Жиноят ҳУҚУҚИ Ўқув қўлланма


Шартли ҳукм қилиш орқали жазодан


Download 4.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet108/132
Sana23.10.2023
Hajmi4.96 Mb.
#1717720
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   132
Bog'liq
Jinoyat Huquqi kitob Darslik uchun

16.5. Шартли ҳукм қилиш орқали жазодан
озод қилиш 
 
Суд томонидан жиноят содир этган шахсга нисбатан 
тайинланган асосий жазо турини ҳақиқатда ўтамасдан туриб, 
ахлоқан тузалиш имконини бериши тушунилади.
Шартли ҳукм қилиш: 

озодликдан маҳрум қилиш; 

интизомий қисмга жўнатиш; 

хизмат бўйича чеклаш; 

ахлоқ тузатиш ишлари каби жазо турлари тайинланган 
вақтда тадбиқ қилиниши мумкин. 
Суд ушбу жазо турларидан бири учун шартли ҳукмни 
қўллашда эътиборга олиши лозим бўлган ҳолатлар: 

содир этилган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий 
хавфлилик даражасини;

айбдорнинг шахсини ва ишдаги бошқа ҳолатларни;

маҳкумни тайинланган жазони ўтамасдан туриб ҳам 
унинг хулқини назорат қилиш мумкинлигини; 

шартли ҳукм орқали маҳкумни ахлоқан тузатиш 
мумкинлигини. 
Шартли ҳукм маҳкумга синов сифатида маълум бир 
муддатга ўзининг ахлоқан тузалганлигини кўрсатиши учун 
тайинланади ва синов муддати: 

бир йилдан уч йилгача белгиланиб, ҳукм чиқарилган 
кундан бошлаб ҳисобланади.
 
Башарти, шартли ҳукм қилиш тўғрисидаги қарор юқори 
суд томонидан чиқарилган тақдирда ҳам, синов муддатини 
ҳисоблаш шу кундан бошланади. 
Шартли ҳукм қилинганда, маҳкумга синов муддати 
давомида 
суд 
асослар 
мавжуд 
бўлса, 
маълум 
бир 
мажбуриятларни юклаши мумкин. Ушбу мажбуриятларга:

етказилган зарарни бартараф қилиш;

ишга ёки ўқишга кириш; 

яшаш жойи, иш ёки ўқиш жойи ўзгариб қолса, бу ҳақда 
шартли ҳукм қилинган шахснинг ҳулқи устидан назорат олиб 
борувчи органга хабар бериб туриш

вақти-вақти билан келиб бу органларда рўйхатдан ўтиб 
туриш; 

муайян жойларда бўлмаслик; 

муайян вақтда яшаш жойида бўлишлик;

алкоголизм, гиёҳвандлик, заҳарвандлик ёки таносил 


137 
касаллигидан даволаниш курсини ўташ кабилар кириши 
мумкин.
Шартли ҳукм қилинганлар устидан назоратни: 

ички ишлар органлари;

ҳарбий хизматчилар хулқи устидан эса, ҳарбий қисм ёки 
муассасанинг қўмондонлиги олиб боради. 
Шартли ҳукм қилинган шахс синов муддати давомида суд 
унга юклаган мажбуриятларни бажармаса ёҳуд жамоат тартиби 
ёки меҳнат интизомини бузганлиги учун унга маъмурий ёки 
интизомий таъсир чораси қўлланилган бўлса суд унинг хулқи 
устидан назорат олиб борувчи орган тақдимномасига биноан 
жазонинг шартлилигини бекор қилиб, ҳукмда тайинланган 
жазони ижро этиш тўғрисида ажрим чиқариши мумкин. 

Download 4.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling