан тирилган бўлиши лозим.
54-БОБ. ҲУКМ
454-модда. Ҳукм чиқариш Cуд ҳукмни Ўзбекистон Республикаси номидан чиқаради 1.Ҳукм одил судловнинг энг муҳим ҳужжати ҳисобланади. 2. Суд томонидан жиноятни содир қилганликда айбдор деб топилган шахсга адолатли жазо тайинлаши, маҳкумнинг қонунга бўйсуниши ва қилмишига яраша жазони олиши ҳукмда ифодаланади. Агарда судланувчи оқланса, ҳукмнинг моҳияти, давлат фуқародан айбловни соқит қилиши ва шунинг билан тергов ва суд жараёнида йўл қўйилган камчилик ва хатолар учун ўзини масъул ҳисоблаши ҳамда реабилитация қилинган фуқарога барча зарарни қопланиши ҳақида эълон қилади. 3. Судланган шахс учун, шунингдек, суд залидаҳукм ўқилаётганда қатнашаётган ёки уни бошқа йўллар билан эшитаётган шахслар учун ҳукм тарбияловчи ва жиноятчиликнинг олдини олиш учун катта таъсир кўрсатувчи аҳамиятга эга. Ҳукм орқали давлат фуқароларни жиноят содир этишдан сақлайди. Аҳолининг кўз олдида ҳукмнинг давлат номидан чиқарилиши ҳукмнингва уни чиқарган суднинг обрўсини мустаҳкамлайди. 455-модда. Ҳукмнинг қонуний, асосли ва адолатли бўлиши Ҳукм қонуний, асосли ва адолатли бўлиши шарт. Ҳукм қонуннинг барча талабларига амал қилинган ҳолда ва қонун асосида чиқарилган бўлса, қонуний деб эътироф этилади. Ҳукм ишнинг ҳақиқий ҳолатлари унда кераклигича тўла ва юз берганига ҳақиқатан монанд тарзда аниқланган бўлса, асосли деб эътироф этилади. Ҳукм айбдорга нисбатан жазо ёки бошқа таъсир чораси у содир этган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси ва унинг шахси эътиборга олиниб тайинланган бўлса, айбсиз шахс эса оқланган ва реабилитация этилган бўлса, адолатли деб эътироф этилади. Суд ҳукмни фақат суд муҳокамасида текширилган далиллар билан асослайди. Суднинг ҳукмда ифодаланган барча хулосалари асослантирилган бўлиши лозим. 1. Судлар томонидан одил судловни амалга ошириш ҳар бир чиқариладиган ҳукм қонуний, асосли ва адолатли бўлишини талаб қилади. 2. Ҳукм фақат суд мажлисида текширилган ва суд мажлиси баённомасида ўз аксини топган далилларга асослантирилган бўлиши керак (ЎзР Олий суди Пленумининг 1997 йил 2 майдаги «Суд ҳукми тўғрисида» ги 2-сон қарори 3-банди). 3. Суднинг ҳукми қонун асосида, қонуннинг барча талабларига риоя қилган ҳолда, нафақат процессуал қонунга, балки жиноят ва жазо, иштирокчилик ва жиноятни содир қилиш босқичлари, зарурий мудофа каби тушунчаларни белгиловчи жиноят қонунига ҳам асосланиб чиқарилганда қонуний деб ҳисобланади. 4. Ҳукмнинг қонунийлиги деганда, фақат ҳукм чиқариш вақтида эмас, балки жиноят иши бўйича ҳукм чиқаришгача бўлган жараёнда ҳам жиноят ва жиноят-процессуал қонун нормаларига риоя қилинганлиги тушунилади. 5. Ҳукмнинг асослилиги деб, ҳукмда баён қилинган суд хулосалари иш ҳолатларига мослиги, суд муҳокамасида тадқиқ этилган ва суд томонидан ишончли ҳамда етарли деб тан олинган далиллар мажмуи билан тасдиқланганлигига айтилади. Номақбул далиллар юридик кучга эга бўлмай, улардан ЖПКнинг 82-84-моддаларида назарда тутилган ҳолатларни исботлаш учун фойдаланиш ҳамда уларни айблов асосига қўйиш мумкин эмас (ЎзР Олий суди Пленумининг 2004 йил 24 сентябрдаги «Далиллар мақбуллигига оид жиноят-процессуал қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарори, 1-банди). Ҳукмда баён этилган ҳолатлар ва улардан келиб чиқадиган хулосалар ишнинг ҳақиқий ҳолатига мос келиши, яъни ҳақиқий бўлиши лозим. Асослантирилмаган ҳукм айни вақтда ноқонуний ҳисобланади. 6. Ҳукм адолатли бўлиши керак, шахс фақат айблилик даражаси меъёрида жазога тортилиши лозим. Адолатлилик талаби ҳукмнинг қонунийлиги ва асослантирилганлиги талаблари билан узвий боғланиб кетади, чунки адолатли бўлмаган ҳукм қонуний ҳам бўлаолмайди. Бундай ҳукм одатда ишонарли тарзда асослантирилмаган бўлиб қонуний деб ҳисобланмайди. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling