Жиноятдан сақланинг” рукнида


ЎЗБЕКИСТОНДА ЁШЛАРНИНГ ҲУҚУҚИЙ ТАРБИЯСИ


Download 476.32 Kb.
bet3/19
Sana22.06.2023
Hajmi476.32 Kb.
#1646064
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
56394958 (1)

ЎЗБЕКИСТОНДА ЁШЛАРНИНГ ҲУҚУҚИЙ ТАРБИЯСИ


СТРАТЕГИК МАСАЛА

Ёшлар - ҳар қандай давлат истиқболининг стратегик имкониятини белгиловчи муҳим асос саналади. Бироқ давлат тараққиётининг истиқболи унинг мазкур имкониятдан қай даражада фойдалана олиши ва унга ўз куч-қудратини сафарбар этишига боғлиқ.


Сабаби бугунги ёшлар – эртанги кун давлат ва жамият қурилишининг асосий меъморлари ҳисобланади.
Бизнинг мақсадимиз- мустақилликни мустаҳкамлаш, ривожланган давлатлар тажрибасини ўзлаштириб, юксак маънавиятли инсонлар, ҳуқуқий давлат ва эркин фуқаролик жамиятини қуриш. Бунинг учун эса, биринчи навбатда ёшлар таълим-тарбиясига эътиборни кучайтириш, миллий ва халқаро ҳуқуқ нормалариниуларнинг онгу шуурига сингдириб, чин ватанпарвар, ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини тенг англаган, етук салохият ва ақлий иқтидорга эга ҳуқуқий онги ва маданияти юксак одамларни вояга етказиш лозим бўлади.
Шу боис мустақиллик йилларида Биринчи Президентимиз Ислом Каримов:“Ҳар қайси давлат, ҳар қайси миллат аввало ўз фарзандлари қиёфасида, униб-ўсиб келаётган ёш авлод тимсолида шу халққа хос хусусият ва фазилатларни намоён этадиган, унинг азалий орзу-интилишларини рўёбга чиқарадиган буюк кучни кўради”2дея вазифани тўғри белгилайди. Чунки ёшлар тарбиясига эътибор қаратмасдан, жамиятнинг бирорта ҳам соҳасини ўзгартиришга киришиб бўлмасди. Ислоҳотларнинг тақдири ва самараси биринчи ўринда ёшларнинг савиясига, уларнинг замон талабларига қай даражада жавоб беришига боғлиқ эди. Мамлакатимизнинг эртанги куни ва тақдири авваломбор эртанги кун эгалари бўлмиш ёшларнинг муаммоларни узил-кесил ечиш билан бевосита боғлиқ эди.Агар жамиятнинг ўқ илдизи, асосий қатлами соғлом бўлса, қолгани хавфли эмас.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев: “Барчамизга яхши аён, бугунги шиддатли замон, дунёдаги аёвсиз рақобат муҳити биздан жуда катта масъулитят ва сафарбарлик билан ишлашни, ҳамма соҳада янгича ёндашувларни талаб этмоқда.



2Каримов И. Асосий мақсадимиз – юртимизда эркин ва обод, фаровон ҳаёт барпо этиш йўлини қатъият билан давом эттиришдир. – Т.: Ўзбекистон, 2007. – Б.34.
Мана шундай кескин шароитда биз юртимизда тинчлик ва осойишталик, фуқаролар ва миллатлар ўртасида ҳамжиҳатлик муҳитини кўз қорачиғидек асрашимиз зарур. Айниқса, фарзандларимизнинг қалби ва онгини ёвуз хавф-хатарлардан ҳимоя қилишга энг долзарб вазифа, деб қарашимиз керак.
Агар биз таълим-тарбия, маданият ва маънавият соҳасидаги ишларимизни аниқ тизимли асосида ташкил этиб, уларнинг самарадорлигини оширмасак, эртанги кунимизни қуролмаймиз, ўз мақсадларимизга етолмаймиз”3 дея ёшлар тарбияси масаласининг давлатимиз учун устувор вазифа эканлигини эътироф этди.
Миллий тарбиянинг муҳим таркибий қисми бўлган ҳуқуқий тарбия ҳам ёшларни давлат ва жамиятимиз учун муносиб шахслар этиб тарбиялашда долзарб аҳамият касб этади. Ҳуқуқий тарбиянинг моҳияти ёшларда ҳуқуқ билан тартибга солинадиган фаолият давомида аниқ ҳуқуқий мақсад ва муносабатларни шакллантиришида кўринади. Ҳуқуқий тарбия ёрдамида шахсда ҳуқуққа нисбатан ҳурмат, қонунларга оғишмай амал қилиш, давлатга нисбатан ҳурмат, мамлакатимизда қонунчиликни мустаҳкамлашда давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари билан фаол, амалий ҳамкорлик қилиш кўникмалари шаклланади.

Download 476.32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling