Жиноят ҳуқуқи фанини таърифлаб беринг уни турдош ҳуқуқ соҳаларидан фарқ этувчи белгиларини кўрсатиб беринг


Жиноят оқибатларининг турларини муҳокама қилинг. «Оғир оқибатлар» тушунчаси билан қамраб олинадиган оқибатларнинг турларини муҳокама қилинг


Download 271.4 Kb.
bet27/98
Sana09.01.2023
Hajmi271.4 Kb.
#1085877
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   98
Bog'liq
жиноят ва жазо саволлрга жавоб янги

Жиноят оқибатларининг турларини муҳокама қилинг. «Оғир оқибатлар» тушунчаси билан қамраб олинадиган оқибатларнинг турларини муҳокама қилинг.

Ижтимоий хавфли оқибат одатда:
асосий ва қўшимча;
оддий ва мураккаб;
моддий ва номоддий кўринишларда бўлади.
Моддий кўринишдаги оқибат ўз навбатида - мулкий ва жисмоний характердаги оқибатларга бўлинса;
Номоддий кўринишдаги оқибат эса - зарар ва зиён кўринишидаги оқибатларга бўлинади;
Асосий ва қўшимча оқибат эса – мураккаб таркибли жиноятларда мавжуд бўлади. Яъни айбдор ўзининг бир ҳаракати билан жиноят қонуни билан қўриқланадиган иккита объектга зарар етказади ва иккита оқибат келтириб чиқаришига сабаб бўлади (мас: ЖК 164-моддаси “Босқинчилик”да айбдор мол-мулкка зарар етказиш билан бирга шахснинг ҳаёти ёки соғлигига ҳам зарар етказиши мумкин).
Огир окибатлар жиноят таркибининг белгиси булмаслиги, айни пайтда шахс содир этган жиноий килмиш билан сабабий богликликда булиши керак. Одамларнинг халок булиши, инсоннинг соглигига огир зиён етиши, куп микдорда моддий зарар етказилиши кабилар ана шундай окибатлар булиши мумкин.
Огир окибатлар деганда икки ва ундан ортик киши баданига огир шикаст етказилиши назарда тутилади.

  1. Жиноий қилмиш ва жиноий оқибатлар ўртасидаги сабабий боғланишни муҳокама қилинг.

Сабабий боғланиш – содир этилган ижтимоий хавфли қилмиш ва унинг натижасида келиб чиққан ижтимоий хавфли оқибат ўртасидаги боғлиқликдир.
Сабабий боғланиш - моддий таркибли жиноятлар учун жиноят объектив томонининг зарурий белгиси бўлиб ҳисобланади. (масалан, шахс жабрланувчини хаётдан махрум этиш максадида юрагига пичок уради, натижада улим юз беради).
Моддий таркибли жиноятларда қилмиш ва оқибат ўртасидаги сабабий боғланиш мавжудлигини аниқлашда қуйидагиларга эътибор бериш лозим:
- содир этилган қилмиш ва унинг натижасида келиб чиққан оқибатнинг ижтимоий хавфли ва ҳуқуққа хилоф бўлганлиги;
- содир қилинган қилмиш туфайли ўша оқибат келиб чиққанлиги;
- келиб чиққан оқибат содир этилган ижтимоий хавфли қилмишнинг ёхуд бу қилмиш содир этилишидан ижтимоий хавфли оқибат келиб чиқишининг реал хавфи мавжуд бўлиши лозимлиги;
- бир неча оқибат юзага келганида ушбу қилмиш ҳар бир оқибатнинг сабаби бўлганлиги ёки бошқа оқибатларни келтириб чиқарган бир оқибатнинг сабаби бўлганлиги ва бошқалар.




  1. Download 271.4 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling