Жисмоний шахсларга “мадад микроқарзи” ажратиш бўйича кредитни қайтмаслик хатарини суғурталаш тўҒрисида оммавий оферта шартномаси


- БЎЛИМ. СУҒУРТА ҲОДИСАСИДАН ИСТИСНОЛАР


Download 176.96 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/7
Sana11.05.2023
Hajmi176.96 Kb.
#1452447
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
offerta-2

5-
БЎЛИМ. СУҒУРТА ҲОДИСАСИДАН ИСТИСНОЛАР 
5.1.Қуйидагилар суғурта ҳодисаси ҳисобланмайди ва тегишлича суғурта товони 
таркибига киритилмайди: 
5.1.1.Кредит шартномаси бўйича пеня, фоиз, жарима ва суд харажатлари суғурта 
ҳодисаси ҳисобланмайди.
6-
БЎЛИМ. ТОМОНЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ 
6.1. Суғурта қилдирувчи/Наф олувчининг ҳуқуқлари: 
6.1.1.Ушбу Шартнома бўйича Суғурталовчидан маслаҳатлар олиши; 
6.1.2.Гаровга қўйилган ва кредит ҳисобига харид қилинган мол-мулкни кредит 
шартномасининг амал қилиш муддати давомида суғурта қилдириш; 
6.1.3.Кредит тўлиқ сўндирилганда суғурта шартномасини муддатидан аввал бекор 
қилиш учун Суғурталовчига ариза билан мурожаат қилиш; 


6.1.4.Суғурта полиси йўқолган тақдирда унинг дубликатини олиши; 
6.1.5.Суғурталовчи ва Наф олувчи билан билан келишган ҳолда ушбу 
Шартномага ўзгаришлар ва қўшимчалар киритиш; 
6.2. Суғурта қилдирувчи/Наф олувчининг мажбуриятлари: 
6.2.1.Кредит шартномаси шартларининг эҳтимолий ўзгаришлари бўйича, шу 
жумладан кредит мажбурияти бўйича шахсларнинг ўзгариши юзасидан Суғурталовчига 
маълумотларни тақдим этиши; 
6.2.2.Суғурталовчи талаб қилиши мумкин бўлган ҳужжатлар, яъни зарарлар 
сабаблари ва миқдорига тааллуқли
,
етарли далилларни тақдим этиши; 
6.2.3.Суғурталовчига суброгация ва регресс тартибида ўтган талаб қилиш 
ҳуқуқини амалга ошириш учун зарур бўлган ҳужжатлар тақдим этиш 
6.2.4.Юридик манзил ва банк реквизитлари ўзгарган тақдирда бу ҳақда ўзгариш 
санасидан бошлаб 10 календарь кунидан кечиктирмай хабар қилиши; 
6.2.5.Ушбу шартнома амалда бўлган муддатда Суғурталовчидан олинган 
ахборотни сир сақлаши, Суғурта қилдирувчи ва/ёки Қарздор Ўзбекистон 
Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат идораларига ахборот 
тақдим этиши шарт бўлган ҳолатлар бундан мустасно. 
6.3. Суғурталовчининг ҳуқуқлари: 
6.3.1.Суғурта шартномаси амалда бўлган муддат мобайнида Суғурта қилдирувчи 
/наф олувчи/ билан биргаликда Қарздор хўжалик фаолиятининг ҳақиқий ҳолатини 
ўрганиши ва Кредит шартномасида молиялаштириши назарда тутилган битимларга 
таалуқли маълумотларни талаб қилиши; 
6.3.2.Қарздорни тугатилиши ёки уни банкрот деб тан олиниши, ҳокимият 
органлари томонидан Қарздорнинг хўжалик фаолиятини тугатилиши унинг Суғурта 
қилдирувчи/Наф олувчи олдидаги кредитни сўндириш мажбуриятини бажариш лаёқатига 
тўсқинлик қилса тегишли маълумотларни сўраб мурожаат қилиши; 
6.4. Суғурталовчининг мажбуриятлари: 
6.4.1.Ушбу Шартномада белгиланган муддатда Суғурта полисини бериши; 
6.4.2.Суғурта қилдирувчига ушбу Шартнома бўйича маслаҳат ва тушунтиришлар 
бериши ҳамда ушбу шартнома шартлари билан таништириши; 
6.4.3. Револьвер шаклидаги кредит маблағлари бўйича Қарздор томонидан ойлик 
кредит маблағи тўловлари сўндирилмаганда суғурта ҳодисаси тан олингандан кейин
ушбу Шартномада келишилган миқдор ва муддатда суғурта товони тўловини амалга 
ошириши; 
6.4.4.Ушбу Шартнома амалда бўлган муддатда Суғурта килдирувчи ва/ёки Наф 
олувчидан олинган ахборотни сир сақлаши, Суғурта қилдирувчи ва/ёки Наф олувчи 
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат 
идораларига ахборот тақдим этиши шарт бўлган ёки ушбу шартнома бўйича ахборотни 
ошкор қилишга Суғурта қилдирувчининг ёзма рухсати бўлган ҳолатлар бундан мустасно. 
6.5. Қарздорнинг ҳуқуқлари: 


6.5.1.Суғурта шартномаси амалда бўлган муддат мобайнида суғурта масалалари 
юзасидан бепул маслаҳатлар олиши, суғурта ҳодисаси рўй берганда Суғурталовчига 
суғурта товони тўловини сўраб ариза билан мурожаат қилиши; 
6.5.2.Суғурталовчи ҳамда Наф олувчи билан келишган ҳолда ушбу Шартномага 
ўзгаришлар ва қўшимчалар киритиши; 
6.5.3.Кредит тўлиқ сўндирилганда суғурта шартномасини муддатидан аввал бекор 
қилиш учун Суғурталовчига ариза билан мурожаат қилиш; 
6.6. Қарздорнинг мажбуриятлари: 
6.6.1.Кредит шартномаси шартларининг эҳтимолий ўзгаришлари бўйича, шу 
жумладан кредит мажбурияти бўйича шахсларнинг ўзгариши юзасидан Суғурталовчига 
хабар бериши; 
6.6.2. Юридик манзил, банк реквизитлари ҳамда яшаш жойи ўзгарган тақдирда, бу 
ҳақда ўзгариш санасидан бошлаб 10 календарь кунидан кечиктирмай хабар қилиши.

Download 176.96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling