Жиноят ҳуқуқи фанини таърифлаб беринг уни турдош ҳуқуқ соҳаларидан фарқ этувчи белгиларини кўрсатиб беринг


-модда. Ҳарбий ёки махсус унвондан маҳрум қилиш


Download 271.4 Kb.
bet83/98
Sana09.01.2023
Hajmi271.4 Kb.
#1085877
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   98
Bog'liq
жиноят ва жазо саволлрга жавоб янги

52-модда. Ҳарбий ёки махсус унвондан маҳрум қилиш
Ҳарбий ёки махсус унвонга эга бўлган шахс оғир ёки ўта оғир жиноят учун ҳукм қилинганида суд ҳукми билан мазкур унвондан маҳрум қилиниши мумкин.
Олий ҳарбий ёки махсус унвонга ёхуд Ўзбекистон Республикасининг давлат мукофотига эга бўлган шахс оғир ёки ўта оғир жинояти учун ҳукм қилинганида суднинг ҳукм асосида киритадиган тақдимномасига биноан мазкур унвон ёки мукофотдан маҳрум қилиниши мумкин.
85-модда. Озодликдан маҳрум қилиш (вояга етмаганлар)
6 ойдан ўн йилгача муддатга тайинланади.
ушбу Кодекс 86-моддасининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Озодликдан маҳрум қилиш жиноят содир этиш пайтида ўн тўрт ёшдан ўн олти ёшгача бўлган шахсларга нисбатан:
б) оғир жиноят учун — олти йилгача;
в) ўта оғир жиноят учун — ўн йилгача муддатга тайинланади.
Озодликдан маҳрум қилиш жиноят содир этиш пайтида ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахсларга нисбатан:
б) оғир жиноят учун — етти йилгача;
в) ўта оғир жиноят учун — ўн йилгача муддатга тайинланади.
Вояга етмай туриб ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят содир этган, эҳтиётсизлик оқибатида жиноят содир этган ёхуд қасддан унча оғир бўлмаган жиноят содир этган шахсларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо тайинланмайди.
Ҳукм чиқариш пайтида ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазосини тарбия колонияларида ўташ тайинланади.

ОМҚ ЖАЗОСИ ВА УОМҚ ЖАЗОСИ ОС Пленум қарорида


Аёлларга, шунингдек 60 ёшдан ошган эркакларга нисбатан Жиноят кодекси Махсус қисмининг тегишли моддаси (моддаси қисми) назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазосидан ҳам камроқ ёки бошқа енгилроқ жазо ЖК 57-моддаси қўлланилган ҳолда тайинланади.
29. Судлар қисқа муддатга (бир йилгача) озодликдан маҳрум қилиш жазосини қўллашда ишнинг барча ҳолатларидан, айбдорнинг шахсидан келиб чиқишлари ва озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо қўлланилиши имконияти йўқлиги сабабларини ҳукмда асослантиришлари лозим.
30. Бир неча жиноятлар учун жазо тайинлашда жазо муддати Жиноят кодексининг ҳар бир моддаси бўйича алоҳида кўрсатилади. Озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўташ колониясининг тури жиноятлар мажмуи бўйича жазо тайинлангандан сўнг белгиланади.
Муқаддам озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтамаган шахсга жазони ўташ колония турини белгилашда, фақат қайси жиноятлар учун озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланганлигини инобатга олиш лозим. Масалан, агар шахс қасддан оғир ёки ўта оғир жиноят содир этганлик учун озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазога, ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жинояти учун эса озодликдан маҳрум қилиш жазосига судланаётган бўлса, унга узил-кесил тайинланган жазони манзил колонияларда ўташи белгиланиши лозим.
Бироқ, агар оғир ёки ўта оғир жиноят содир этганлиги учун озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазога судланган, жазони ўташдан бўйин товлаган шахсга, суд томонидан тайинланган жазо озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо билан алмаштирилса, жазони ўташ колония тури Жиноят-ижроия кодексининг 47 ва 116-моддаларида назарда тутилган тартибда тайинланади.

Download 271.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling