Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Судьялар маслаҳатлашувининг сир тутилиши


Download 0.79 Mb.
bet371/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   367   368   369   370   371   372   373   374   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

456-модда. Судьялар маслаҳатлашувининг сир тутилиши


Судья ҳукмни алоҳида хонада, суд эса маслаҳатхонада чиқаради. Бундай пайтда мазкур хонада фақат судьянинг ўзи ёки ушбу иш бўйича суд таркибига кирган судьялар ҳозир бўлишлари мумкин. Бошқа шахсларнинг ҳозир бўлишларига йўл қўйилмайди.
Кеч кириши билан, зарурат бўлган тақдирда эса, кун давомида ҳам суд маслаҳатни тўхтатишга ҳақлидир. Маслаҳатлашув дам олиш куни ва байрам кунида ҳам тўхтатилади. Судьялар маслаҳатлашув вақтида айтилган мулоҳазаларни ошкор қилишга ҳақли эмас.

1. Судьялар маслаҳатлашувининг сир тутилиши ва уни ошкор қилинишининг тақиқланиши судьялар мустақиллиги, уларнинг беғаразлиги ва холислигининг кафолатидир.


2. Судьянинг тарафлар вакиллари, шунингдек, бошқа шахс­лар билан ишларни муҳокама қилиши унинг беғаразлигини шубҳа остига қўяди ва шунинг учун бунга йўл қўйилмайди. Судья фақат маслаҳатхонада ишнинг муҳокамаси чоғида уни мазмунан ҳал қилишга доир фикрини билдиради. Судья, шунингдек, муайян ишни ҳал қилиш бўйича бирон бир кишидан маслаҳат олишга ва унга ўз фикрини билдиришга ҳақли эмас.
3. Ҳукм алоҳида хонада (маслаҳатхонада) уни чиқариш билан боғлиқ масалаларни тинч, осойишта, беғараз, холис ва одилона ҳал қилиш учун яратилган шароитда чиқарилади. Буҳукм чиқаришдек муҳим масалани ҳал этишдасудьяларга қандай бўлмасин бирон бир таъсир ўтказилишидан, уларнинг ишига аралашишдан сақлайди.
4. Судьялар маслаҳатлашувинингсир тутилиши деганда, у ерда фақат суд таркибига кирган судьяларгина бўлиши лозим­лиги, судьялар маслаҳатлашаётган вақтда ҳар қандай телефон ва бошқа алоқа воситалари орқали ким билан бўлмасин, сўз­лашуви ман этилади. Эҳтиёт чораси ўзгартирилган судланувчи­ни олиб кетиш учун соқчилар чақириш бундан мустаснодир. Маслаҳатхона эшигига «Суд маслаҳатда» деб ёзиб қўйилиши даркор. Шу сабабли маслаҳатлашув хонаси бошқа хоналардан ажратилган ҳолда бўлиши лозим, алоҳида маслаҳатхона бўлмаган жойда, судьянинг хонасида маслаҳатлашиш мумкин.
5. Судьялар маслаҳатлашувинингсир тутилиши масаласи судьяларнинг ўзларига ҳам тегишлидир. Ҳукм ёзилиши билан боғлиқмасалаларни ҳал қилишдаги музокаралар, ҳар бир судьянинг тутган нуқтаи назари ҳеч қачон ва ҳеч кимга ошкор қилинмаслиги лозим. Судьялар маслаҳатлашувининг сир тути­лиши тамойилининг бузилиши жиноят-процессуал қонунининг қўпол бузилишларидан ҳисобланиб, чиқарилган ҳукмни бекор қилишга олиб келади.
6. Судьялар маслаҳатлашувининг сир тутилишинитаъмин­лаш мақсадида уларнинг маслаҳатлашуви бўйича баённома тузилмайди ва овоз бериш натижалари ҳам эълон қилинмайди.
7. Агарда суд ҳукм чиқариш учун маслаҳатга кириб, иш куни мобайнида ҳукмни ёзиб тугатаолмаса, шунингдек, зарур бўлган тақдирда кун давомида ҳам танаффус қилишлари мумкин. Маслаҳатлашув дам олиш кунлари ва байрам кунлари ҳам тўхтатилади. Танаффус қилиш вақтини судьяларнинг ўзи белги­лайди. Судья маслаҳатхонани ЖПКнинг 456-моддасида кўрса­тилгандан бошқа ҳолларда ташлаб чиқиб кетиши мумкин эмас.
8. Судьяларнинг маслаҳатлашиш ҳамда танаффус қилиш вақтларида кўрилаётган иш тўғрисида ҳеч ким билан фикр алмашишларига рухсат этилмайди.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   367   368   369   370   371   372   373   374   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling