Жиноят ҳуқуқи фанини таърифлаб беринг уни турдош ҳуқуқ соҳаларидан фарқ этувчи белгиларини кўрсатиб беринг


Download 271.4 Kb.
bet78/98
Sana09.01.2023
Hajmi271.4 Kb.
#1085877
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   98
Bog'liq
жиноят ва жазо саволлрга жавоб янги

130-131саволларга жавоб
АХЛОҚ ТУЗАТИШ ИШЛАРИ ЖАЗОСИ (ЖК 46-модда вояга етганлар)
Иш ҳақининг 10 фоизидан 30 фоизгача бўлган миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолинади.
Жазони ўз иш жойида ёки белгилаб берилган жойда ўтайди.
Муддати 6 ойдан3 йилгача муддатга тайинланади.
Жазони ўташ муддати корхона, муассаса, ташкилот маъмурияти жазоларни ижро этиш инспекциясидан хабарнома олган кундан, бошқа жойларда ўталадиган ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинган шахслар учун эса — улар жазони ўташ учун юборилган корхона, муассаса, ташкилотда иш бошлаган кундан бошланади.
Маҳкум ишламаган, аммо қонунга мувофиқ унинг иш ҳақи сақланиб турган вақт, шунингдек маҳкум ишсиз деб топилган вақт ахлоқ тузатиш ишларини ўташ муддатига қўшиб ҳисобланади.
Агар шахс суд томонидан тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари муддатининг жами бўлиб ўндан бир қисмидан кўпроғини ўташдан бўйин товласа, суд ахлоқ тузатиш ишларининг ўталмаган муддатини худди шу муддатга озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо билан алмаштиради.
АХЛОҚ ТУЗАТИШ ИШЛАРИ ЖАЗОСИ (ЖК 46-модда вояга етмаганлар)
Ахлоқ тузатиш ишлари фақат меҳнатга лаёқатли вояга етмаганларга тайинланади.
1 ойдан 1 йилгача бўлган муддатга тайинланади.
Вояга етмаган шахс тайинланган ахлоқ тузатиш ишларининг ўндан бир қисмидан кўпроғини ўташдан бўйин товлаган тақдирда жазонинг ўталмаган қисмини ахлоқ тузатиш ишларининг ҳар уч кунини озодликни чеклашнинг ёки озодликдан маҳрум қилишнинг бир кунига тенглаштирган ҳолда ҳисоблаб, озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо билан алмаштиради.
АТИ ЖАЗОСИ ПЛЕНУМ ҚАРОРИДА.
Ахлоқ тузатиш ишлари, шунингдек ЖК 44-моддасининг учинчи қисми ва 82-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда илгари тайинланган жарима жазосини алмаштириш тартибида ҳам қўлланилиши мумкин.
Бундай ҳолда ахлоқ тузатиш ишларининг минимал муддати тўланмаган жарима суммасидан келиб чиқиб, олти ойдан (вояга етмаганларга нисбатан — бир ойдан) камроқ бўлиши мумкин, бироқ уч йилдан (вояга етмаганларга нисбатан — бир йилдан) ошмаслиги лозим.
ЖК 60-моддасининг 5-қисмига кўра, бир неча ҳукмлар юзасидан ахлоқ тузатиш ишларига ёки хизмат бўйича чеклашга ҳукм қилиниб, иш ҳақи ёки пул таъминотидан ушлаб қолишнинг ҳар хил миқдори белгиланган ҳолларда бу жазоларнинг фақат муддатлари қўшилади. Шунга кўра, бундай ҳолларда узил-кесил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланганида, иш ҳақи ёки пул таъминотидан ушлаб қолишнинг энг кўп бўлган миқдори белгиланиши лозим. Бир неча жиноят содир этганлик учун ЖК 59-моддаси тартибида жазо тайинлашда ҳам шу қоидаларга амал қилиниши лозим.
Ахлоқ тузатиш ишлари, одатда, иш жойида ўташ шарти билан тайинланиши лозим. Шу билан бирга, шахс ўз касб ёки хизмат вазифасини бажариш билан боғлиқ ҳолда жиноят содир этиб, унинг олдинги иш жойида қолдирилиши жазонинг тарбиявий аҳамияти пасайишига олиб келиши мумкин бўлса, ахлоқ тузатиш ишларини ушбу жазо ижросини амалга оширувчи орган томонидан белгиланган жойда ўташ тайинланиши мумкин.
Ахлоқ тузатиш ишлари муддатлари ҳамда айбдорнинг иш ҳақидан чегирма миқдори ҳақидаги масалани ҳал қилиш учун судлар судланувчининг, айниқса вояга етмаганларининг моддий аҳволини аниқлашлари лозим.
Жиноят кодексининг бир неча моддаси бўйича ахлоқ тузатиш ишлари тайинланаётганда, жазо муддати ва иш ҳақидан чегирма миқдори ҳар бир модда бўйича алоҳида, сўнгра эса, уларнинг мажмуи бўйича белгиланади. Бунда жазонинг узил-кесил муддати ва чегирма миқдори ЖК 46-моддасида белгиланган чегарадан ошиши мумкин эмас.
ЖК 60-моддасининг 5-қисмига кўра, бир неча ҳукмлар юзасидан ахлоқ тузатиш ишларига ёки хизмат бўйича чеклашга ҳукм қилиниб, иш ҳақи ёки пул таъминотидан ушлаб қолишнинг ҳар хил миқдори белгиланган ҳолларда бу жазоларнинг фақат муддатлари қўшилади. Шунга кўра, бундай ҳолларда узил-кесил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланганида, иш ҳақи ёки пул таъминотидан ушлаб қолишнинг энг кўп бўлган миқдори белгиланиши лозим. Бир неча жиноят содир этганлик учун ЖК 59-моддаси тартибида жазо тайинлашда ҳам шу қоидаларга амал қилиниши лозим.
21. Қонун мазмунига кўра, (ЖК 46-моддасининг тўртинчи қисми) тайинланган жазо муддатининг жами бўлиб ўндан бир қисмидан кўпроғини ўташдан бўйин товланган тақдирда, суд ахлоқ тузатиш ишининг ўталмаган муддатини шу муддатга озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо тури билан алмаштириши мумкин. Бунда Жиноят кодексининг айбдор судланган моддаси санкцияси ахлоқ тузатиш ишларига алмаштирилиши натижасида келиб чиққан муддатдан кам озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш жазосини кўзда тутишининг ёки умуман озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш жазосини кўзда тутмаслигининг аҳамияти йўқ.
Вояга етмаган шахс тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари муддатининг ўндан бир қисмидан кўпроғини ўташдан бўйин товласа, суд ушбу жазонинг ўталмаган қисмини ахлоқ тузатиш ишларининг ҳар уч кунини озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш жазосининг бир кунига тенглаштирган ҳолда ҳисоблаб, озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо билан алмаштиради (ЖК 83-моддасининг иккинчи қисми).
22. Ахлоқ тузатиш ишларини озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазога алмаштириш масаласини ҳал қилишда, суд, ахлоқ тузатиш иши ижросини амалга оширувчи орган томонидан ушбу жазо ижросини таъминлаш бўйича чоралар кўрилганлиги, маҳкум қонун талабига мувофиқ жазони ўташдан бош тортганлик учун жавобгарлик тўғрисида огоҳлантирилганлиги ҳақида берилган маълумотларга эга бўлиши лозим.
Агар тақдим этилган ҳужжатларда бундай маълумотлар мавжуд бўлмаса, судья тегишли текшириш ўтказиш учун ҳужжатларни ушбу жазо ижросини амалга оширувчи органга юбориш ҳақида ажрим чиқаради
23. Жиноят-процессуал кодексининг 541542-моддаларига мувофиқ ахлоқ тузатиш ишининг ўталмаган қисмини озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан алмаштириш ҳақидаги ишлар суд мажлисида, одатда, маҳкум иштирокида кўрилиши лозим. Бу масала маҳкум яшириниб юрганлиги ёки судга келишдан бўйин товлаётганлиги тўғрисида ишончли маълумотлар ишда мавжуд бўлган ҳолдагина унинг иштирокисиз ҳал этилиши мумкин.
Агар ахлоқ тузатиш ишининг ўталмаган қисмини озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан алмаштириш ҳақидаги материални кўриш вақтида ЖПК 533-моддасида кўрсатилган ҳолатлар аниқланса, суд ҳукмнинг ижросини кечиктириш масаласини муҳокама қилиши шарт.
Қонунга кўра, ахлоқ тузатиш ишлари қуйидагиларга қўлланилмайди:
1.пенсия ёшига тўлган (60 ёшдан ошган эркаклар, 55 ёшдан ошган аёллар) шахсларга;

Download 271.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling