Жиноят ҳУҚУҚИ Ўқув қўлланма


Жазони ижро этиш муддати ўтиб кетганлиги


Download 4.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet105/132
Sana23.10.2023
Hajmi4.96 Mb.
#1717720
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   132
Bog'liq
Jinoyat Huquqi kitob Darslik uchun

 
16.2. Жазони ижро этиш муддати ўтиб кетганлиги 
муносабати билан жазодан озод қилиш 
Жазони ижро этиш муддат ўтиб кетганлиги 
муносабати билан жазодан озод қилишнинг асоси - жиноят 
содир этишда айбдор деб топилиб, жазо тайинлаш тўғрисидаги 
суд ҳукми қонуний кучга киргандан кейин маълум бир муддат 
давомида жазонинг ижро этилмаслигидир.
Ушбу муддатлар ЖКда содир этилган жиноятларнинг 
ижтимоий хафлилик даражасига эмас, балки тайинланган 
жазонинг турига ва миқдорига боғлиқ ҳолда белгиланган. 
Жазони ижро этиш муддати ўтиб кетганлиги
муносабати билан жазодан озод қилиш 
№ 
Суд ҳукми билан тайинланган 
жазо тури ва миқдори 
Жазони ижро этиш 
муддати 
1. уч 
йилдан 
ортиқ 
бўлмаган 
муддатга 
озодликдан 
маҳрум 
қилинган ёки озодликдан маҳрум 
қилиш билан боғлиқ бўлмаган 
жазога ҳукм қилинганда. 
– уч йил; 
2. беш йилдан ортиқ бўлмаган 
муддатга 
озодликдан 
маҳрум 
этишга ҳукм қилинганда. 
– беш йил; 
3. ўн 
йилдан 
ортиқ 
бўлмаган 
муддатга 
озодликдан 
маҳрум 
этишга ҳукм қилинганда. 
– ўн йил; 
4. ўн йилдан ортиқ бўлган муддатга 
озодликдан маҳрум этишга ҳукм 
қилинганда.
– ўн беш йил муддат ичида 
жазо ижро этилмаган бўлса, 
маҳкум асосий ва қўшимча 
жазолардан озод қилинади. 
5. умрбод озодликдан маҳрум қилиш 
жазосига ҳукм қилинганда. 
- муддатлар ўтишини қўллаш 
масаласи суд томонидан ҳал 
қилинади;


133 
- суд муддатлар ўтишини 
қўлашни 
лозим 
топмаса 
(йигирма беш йил ўтгандан 
кейин 
ҳам), 
умрбод 
озодликдан маҳрум қилиш 
жазосини 
озодликдан 
маҳрум қилиш жазосига 
алмаштиради ва жазо ижро 
этилади (Масалан: умрбод 
озодликдан маҳрум қилиш 
жазосига ҳукм қилинган 
шахс ҳукм қонуний кучга 
кирганидан сўнг ақли норасо 
бўлиб қолганлиги учун унга 
нисбатан тиббий йўсиндаги 
мажбурлов 
чоралари 
қўланилди. У 28 йилдан 
кейин соғайиб кетди. Ушбу 
ҳолатда суд жазони ижро 
этиш муддатини ўтмаган деб 
ҳисобласа, 
тайинланган 
умрбод озодликдан маҳрум 
қилиш жазосини озодликдан 
маҳрум қилиш жазосига 
алмаштирган ҳолда жазо 
тайинлайди).

Download 4.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling