Жиноят ҳУҚУҚИ Ўқув қўлланма


Судланганликнинг олиб ташланиши -


Download 4.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet117/132
Sana23.10.2023
Hajmi4.96 Mb.
#1717720
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   132
Bog'liq
Jinoyat Huquqi kitob Darslik uchun

Судланганликнинг олиб ташланиши - суд томонидан 
унинг ажрими асосида ёхуд тегишли авф этиш ёки амнистия 
акти асосида амалга оширилади. Бунда шуни инобатга олиш 
керакки, фақат озодликдан маҳрум қилинган шахсларга 
нисбатангина судланганликни олиб ташлаш қоидалари 
қўлланилиши мумкин. Жиноят кодекси 13-моддаси иккинчи 
қисмида кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно. 
Судланганликни олиб ташлаш асоси: 

жамоат бирлашмаси, фуқароларнинг ўзини-ўзи бош-
қариш органи, жамоа ёки жазони ўтаб чиққан шахснинг ўзи 
берган илтимосномаси ҳисобланади. 
Судланганликни олиб ташлаш учун жазони ўтаб чиққан 
шахс қуйидаги талабларни бажарган бўлиши шарт. Улар 
қуйидагилар: 

шахс озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаб 
бўлганидан кейин унга нисбатан маъмурий жазо қўлланил-
маган бўлишлиги;

интизомий таъсир чоралари қўлланилмаган бўлишлиги;

судланганлик ҳолатининг тугалланиши учун назарда 
тутилган муддатларнинг камида ½ қисми ҳақиқатда ўтаган 
бўлишлиги.
Агарда шахс: 

ўн беш йил ва ундан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум 
қилиш жазосини ўтаб чиққан; 

ўта хавфли рецидивист деб топилган бўлса - улар жазони 
ўтаб чиққанидан кейин ўн беш йил мобайнида янги жиноят 
содир этмасалар, суд уларнинг судланганлигини олиб ташлаши 
мумкин. 
Бошқа асослар мавжуд бўлганда ҳам судланганлик олиб 
ташланиши мумкин. Улар қуйидагилар: 

ЖКнинг 13-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган 
асослар (Жиноят қонунинг орқага қайтиш кучи) мавжуд бўлган 
тақдирда ҳам судланганлик олиб ташланиши мумкин; 

судланганлик афв этиш ёки амнистия акти асосида ҳам 
олиб ташланиши мумкин. 
ЖКнинг 178–184, 185–185
2
, 189–192-моддаларида назарда 


148 
тутилган жиноятларни содир этганлик учун ҳукм қилинган 
шахсларнинг судланганлиги улар давлатга жуда кўп зарар 
етказмаганда, ЖКнинг 78-моддасида назарда тутилган 
муддатларнинг камида тўртдан бир қисми ўтганидан кейин суд 
томонидан олиб ташланиши мумкин. 

Download 4.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling