140
жазони ўташдан муддатидан илгари озод қилинади, лекин
жазонинг ўталмай қолган қисми енгилроқ турдаги жазо билан
алмаштирилади. Жазони енгилроғи
билан алмаштириш
жазодан муддатидан илгари шартли озод қилишдан фарқли
равишда шартсиз ҳисобланади.
Жазони енгилроғи билан алмаштириш:
-
озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган
маҳкумларга;
-
озодликни чеклаш жазоси тайинланган маҳкумларга;
-
ахлоқ
тузатиш
ишлари
жазоси
тайинланган
маҳкумларга;
-
жазо тизимидаги ушбу уч жазо турига нисбатан енгилроқ
турдаги жазо турига суд жазонинг ўталмаган қисмини
алмаштиришини назарда тутади.
Маҳкумга нисбатан, жазони енгилроғи
билан
алмаштириш қоидаларини қўллаш асослари:
-
маҳкумга озодликдан маҳрум қилиш, озодликни чеклаш
ёки ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланганлиги;
-
маҳкум жазо турлари учун ўрнатилган тартиб-қоида
талабларини бажарган ва меҳнатга ҳалол
муносабатда
бўлганлиги;
-
содир этган жинояти учун тайинланган жазо муддатини
маълум бир қисмини ҳақиқатда ўтаганлиги;
-
маҳкум содир этган жинояти ЖК 97-моддаси 2-қисми, ЖК
118-моддаси 4-қисми, ЖК 119-моддаси 4-қисми ва “Ўзбекистон
Республикасига қарши”, “Тинчлик ва инсоният хавфсизлигига
қарши жиноят”лар
содир этиш, жиноий уюшма ташкил этиш,
ядровий, кимёвий, биологик ва бошқа хилдаги оммавий қирғин
қуролларини, шундай қуролларни ишлаб чиқариш учун
фойдаланиш мумкинлиги аён бўлган материал ва ускуналарни,
контрабанда қилиш жиноятларини ташкил этмаслиги.
Do'stlaringiz bilan baham: