Жиноят ҳуқуқи фанини таърифлаб беринг уни турдош ҳуқуқ соҳаларидан фарқ этувчи белгиларини кўрсатиб беринг


Жиноят объектив томонининг зарурий белгилари ва уларнинг аҳамиятини муҳокама қилинг. Амалий мисоллар билан баён қилинг


Download 271.4 Kb.
bet24/98
Sana09.01.2023
Hajmi271.4 Kb.
#1085877
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   98
Bog'liq
жиноят ва жазо саволлрга жавоб янги

Жиноят объектив томонининг зарурий белгилари ва уларнинг аҳамиятини муҳокама қилинг. Амалий мисоллар билан баён қилинг.

Жиноят объектив томонининг белгилари иккита асосий гуруҳга ажратилади:
Биринчи гуруҳ белгилари - ўзгармас ва ҳар бир жиноят таркиби учун хос бўлган ва мазкур элементсиз жиноят таркиби мавжуд бўлмайдиган зарурий белгилар;
Иккинчи гуруҳ белгилари эса - жиноятнинг бевосита объектив томони таркибида бўлмаслиги ҳам мумкин бўлган факультатив характерга эга бўлган белгилар.



  1. Жиноят объектив томони факультатив белгиларининг аҳамияти ва зарурий белгилардан фарқини таҳлил қилинг.

Жиноят объектив томонининг факультатив белгилари.
Жиноят содир қилиш жойи, вақти, ҳолати, усули, қуроли ва воситаси жиноят объектив томони факультатив белгиларини ташкил этади.
Жиноят содир этилган жой - бу жиноят содир қилинган ва тамомланган маълум чегараланган ҳудуд, жой, географик нуқта ҳисобланади.
Жиноят содир қилиш вақти – жиноят содир этилган аниқ пайтни ифодалайдиган белгилар мажмуи.
Жиноят содир қилиш усули - бу жиноят содир қилинаётганда айбдор томонидан жиноятни содир қилишда ишлатиладиган аниқ усул ва услублар бирлигидир.
Жиноят содир қилиш қуроли – шахс жиноят предметига ёки шахсга бевосита таъсир кўрсатиш учун фойдаланган моддий ашё. Яъни айбдор жиноят қонуни билан қўриқланадиган объектга зарар етказиш мақсадида фойдаланган моддий ашё тушунилади.
Жиноят содир қилиш воситаси эса – шахс жиноят содир қилишни ёки жиноят изларни йўқотишни осонлаштириш учун ишлатадиган ташқи дунё неъмати.
Одатда, жиноят содир қилиш воситаси билан жиноят объектига тўғридан-тўғри зарар етказилмайди ва ушбу белги жиноят содир қилиш воситасини жиноят содир қилиш қуролидан фарқловчи асосий хусусият ҳисобланади.
Жиноят объектив томони факультатив белгилари муайян жиноят таркибининг зарурий ва зарурий бўлмаган белгилари бўлиши мумкин.
Агарда ЖК Махсус қисм моддаси диспозициясида ушбу белгилар тўғридан-тўғри кўрсатилган бўлса, улар зарурий белги сифатида эътироф этилади. Факультатив белги жиноятнинг зарурий белгиси ҳисобланмаганда эса, жиноятни квалификациясига таъсир этмасада, жазо тайинланашда жавобгарликни оғирлаштирувчи ёки енгилаштирувчи ҳолат сифатида ҳисобга олиниши мумкин.




  1. Download 271.4 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling