Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғИ [окоз


-модда. Даромад олинган сана


Download 102.23 Kb.
bet2/27
Sana24.12.2022
Hajmi102.23 Kb.
#1062935
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27
Bog'liq
Mustaqil

367-модда. Даромад олинган сана
Ушбу бўлимнинг мақсадида даромад олинган сана қуйидагича аниқланади:
1) даромадни тўлаш куни, шу жумладан даромадни солиқ тўловчининг банклардаги ҳисобварақларига ўтказиш ёки даромадлар пул шаклида олинганда — даромадни солиқ тўловчининг топшириғига кўра учинчи шахсларнинг ҳисобварақларига ўтказиш куни;
2) даромадлар натура шаклида олинганда — даромадларни натура шаклида бериш куни;
3) даромадлар моддий наф тарзида олинганда — товарларни (хизматларни), қимматли қоғозларни сотиб олиш куни. Агар сотиб олинган қимматли қоғозларга ҳақ тўлаш ушбу қимматли қоғозларга бўлган мулк ҳуқуқи солиқ тўловчига ўтганидан кейин амалга оширилса, даромаднинг ҳақиқатда олинган санаси сотиб олинган қимматли қоғозларнинг қийматига тегишли тўловни тўлаш куни сифатида аниқланади;
4) бир турдаги қарама-қарши талабларни ҳисобга олиш куни;
5) белгиланган тартибда солиқ агенти томонидан умидсиз қарз ҳисобдан чиқарилган кун;
6) ходим сафардан қайтганидан кейин бўнак ҳисобот тасдиқланган ойнинг охирги куни.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзида даромад олинганда бундай даромаднинг олинган санаси деб, солиқ тўловчига меҳнат шартномаси (контракти) асосида меҳнат мажбуриятларини бажарганлиги учун, унга даромадлар ҳисобланган ойнинг охирги куни эътироф этилади, шунингдек меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган иш қидириш даврига компенсация тўланган сана эътироф этилади.
(367-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Календарь ой тугагунига қадар меҳнат муносабатлари бекор қилинган тақдирда, солиқ тўловчи томонидан меҳнатга ҳақ тўлаш тарзида олинган даромаднинг ҳақиқатда олинган санаси деб унга даромад ҳисобланган охирги иш куни эътироф этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Назорат қилинадиган чет эл компанияси фойдасининг суммаси тарзидаги даромадлар учун даромаднинг ҳақиқатда олинган куни деб чет эл компанияси ёки тузилмаси рўйхатдан ўтказилган мамлакатнинг қонунчилигига мувофиқ молия йили учун молиявий ҳисобот тузиладиган даврнинг тугалланиш санаси тўғри келадиган календарь йилдан кейинги солиқ бўйича солиқ даврининг охирги санаси эътироф этилади.
(367-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Назорат қилинадиган чет эл компанияси рўйхатдан ўтказилган мамлакатнинг қонунчилигига мувофиқ молиявий ҳисоботни тузиш ва тақдим этиш мажбуриятлари мавжуд бўлмаган тақдирда, бундай компания фойдасининг суммаси тарзидаги даромаднинг ҳақиқатда олинган санаси деб фойда аниқланадиган календарь йилидан кейинги календарь йилнинг охирги куни эътироф этилади.
(367-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.02.00 Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи / 07.10.02.02 Жисмоний шахсларнинг йиллик жами даромади / 07.90.00.00 Умумдавлат солиқлари]

Download 102.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling