Жиноят ҳУҚУҚИ Ўқув қўлланма


Одатда, шартли ҳукм қуйидаги шахсларга нисбатан


Download 4.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet109/132
Sana23.10.2023
Hajmi4.96 Mb.
#1717720
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   132
Bog'liq
Jinoyat Huquqi kitob Darslik uchun

Одатда, шартли ҳукм қуйидаги шахсларга нисбатан 
тадбиқ қилинмайди: 

ўта оғир жинояти учун ҳукм қилинганларга (ўн саккиз 
ёшга тўлмаган шахслар, биринчи ва иккинчи гуруҳ 
ногиронлари, аёллар, шунингдек, олтмиш ёшдан ошган 
эркаклар бундан мустасно); 

илгари қасддан содир этган жинояти учун озодликдан 
маҳрум этиш жазосига ҳукм қилинган шахсларга нисбатан 
қўлланилмайди (ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар, биринчи ва 
иккинчи гуруҳ ногиронлари, аёллар, шунингдек, олтмиш ёшдан 
ошган эркаклар бундан мустасно)
Агарда шахс шартли ҳукм қилингандан кейин ўша иш 
бўйича ҳукм чиқарилгунга қадар бошқа жиноятда айбдорлиги 
аниқланса, ушбу ҳолат жазонинг шартлилигини бекор қилиш 
учун асос бўла олмайди. Бундай ҳолда ЖК 59-моддаси 
қоидалари қўлланилмайди ва биринчи ҳамда иккинчи иш 
бўйича чиқарилган ҳар қайси ҳукм алоҳида алоҳида ижро 
қилинади. 
Шартли ҳукм қилинган шахс синов муддати давомида янги 
жиноят содир этса, суд биринчи иш бўйича жазонинг 
шартлилигини бекор қилади ва унга нисбатан ЖКнинг 60-
моддасида назарда тутилган қоидалар (бир неча ҳукм) 
юзасидан жазо тайинлайди.
 
 


138 
16.6. Жазони ўташдан муддатидан илгари
шартли озод қилиш 
Фақатгина, озодликдан маҳрум қилиш, интизомий 
қисмга жўнатиш, хизмат бўйича чеклаш, озодликни 
чеклаш ёки ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинган 
шахсларга нисбатан жазони ўташдан муддатидан илгари 
шартли озод қилиш қўлланилиши мумкин. Шунингдек, шахс 
ижро этилмаган қўшимча жазодан ҳам озод қилиниши мумкин. 
Маҳкумга нисбатан, жазони ўташдан муддатидан илгари 
шартли озод қилишни қўллаш асослари қуйидагилар: 

маҳкумга озодликдан маҳрум қилиш, интизомий қисмга 
жўнатиш, хизмат бўйича чеклаш, озодликни чеклаш ёки ахлоқ 
тузатиш ишлари жазосининг тайинланганлиги; 

маҳкум жазо турлари учун ўрнатилган тартиб-қоида 
талабларини бажарган ва меҳнатга ҳалол муносабатда 
бўлганлиги; 

содир этган жинояти учун тайинланган жазо муддатини 
маълум бир қисмини ҳақиқатда ўтаганлиги; 

маҳкум содир этган жинояти ЖК 97-моддаси 2-қисми, ЖК 
118 - моддаси 4-қисми, ЖК 119-моддаси 4-қисми ва “Ўзбекистон 
Республикасига қарши”, “Тинчлик ва инсоният хавфсизлигига 
қарши жиноят”лар содир этиш, “жиноий уюшма ташкил этиш”, 
“ядровий, кимёвий, биологик ва бошқа хилдаги оммавий қирғин 
қуролларини, шундай қуролларни ишлаб чиқариш учун 
фойдаланиш мумкинлиги аён бўлган материал ва ускуналарни, 
контрабанда қилиш” жиноятларини ташкил этмаслиги.

Download 4.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling