Жиноят-процессуал кодексига


Суд тергови тамомланганидан сўнг суд тарафларнинг музокарасини эшитишга ўтади. Музокара давлат айблов


Download 0.79 Mb.
bet367/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   363   364   365   366   367   368   369   370   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

Суд тергови тамомланганидан сўнг суд тарафларнинг музокарасини эшитишга ўтади. Музокара давлат айблов­чиси ва жамоат айбловчисининг нутқлари билан бошла­нади. Сўнгра жабрланувчи, фуқаровий даъвогар ёки уларнинг вакиллари, ҳимоячи ва жамоат ҳимоячиси, судланувчи, фуқаровий жавобгар ёки унинг вакили сўзга чиқади.
Давлат айбловчиси ва жамоат айбловчисининг, шунингдек, ҳимоячи ва жамоат ҳимоячисининг сўзга чиқиш навба­тини суд уларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда белгилайди.
Тарафлар ўзларининг нутқларида суд терговида кўриб чиқилмаган далилларни келтиришга ҳақли эмас. Текшириш учун судга янги далилларни тақдим этиш лозим бўлса, тарафлар суд терговини янгидан бошлаш тўғрисида илти­мос қилишлари мумкин.
Давлат айбловчиси суд терговининг якунларини инобатга олиб, ўз нутқида судланувчининг айблилиги ёки айбли эмас­лиги тўғрисидаги хулосасини асослантириши лозим. Давлат айбловчиси судланувчи айбли деган хулосага келганда, унга нисбатан қўлланилиши лозим бўлган жазо тури ва меъёри ҳақида судга ўз фикрини баён қилади.
Тарафлар нутқ сўзлаб бўлганларидан кейин, улардан ҳар бири бошқа тарафнинг нутқларида айтилган масалалар юзасидан эътирозлар ёки мулоҳазалар билан яна бир марта­дан сўзга чиқишлари мумкин. Сўнгги эътироз билдириш ҳуқуқи ҳамиша ҳимоячи ва судланувчига берилади.
Суд тарафларнинг музокарасини муайян муддат билан чеклаб қўйиши мумкин эмас, лекин раислик қилувчи музо­карада иштирок этаётган шахсларнинг нутқларини, башар­ти улар кўрилаётган ишга даҳли йўқ ҳолатларга тааллуқли бўлса, тўхтатиб қўйишга ҳақлидир.

1. Тарафлар музокараси суд муҳокамасининг мустақил қисми ҳисобланади. Суд музокаралари яхши ва пухта тайёр­ланган ҳолда ўтказилмоғи зарур.Улар суднинг тарбиявий аҳа­миятини кўтаришда катта роль ўйнайди. Шу сабабли уни қонунда белгиланган талаблар асосида ўтказишга алоҳида эътибор қаратилиши керак. Давлат айбловчиси, ҳимоячи ва бошқа музокарада қатнашувчиларнинг нутқлари судланувчи­нинг жиноятига нисбатан бўлган муносабатини батафсил муҳокама қилиб, тегишли хулоса чиқаришига ёрдам беради. Шу сабабли тарафлар музокарага тайёрланиш учун суддан танаффус қилиш ҳақида сўраш ҳуқуқига эгадирлар.


2. Тарафлар музокараси ушбу ишда тарафлар ва уларнинг вакиллари нутқларидан иборат бўлади. Тарафлар нутқларида ўз нуқтаи назарларидан келиб чиқиб, суд терговининг натижала­рини ёритган ҳолда, суд тергови давомида текширилган далил­ларга ҳуқуқий баҳо беради, кўрилаётган ишга бўлган ҳуқуқий муносабатларини белгилайди, судланувчи томонидан содир қилинган жиноятнинг исбот бўлганлиги ёки бўлмаганлиги, унга нисбатан тайинланадиган жазо чораси ёки жазодан уни озод қилиш, оқлов ҳукми чиқариш, фуқаровий даъволарининг ҳал қилиниши ҳамда суд ҳукм чиқараётганда ҳал қилиниши керак бўлган бошқа масалалар бўйича ўзларининг фикрларини баён қиладилар.
3. Суд музокараларида жиноят иши бўйича суд муҳокама­сида тарафларнинг тенглиги ва ўзаро тортишуви яққол намаён бўлади.
4. Суд муҳокамасининг ушбу қисми иш бўйича адолатли қарор чиқаришда муҳим ўрин тутади, чунки бунда суд ҳақиқат­ни юзага келтирувчи ҳар бир тарафнинг бирор нарсага қара­тилган нуқтаи назарини, уларнинг охирги баҳсларини эшитади.
5. Давлат айбловчиси ва ҳимоячи учун суд музокарасида қатнашиш мажбурийдир, улар нутқ сўзлашдан бўйин товлашга ҳақли эмаслар, чунки бундай бўйин товлаш ўз процессуал вазифаларини бажаришдан бош тортиш деб ҳисобланади.
6. Суд амалиётида ҳимоячининг тутган йўли билан судла­нувчи келишмагани сабабли суд музокаралари олдидан судланувчи ҳимоячидан воз кечишга ва ўзи суд музокараларида ҳимоя нутқи сўзлашга ҳақли.
7. Суд музокарасининг ҳар бир қатнашчиси суд мажлисида текширилган далиллар билангина ўз нуқтаи назарларини асос­лашга ҳақли.
8. Фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакиллари иш бўйича мавжуд бўлган фуқаровий даъвога оид нутқ билан қатнашади.
9. Раислик қилувчи музокарада қатнашаётганларнинг нутқ­ларини улар ўз мазмунига кўра кўрилаётган ишга даҳли бўлмаганда тўхтатиб қўйишга ҳақлидир.
10. Суд музокараларининг барча иштирокчилари нутқ сўзлаб бўлганларидан кейин нутқларда айтилган масалалар юзасидан яна бир мартадан қўшимча сўзлашлари мумкин. Музокара иштирокчиларининг қўшимча сўзлари бир-бирларининг айтган сўзларига эътироз билдиришдан иборат. Жавоб сўзлари қисқа, ишга алоқадор бўлиб, уларда бир-бирларини камситувчи, ҳақо­ратловчи мазмунда бўлмаслиги керак. Сўнгги эътироз билди­риш ҳуқуқи ҳамиша ҳимоячи ва судланувчига берилади.
11. Судланувчига охирги сўз беришдан аввал раислик қилув­чи суд музокараларининг тамом бўлганлигини эълон қилади.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   363   364   365   366   367   368   369   370   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling