Жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;️


“2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди


Download 1.66 Mb.
bet2/5
Sana24.03.2023
Hajmi1.66 Mb.
#1290839
1   2   3   4   5
Bog'liq
Презентация Microsoft PowerPoint (2)

“2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди
(ЎРҚ–813, 30.12.2022 й.)
Корпоратив бошқарув тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди
(ЎРҚ–814-сон, 18.01.2023 й.)
Қонун билан, “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунига киритилган қўшимчага кўра, акциядорларнинг умумий йиғилишида сайланган кузатув кенгаши аъзоси мазкур йиғилиш баённомасида қайси акциядорнинг вакили эканлиги ёки кузатув кенгашининг қайси аъзоси мустақил аъзо эканлиги кўрсатилиши керак.
Шунингдек, “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги қонунга киритилган қўшимчага кўра, устав фондида давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган жамиятнинг кузатув кенгаши таркибига камида 1 нафар мустақил аъзо киритилади.
Бунда мустақил аъзоликка номзодлар жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан танлов асосида кўрсатилади.
Бундан ташқари, агар жамиятнинг ижро этувчи органи томонидан йирик битим ёки аффилланган шахслар билан битим тузиш тартиби бузилганлиги натижасида жамиятга зарар етказилган бўлса ва бунда жамият директорининг ёки коллегиал ижро этувчи органининг айби исботланса, жамиятнинг кредиторлар олдидаги қарздорлигини қоплаш учун унинг мол-мулки етарли бўлмаган тақдирда жамиятнинг мажбуриятлари бўйича субсидиар жавобгар бўлади.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.
Шунингдек, Президент томонидан имзоланган Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди (ЎРҚ–815-сон, 20.01.2023 й.)
Шунга кўра, “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тўғрисида”ги Қонунга тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил вазифаларига қуйидагилар қўшилди:
текширишларни рўйхатга олиш китобининг ҳисобини электрон юритиш;
мажбурий талаблар электрон реестрини юритиш.
“Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги қонунга киритилган қўшимчага кўра, аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари қуйидагиларни қўшимча равишда амалга оширади:
малака имтиҳонини ўтказиш регламентини, аудиторнинг малака сертификатини бериш, қайта расмийлаштириш, муддатини узайтириш ва тугатиш тартибини, аудиторлар малакасини оширишга оид намунавий дастурни тасдиқлайди;
малака имтиҳонини ўтказади;
аудиторнинг малака сертификатини беради.

Download 1.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling