Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғИ [окоз


-модда. Солиқ даври. Ҳисобот даври


Download 102.23 Kb.
bet17/27
Sana24.12.2022
Hajmi102.23 Kb.
#1062935
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   27
Bog'liq
Mustaqil

384-модда. Солиқ даври. Ҳисобот даври
Календарь йил солиқ давридир.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 29-моддаси.
Солиқ агентлари учун ҳисобот даври бир ойдир.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.02.00 Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи / 07.10.02.07 Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаб чиқариш, ҳисобот ва тўлаш / 07.90.00.00 Умумдавлат солиқлари]
56-боб. Солиқни ҳисоблаб чиқариш, солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва тўлаш тартиби
385-модда. Умумий қоидалар
Солиқ қуйидагилар томонидан ҳисоблаб чиқарилади ва тўланади:
1) солиқ тўловчига даромад тўлайдиган солиқ агентлари томонидан;
2) солиқ тўловчи томонидан мустақил равишда.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 45-моддаси.
Солиқ тўловчиларнинг алоҳида тоифалари солиқни:
ушбу Кодекснинг 392-моддасида белгиланган тартибда қатъий белгиланган миқдорда тўлашни;
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 392-моддаси.
ушбу Кодекснинг 397-моддасида белгиланган тартибда жами йиллик даромади тўғрисидаги декларация асосида тўлашни танлашга ҳақли.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 397-моддаси.
Ушбу модданинг иккинчи қисмидаги қоидалар қуйидаги тоифадаги солиқ тўловчиларга татбиқ этилади:
1) товарлар (хизматлар) реализациясидан даромади календарь йилида юз миллион сўмдан ошмайдиган якка тартибдаги тадбиркорларга. Агар календарь йилида товарлар (хизматлар) реализациясидан даромади белгиланган миқдордан ошса, якка тартибдаги тадбиркор ушбу Кодексда назарда тутилган тартибда айланмадан солиқ ёхуд қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғи тўлашга ўтади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(385-модда учинчи қисмининг 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-659-сонли Қонунига асосан 2021 йил 1 январдан чиқарилади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 03/20/659/1681-сон)
3) юридик шахс ташкил этмаган ҳолда оилавий тадбиркорлик шаклида фаолиятни амалга ошираётган оила аъзоларига;
4) «Ҳунарманд» уюшмаси аъзолари бўлган ҳунармандчилик фаолияти субъектларига.
Ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган солиқ тўловчилар солиқ тўлаш тартибини қуйидагилар орқали танлашга ҳақли:
1) тадбиркорлик субъектининг давлат рўйхатидан ўтказилиши чоғида танланган солиқ тўлаш тартибини кўрсатиш;
2) доимий яшаш жойи бўйича солиқ органларига жорий йилнинг 25 январидан кечиктирмасдан танланган солиқ тўлаш тартиби тўғрисида билдириш хати тақдим этиш.
Ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган солиқ тўловчи томонидан билдириш хати ушбу модданинг тўртинчи қисмида кўрсатилган муддатларда тақдим этилмаслиги унинг солиқни қатъий белгиланган миқдорда тўлашга розилигини билдиради.
Солиқ ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда солиқ органи томонидан ҳам ҳисоблаб чиқарилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммаси қонунчиликда белгиланган тартибда ҳисобланган жисмоний шахсларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ўтказиладиган мажбурий ойлик бадаллар суммасига камайтирилади.
(385-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модда биринчи қисмининг 1-бандига мувофиқ якка тартибдаги тадбиркор билан меҳнат муносабатларида бўлган жисмоний шахслардан олинадиган солиқ солиқ агенти томонидан ҳисоблаб чиқарилади ва тўлов манбаида ушлаб қолинади.
(385-модда Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-659-сонли Қонунига асосан саккизинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 03/20/659/1681-сон — 2021 йил 1 январдан кучга киради)

Download 102.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling