145
17-Мавзу: СУДЛАНГАНЛИК
17.1. Жиноят ҳуқуқида судланганлик тушунчаси,
ҳуқуқий аҳамияти ва оқибатлари
Судланганлик - шахснинг содир этган жинояти учун ҳукм
этилганлигидан келиб чиқадиган ҳуқуқий ҳолатдир.
Судлангалик - жазо тайинланганлиги тўғрисидаги айблов
ҳукми қонуний кучга кирган
кундан бошланади ва у
тугаллангунга ёки олиб ташлангунга қадар давом этади.
Яъни судланганлик – шахс суд томонидан тайинланган
жазонинг тўлиқ муддатига ва жазо ижро этиб бўлингандан
кейинги маълум бир муддатга “судланган шахс” деб юритилиши
тушунилади.
Судланганлик ҳуқуқий аҳамияти (судланганлик муддати
тегишли равишда тугалланмаган ёки
олиб ташланмаган
вақтда):
-
ЖКда назарда тутилган ҳолларда, (жазо тайинлаш,
жавобгарлик ва жазодан озод қилиш вақтида);
-
шахс янги жиноят содир этганда (рецидив
жиноят деб
топишда)гина аҳамиятга эга бўлади.
-
судланганлик ўзининг ҳуқуқий аҳамиятини йўқотиши ва
унинг барча ҳуқуқий оқибатлари бекор бўлиши асослари:
-
судланганлик муддатининг ўтиб кетганлиги;
-
судланганликнинг олиб
ташланганлиги муносабати
билан изоҳланади.
Агарда шахс:
-
жазони ўтаган, аммо қонуннинг ўзгариши билан бундай
қилмиш жиноят деб ҳисобланмайдиган ҳолларда;
-
содир қилинган жиноят учун тайинланган жазони ўтаб
бўлиниши билан судланганлик ҳолатининг тугалланиши
қонунда белгиланган бўлса, шахс судланмаган деб ҳисобланади
ва унинг барча ҳуқуқий оқибатлари бекор бўлади.
17.2. Судланганлик ҳолатининг тугалланиши
Судланганлик ҳолатининг тугалланиши деб - яъни,
судланганлик ўзининг ҳуқуқий аҳамиятини йўқотиши ва унинг
барча ҳуқуқий оқибатларининг бекор бўлишига айтилади.
Шахснинг судланганлик ҳолатини тугалланишини жиноят
қонуни қуйидаги пайтларнинг ўтиши билан белгилайди: