Жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;️


-4-курсларида ўқиётган шахслар давлат мактабгача таълим тизимида педагогик фаолиятни амалга ошириши мумкин


Download 1.66 Mb.
bet5/5
Sana24.03.2023
Hajmi1.66 Mb.
#1290839
1   2   3   4   5
Bog'liq
Презентация Microsoft PowerPoint (2)

3-4-курсларида ўқиётган шахслар давлат мактабгача таълим тизимида педагогик фаолиятни амалга ошириши мумкин.
Бунда уларга ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотга эга бўлган тегишли лавозимдаги ходимнинг базавий тариф ставкаси сингари базавий тариф ставкаси белгиланади.
2. Бундан ташқари, қуйидаги сабаблар билан боланинг боғчага кетма-кет 3 кундан ортиқ келмаган даври учун тўланган тўловлар кейинги тўловларни амалга оширишда ҳисобга олинади:
боланинг ёки оила аъзоларининг касаллиги сабабли;
карантин ҳолатида бўлганлиги туфайли;
ота-оналардан бирининг ишдан (ўқишдан) бўш вақти даврида ёки бошқа сабабларга кўра.
Бунда боланинг келмаган кунлари сони бир кунлик тўлов миқдорига кўпайтирилиб, кейинги тўлов суммаси чиққан суммага камайтирилади.
Агар боланинг келмаган кунлари учун тўлов ҳали амалга оширилмаган бўлса, тўланиши лозим бўлган тўлов миқдори у келмаган кунлари учун ҳисобланган тўлов суммасига камайтирилади.
Шунингдек, ота-онанинг олдиндан берган ёзма аризасига асосан, боланинг боғчага қатнаши бутунлай тўхтатилган тақдирда, тўлов тўлиқ бўлмаган ой учун, яъни бола амалда боғчага қатнаган кунлар учун тўланади.
3. Қуйидаги касалликлар мавжуд болалар учун боғча пули тўланмайди:
нутқидаги оғир нуқсонлар (ринолалия, дудуқланиш, болалар афазияси, руҳий-нутқий ривожланишда орқада қолиш);
эшитишдаги оғир нуқсонлар (II — IV даражадаги карлик);
кўришдаги оғир нуқсонлар (кўзи ожизлар, бир кўзи соққаси йўқлиги (анофтальм), амблиопия ва ғилай бўлган заиф кўрадиганлар);
таянч-ҳаракатланишидаги нуқсонлар;
психик ривожланишда орқада қолиш (ақлий орқада қолиш (ақлий фаолиятининг орқада қолиши ва ақлий заифликнинг енгил даражаси);
мураккаб нуқсонлар (ривожланишда икки ва ундан ортиқ нуқсонлар мавжудлиги);
сил касаллигининг илк кўриниши (сил касаллиги билан касалланган бемор билан бир оиладан (хўжаликдан) бўлиб алоқада бўлганлар, тубвираж), шунингдек сил касаллигидан кейинги тиклаш даври.
4. Қонунчиликка кўра, боқувчисини йўқотган хотин-қизларнинг:
фарзандлари давлат боғчаларига тўланадиган ота-оналар бадалидан озод қилинади;
3 ёшгача фарзандлари учун нодавлат боғчаларга бюджетдан субсидиялар ажратилади.
Тўлиқ қувват билан ишламаётган давлат боғчаларига 2 ёшдан 3 ёшгача болаларни пуллик хизмат кўрсатиш шаклида қабул қилишга рухсат берилади;
Кечки сменада хотин-қизлар ишлайдиган корхона ва ташкилотлар ўз ҳузурида боғча ташкил қилганда, улардаги тарбиячиларнинг иш ҳақи бюджетдан қоплаб берилади.
5. 2023/2024 ўқув йилидан боғчаларда “Гимнастикага илк қадам” дастури жорий қилинади.
6. Қонунчиликка кўра, ариза берувчилар қуйидаги ҳуқуқларга эгадирлар:
сўровномада мактабгача таълим ташкилотининг бола учун тўғри келадиган ёшдаги бўш ўринларга эга бўлган гуруҳини ёки бўш ўринларга эга бўлмаган гуруҳини кўрсатиш (танлаш);
болани туғилган вақтдан бошлаб мактабгача таълим ташкилотига навбатга қўйиш;
бир вақтда учтагача мактабгача таълим ташкилотига болани навбатга қўйиш;
хато киритилган маълумотларни тузатиш;
давлат хизмати кўрсатилаётган ҳар қандай босқичда ундан фойдаланишни рад этиш.
7. Гуруҳлар ёшга доир тоифалар бўйича қуйидаги ёш тоифаларига бўлинади:
илк ривожланиш гуруҳи (1 ёшдан 3 ёшгача);
кичик гуруҳ (3 ёшдан 4 ёшгача);
ўрта гуруҳ (4 ёшдан 5 ёшгача);
катта гуруҳ (5 ёшдан 6 ёшгача);
мактабга тайёрлов гуруҳи (6 ёшдан 7 ёшгача).
Мактабгача таълим ташкилоти гуруҳларини тўлдириш ва болаларни бир гуруҳдан бошқасига ўтказиш ҳар йили ўқув йили бошлангунига қадар амалга оширилади.
8. Қоида тариқаси, боғчада озиқ-овқат маҳсулотлари ва таомлар сифатини ўрганиш бўйича бракераж комиссияси ташкил этилади.
Мазкур комиссия ошхонага қабул қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотлари ва тайёрланаётган таомлар сифатини доимий ўрганиб боради. Ўрганиш натижалари алоҳида юритиладиган бракераж дафтарларида қайд этилади. Мактабгача таълим ташкилоти ҳамшираси бракераж комиссиясининг раиси бўлиб, қуйидагилар комиссия аъзолари ҳисобланади: тарбиячи; ошпаз; ташкилот касаба уюшмаси қўмитаси раиси; тарбияланувчиларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар вакиллари.
Download 1.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling