Жиноят ҳУҚУҚИ Ўқув қўлланма
Жиноят иштирокчиларининг жавобгарлиги
Download 4.96 Mb. Pdf ko'rish
|
Jinoyat Huquqi kitob Darslik uchun
10.4. Жиноят иштирокчиларининг жавобгарлиги асослари ва доираси Жиноят иштирокчиси қонунда белгиланган тартибда айби исботланган ижтимоий хавфли қилмишлари учунгина жавобгар бўлади. ЖК 30-моддасига кўра, ташкилотчи, далолатчи ва ёрдам- чилар ҳам ЖК Махсус қисмининг бажарувчини жавобгарликка тортишни назарда тутадиган моддаси бўйича жавобгарликка тортиладилар. Олдиндан тил бириктирган гуруҳ (мураккаб иштирок- чилик), жиноий гуруҳ ва жиноий уюшманинг ташкилотчилари ҳамда аъзолари тайёргарлик кўрилиши ёки содир этилишида ўзлари бевосита қатнашган барча жиноятлари учун жавобгарликка тортиладилар. Уюшган гуруҳ ёки жиноий уюшма ташкил этган ёки уларга раҳбарлик қилган шахслар – жиноий уюшма ёки қуролли уюшган гуруҳ ташкил этганликлари учун жиноий жавобгарликка тортилишлари билан бирга, шу гуруҳ ёки уюшма содир этган барча жиноятлар учун, башарти, бу жиноятлар уларнинг жиноий нияти билан қамраб олинган бўлсагина, жавобгарликка тортиладилар. Жиноий уюшма ёки 65 уюшган қуролли гуруҳнинг бошқа (жиноий уюшмани тузишда иштирок этмаган ёки раҳбарлик қилмайдиган) аъзолари фақатгина ўзлари бевосита содир этган жиноятлари учунгина жавобгар бўладилар. 10.5. Иштирокчиларнинг ҳаракатларини квалификация қилиш Бажарувчининг ҳаракатларида жиноят таркибининг барча аломатлари мавжуд бўлса, уни умумий асосларда жиноий жавобгарликка тортишга ва ЖК Махсус қисм моддаси санкциясида назарда тутилган доирада жазо чорасини тайинлашга сабаб бўлади. Ташкилотчи, далолатчи, ёрдамчининг ҳаракатлари эса - бажарувчининг ҳаракатлари квалификация қилинган модда билан квалификация қилинади. Фақатгина ушбу ҳолатда ЖК Махсус қисм моддасини ЖК 28-моддасига ҳавола қилган ҳолда квалификация қилиниши лозим бўлади. Масалан: иштирокчи- ликда қасддан одам ўлдириш жинояти содир этилган бўлса, бажарувчидан ташқари бошқа иштирокчиларнинг ҳаракатлари қуйидагича квалификация қилинади: Бажарувчининг ҳаракатлари ЖК 97-моддаси тегишли қисми ва бандлари билан; Ташкилотчи, далолатчи ва ёрдамчининг ҳаракатлари эса, ЖК 28, 97-моддасининг тегишли қисми ва бандлари билан квалификация қилинади. Агарда, бажарувчи жиноятга тайёргарлик кўрганлик ёки суиқасд қилганлик босқичида тўхтатилган бўлса, бошқа иштирокчиларнинг ҳаракатлари ҳам ушбу жиноятни содир этишга тайёргарлик кўриш ёки суқасд қилиш деб квалификация қилинади. Бу ҳолатда иштирокчиларнинг ҳаракатлари қуйидагича квалификация қилиниши лозим бўлади: - бажарувчининг ҳаракатлари ЖК 25, 97-моддаси тегишли қисми ва бандлари билан; - ташкилотчи, далолатчи ва ёрдамчининг ҳаракатлари эса, ЖК 28, 25, 97-моддасининг тегишли қисми ва бандлари билан квалификация қилинади. Иштирокчиларнинг барчаси фақатгина ўзлари иштирок этган ва умумий қасди билан қамраб олинган қилмишлари 66 учунгина жавобгар бўладилар. Иштирокчиларнинг умумий қасди билан қамраб олинмаган қилмишни содир этган иштирокчи (бажарувчи) содир этган қилмиши учун фақат ўзигина жавобгар бўлади ва бажарувчи эксцесси деб аталади. Download 4.96 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling