Жиноят ҳуқуқидан тестлар


Download 20.95 Kb.
Sana04.04.2023
Hajmi20.95 Kb.
#1323599
TuriКодекс
Bog'liq
тест ЖХ учун 25 та


Жиноят ҳуқуқидан тестлар



  1. Жиноят кодексининг вазифаси нимадан иборат?

а) Жиноятларнинг олдини олиш
б) Ижтимоий муносабатларни жиноий тажовузлардан қўриқлаш
в) Фуқароларни Ўзбекистон Республикаси конституцияси ва қонунларига риоя қилиш руҳида тарбиялаш
г) Фуқароларни қўриқлаш.



  1. Жиноят қонунчилиги тўрт турдаги иштирокчиликни қайд этади. Булар - ...

а) бажарувчи, ташкилотчи, далолатчи, ёрдамчи
б) бажарувчи, ташкилотчи, таъминловчи, ёрдамчи
в) ижрочи, ташкилотчи, ёрдамчи, далолатчи
г) тўғри жавоб йўқ

  1. Интизомий қисмга жўнатиш жазоси кимларга қўлланилади?

а) Вояга етмаганларга
б) Муддатли харбий хизматчиларга
в) Чет эл фуқароларига
г) Харбий офицерларга

  1. Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш қандай жазо ҳисобланади?

а) асосий
б) қўшимча
в) асосий ва қўшимча
г) бундай жазо назарда тутилмаган



  1. Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси жиноят қонунининг нечта моддасида содир этилган жиноятга нисбатан умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси мавжуд?

а) 3 б) 2 в) 6 г) 4



  1. Умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси кимларга нисбатан қўлланилмайди?

а) 55 ёшдан ўтган аёлларга, 60 ёшдан ўтган эркакларга, вояга етмаганларга
б) 60 ёшдан ўтган эркакларга, аёлларга ва вояга етмаганларга
в) жиноятни биринчи марта содир этганларга, вояга етмаганларга
г) аёлларга, 60 ёшдан ўтган эркакларга



  1. Жиноят Кодекси Махсус қисмида қандай диспозиялар мавжуд?

а) оддий б) ҳаволаки в) бланкет ва тасвирловчи
г) барча жавоб тўғри

  1. Латент жиноятчилик деганда нимани тушунасиз?

а) Содир этилган, лекин турли сабабларга кўра тегишли давлат органлари томонидан рўйхатга олинмаган жиноятлар.
б) Содир этилган, аммо жавобгарлик муддати ўтиб кетган жиноятлар
б) Муайян бир даврда ижтимоий хавфли тус олган жиноятлар.
в) Содир этилган, лекин исботланмаган жиноятлар.



  1. Қандай шахслар ақли расо деб топилади

а) ўз ҳаракатлари устидан жавоб бера олмайдиган шахслар.
б) ўз ҳаракатларини бошқара олган шаҳслар.
в) суд томонидан ақли расо деб топилган шаҳслар.
г) ўзини бошқараолмайдиган шахслар.



  1. Жиноят кодексини умумий қисмидаги асосий жазолар тури нечта?

а) 6 та б) 4 та в) 3 та г) 9 та



  1. Жиноят таркибини субъектив томони тушунчаси?

а) шахсни ўз ижтимоий хавфли ҳаракат ёки ҳаракатсизлигига ва ундан келиб чиқадиган ижтимоий хавфли оқибатга бўлган руҳий муносабатлардир;
б) шахсни ўз жиноий қилмишига нисбатан бўлган руҳий муносабат;
в) шахсни ўз олдига қўйган мотив мақсадини амалга оширишдаги рухий ҳолати;
г) шахс ўзи содир этган ижтимоий қилмиши ва унинг оқибатларига бўлган руҳий муносабати



  1. Фақат асосий жазо сифатида тайинланадиган жазолар тўғри кўрсатилган қаторини топинг.

а) Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, жарима.
б) Жарима ахлоқ тузатиш ишлари, хизмат бўйига чеклаш.
в) Интизомий қисмга жўнатиш, ўлим, озодликдан махрум қилиш.
г) В ва С. жавоблар.



  1. Ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинганларнинг иш ҳақларидан қанча ундириб қолинади.

а) 3%дан 33 %гача. б) 3%дан 40% гача.
в) 10%дан 30%гача. г) 3%дан 15%гача.



  1. Қайси жиноят учун қонунда умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

а) одам ўлдириш (Ж К 97-модда, 1-қисм).
б) терроризм (Ж К 155-модда, 3-қисм).
в) номусга тегиш, агрессия (Ж К 151-модда, 2-қисм).
г) Контрабанда.(ЖК 246-модда)



  1. Жиноий-ҳуқуқий нормалар тушунчаси ва тузилиши;

А) МЖтКнинг моддалари жиноий-ҳуқуқий нормалар бўлиб ҳисобланади. Гипотеза, диспозиция.
Б) ЖКнинг моддалари жиноий-ҳуқуқий нормалар бўлиб ҳисобланади. Гипотеза, диспозиция, санкция.
В) ЖПКнинг моддалари жиноий-ҳуқуқий нормалар бўлиб ҳисобланади. Гипотеза, санкция.
Г) ФКнинг моддалари жиноий-ҳуқуқий нормалар бўлиб ҳисобланади. Диспозиция, санкция.

  1. Жиноий жавобгарлик тушунчаси ва асослари;

А) Гумонланувчи шахсга нисбатан суд томонидан ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилишида ифодаланадиган ҳуқуқий оқибатидир. Жиноят таркибининг барча аломатлари мавжуд бўлган қилмишни содир этиш жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
Б) Жабрланувчи шахсга нисбатан суд томонидан ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилишида ифодаланадиган ҳуқуқий оқибатидир.
В) Айбдор шахсга нисбатан суд томонидан ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилишида ифодаланадиган ҳуқуқий оқибатидир. Жиноят таркибининг барча аломатлари мавжуд бўлган қилмишни содир этиш жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
Г) Гувоҳ шахсга нисбатан суд томонидан ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилишида ифодаланадиган ҳуқуқий оқибатидир. Жиноят таркибининг барча аломатлари мавжуд бўлган қилмишни содир этиш жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.



  1. Жиноят тушунчаси ва белгилари;

А) МЖтК билан тақиқланган, айбли ижтимоий хавфли қилмиш жазо қўллаш таҳдиди билан жиноят деб топилади.
Б) ФК билан тақиқланган, айбли ижтимоий хавфли қилмиш (ҳаракат ёки ҳаракатсизлик) жазо қўллаш таҳдиди билан жиноят деб топилади.
В) ЖПК билан тақиқланган, айбли ижтимоий хавфли қилмиш (ҳаракат ёки ҳаракатсизлик) жазо қўллаш таҳдиди билан жиноят деб топилади.
Г) ЖК билан тақиқланган, айбли ижтимоий хавфли қилмиш (ҳаракат ёки ҳаракатсизлик) жазо қўллаш таҳдиди билан жиноят деб топилади.



  1. Жиноят таркиби тушунчаси ва турлари;

А) Ижтимоий ҳавфли қилмишни жиноят сифатида ифодалайдиган объектив ва субъектив белгилар йиғиндиси. Объект, субъект.
Б) Ижтимоий ҳавфли қилмишни жиноят сифатида ифодалайдиган объектив ва субъектив белгилар йиғиндиси. Объект, объектив томон, субъект, субъектив томон
В) Ижтимоий ҳавфли қилмишни жиноят сифатида ифодалайдиган объектив ва субъектив белгилар йиғиндиси. Объектив томон, субъектив томон
Г) Ижтимоий ҳавфли қилмишни жиноят сифатида ифодалайдиган объектив ва субъектив белгилар йиғиндиси. Субъект, субъектив томон

  1. Жиноят субъекти тушунчасининг мазмуни;

А) Қонунда белгиланган ёшга етган, ақли расо юридик шахс.
Б) Қонунда белгиланган ёшга етган, ақли норасо шахс.
В) Вояга етмаган, ақли расо жисмоний шахс.
Г) Қонунда белгиланган ёшга етган, ақли расо жисмоний шахс.

20 Жиноят субъектининг ёши;


А) 20 ёш
Б) 16 ёш
В) 25 ёш
Г) 30 ёш



  1. Жиноятлар ўз хусусияти ва ижтимоий хавфсизлик даражасига кўра қандай турларга бўлинади.

а) Оғир ва ўта оғир жиноятларга.
б) Ижтимоий хафи катта бўлмаган,унча оғир бўлмаган жиноятларга.
в) Унча оғир бўлмаган ва ўта енгил жиноятларга.
г) а,б жавоблар тўғри.
21 Анча миқдордаги зарар қанча қийматга эга?
А) БҲМнинг юз бараваридан уч юз бараваригача бўлган миқдор
В) БҲМнинг ўн бараваридан ўттиз бараваригача бўлган миқдор
С) БҲМнинг ўттиз бараваридан юз бараваригача бўлган миқдор
Г) БҲМнинг уч юз баравари ва ундан ортиқ бўлган миқдор

22 Жуда кўп миқдорни белгиланг.


А) БҲМнинг 500 баравари ва ундан ортиқ миқдор.
В) БҲМнинг 100 бараваридан 300 бараваригача миқдор.
С) БҲМнинг 100 бараваридан 300 бараваригача миқдор.
Г) БҲМнинг 10 бараваридан 30 бараваригача бўлган миқдор.
23 Кўрсатилганларнинг кайси бири ЖК 182м. кўзда тутилган жиноят предмети бўла олмайди (божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузилиши)
А) хорижий валюта, доривор воситалари
В) диний экстремизм, фундаментализм, сепаратизм ғояларини тарғиб килувчи материаллар
С) тарихий, илмий, маданий ёки бадиий қимматликлар
Г) диний экстремизм, фундаментализм, сепаратизм ғояларини тарғиб қилувчи материаллари ва тарихий, илмий, маданий ёки бадий қимматликлар
24 Агар шахс калбаки хужжатни тайёрлаб, товар ёки бошқа кимматликларни божхона чегарасидан ўтказиш максадида уни божхона органига такдим қилса унинг харакатларини кандай квалификация килиш керак
А) ЖК 182м. 1 к. (божхона тўғрисидаги конунчиликни бузиш)
В) ЖК 182 м. 1.к. ва 228 м.лар билан (божхона тўғрисидаги конунчиликни бузиш ва хужжатлар, штамплар, мухрлар, бланклар тайерлаш, уларни калбакилаштириш, сотиш еки улардан фойдаланиш ) жиноятлар жами сифатида
С) ЖК 182 м. 1.к. ва 209 м.лар билан (божхона тўғрисидаги конунчиликни бузиш ва мансаб сохтакорлиги)
Г) ЖК 182 м. 1.к. ва 209 м.лар билан (божхона тўғрисидаги конунчиликни бузиш ва мансаб сохтакорлиги) еки ЖК 228м. билан ишнинг холатларига боглик холларда

25. Божхона тўғрисидаги конунчиликни бузиш жинояти (ЖК 182-модда) жиноятлар таснифига кўра ...


А) унча оғир бўлмаган ва оғир жиноят


Б) ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят
В) оғир ва жуда оғир жиноят
Г) оғир ва енгил жиноят
Download 20.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling