Жиноят ҳУҚУҚИ Ўқув қўлланма


Қилмиш ёки шахс ижтимоий хавфлилигини


Download 4.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet101/132
Sana23.10.2023
Hajmi4.96 Mb.
#1717720
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   132
Bog'liq
Jinoyat Huquqi kitob Darslik uchun

 
15.3. Қилмиш ёки шахс ижтимоий хавфлилигини 
йўқотганлиги муносабати билан жавобгарликдан озод 
қилиш 
Ишни тергов қилиш ёки судда кўриш вақтида шароит 
ўзгарганлиги туфайли жавобгарликдан озод қилиниши 
асослари қуйидагилар: 

содир этилган қилмиш ўзининг ижтимоий хавфли-
лигини йўқотганлиги;

жиноят содир этган шахс ижтимоий хавфлилик хусусия-
тини йўқотганлиги. 
Содир этилган қилмиш ўзининг ижтимоий хавфлилигини 
йўқотиши ёки жиноят содир этган шахс ўзининнг ижтимоий 
хавфлилик хусусиятини йўқотган деб топиш ваколати 
дастлабки тергов ва суд идораларига берилган. Ушбу асос 


127 
бўйича жавобгарликдан озод қилиш шарти содир этилган 
қилмиш юзасидан суд ҳукми чиқмасдан шароит ўзгариши 
туфайли қилмиш ёки шахс ўзининг ижтимоий хавфлилигини 
йўқотишини назарда тутади. 
 
15.4. Айбдор ўз қилмишига амалда пушаймон бўлганлиги 
муносабати билан жавобгарликдан озод қилиш 
Ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган 
жиноятни биринчи марта содир этган шахс, агар у айбини 
бўйнига олиш тўғрисида арз қилган, чин кўнгилдан пушаймон 
бўлган, жиноятнинг очилишига фаол ёрдам берган ва 
келтирилган зарарни бартараф қилган бўлса, жавобгарликдан 
озод қилиниши мумкин. 
Ушбу турдаги жавобгарликдан озод қилишнинг икки: 
объектив ва субъектив асослари мавжуд. 
Айбдор ўз қилмишига амалда пушаймон бўлганлиги муносабати 
билан жавобгарликдан озод қилиш асослари 
Асослари 
белгилари 
Объектив асосларига 

содир қилинган жиноят ижтимоий 
хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир 
бўлмаган 
жиноятни 
ташкил 
қилишлиги; 

жиноятнинг биринчи марта содир 
этилганлиги. 
Субъектив асосларига 

айбдор ўз айбини бўйнига олиш 
тўғрисида арз қилиши; 

чин 
кўнгилдан 
пушаймон 
бўлганлиги; 

жиноятнинг 
очилишига 
фаол 
ёрдам бериши; 

жиноят 
туфайли 
келтирилган 
зарарни ихтиёрий равишда бартараф 
қилинишлиги; 

жамият 
учун 
хавфлилик 
хусусиятини йўқотганлиги. 
Айбдор ўз қилмишига амалда пушаймон бўлганлиги 
муносабати билан жавобгарликдан озод қилиш биринчи 
маротаба ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир 
бўлмаган жиноятга қўл урган, яъни муқаддам судланмаган, иши 


128 
тергов ёки судга оширилмаган, тергов ва суддан яширинмаган 
шахсларга тааллуқлидир. 
Шахс қуйидаги ҳолларда биринчи марта жиноят содир 
этган деб топилади: 

олдин ҳеч қандай ЖК билан тақиқланган айбли 
ижтимоий хавфли қилмишни содир қилмаган бўлса; 

агар шахс илгари ижтимоий хавфи катта бўлмаган кам 
аҳамиятли қилмишни содир этган бўлса (ЖК 36-моддаси); 

аввалги содир этган жинояти учун жиноий жавобгар-
ликка тортиш муддати ўтиб кетган бўлса (ЖК 64-моддаси); 

қилмиш ёки шахснинг ижтимоий хавфлилигини 
йўқотганлиги муносабати билан жавобгарликдан озод этилган 
бўлса (ЖК 65-моддаси); 

томонларнинг ярашганлиги муносабати билан (ЖК 66
1

моддаси) иш тугатилган бўлса;

шахс содир қилган жинояти учун амнистия акти асосида 
жавобгарликдан озод қилинган бўлса; 

амнистия акти асосида судланганлиги олиб ташланган 
бўлса; 

илгари содир этган жинояти учун судланганлик муддати 
тугатилган ёки тегишли тартибда олиб ташланган ҳолларда, 
шахс биринчи марта жиноят содир этган шахс деб топилади. 

Download 4.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling