Жиноят ҳУҚУҚИ Ўқув қўлланма
-Мавзу. ЖИНОИЙ ЖАВОБГАРЛИКДАН ОЗОД ҚИЛИШ
Download 4.96 Mb. Pdf ko'rish
|
Jinoyat Huquqi kitob Darslik uchun
15-Мавзу. ЖИНОИЙ ЖАВОБГАРЛИКДАН ОЗОД ҚИЛИШ
15.1. Жиноий жавобгарликдан озод қилиш тушунчаси, турлари, аҳамияти ва шартлари Жиноий жавобгарликдан озод қилиш деб - шахс содир этган ижтимоий хавфли қилмишида айбдорлик масаласи ҳал қилинмасдан туриб, унинг барча ҳуқуқий оқибатларидан уни озод қилишга айтилади. Яъни: - содир этган ижтимоий хавфли қилмиши учун ЖК асосида жавоб бериш мажбуриятидан; - унинг ҳаракатлари давлат томонидан салбий баҳоланишидан; - айбдорга жиноий ҳуқуқий таъсир чораларини қўлланилишидан; - судланганлик ҳолатининг юзага келишидан. Амалдаги жиноят қонуни жавобгарликдан озод қилишнинг қуйидаги турларини кўрсатади: - жавобгарликка тортиш муддатининг ўтиб кетганлиги муносабати билан; - қилмиш ёки шахснинг ижтимоий хавфлилигини йўқотганлиги муносабати билан; - айбдор ўз қилмишига амалда пушаймон бўлганлиги муносабати билан; - ярашилганлик муносабати билан; - касаллик туфайли; - амнистия акти асосида жавобгарликдан озод қилиш. Жавобгарликка тортиш муддатининг ўтиб кетганлиги муносабати билан ёки амнистия акти асосида жавобгарликдан озод қилиш - судларнинг мажбурияти ҳисобланса, бошқа турдаги жавобгарликдан озод қилиш турлари судларнинг ҳуқуқи ҳисобланади. 15.2. Жавобгарликка тортиш муддатининг ўтиб кетганлиги муносабати билан жиноят учун жавобгарликдан озод қилиш Жавобгарликка тортиш муддатининг ўтиб кетган- лиги муносабати билан жиноят учун жавобгарликдан озод қилиш деб – шахс жиноят содир этгандан кейин қонунда назарда тутилган маълум бир муддатлар давомида жиноий 124 жавобгарликка тортилиши ва жиноят содир этишда айбдор ёки айбдор эмаслиги масаласи ҳал қилиниши лозим бўлган ҳолларда шахс жавобгарликка тортилмаслиги натижасида жавобгарликдан озод қилинишига айтилади. Ушбу муддат – жиноят содир этилган кундан бошлаб то ушбу жиноят иши бўйича суд ҳукми қонуний кучга киргунгача бўлган вақтни ўз ичига олади. Download 4.96 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling