Жисмоний шахсларга “мадад микроқарзи” ажратиш бўйича кредитни қайтмаслик хатарини суғурталаш тўҒрисида оммавий оферта шартномаси


- БЎЛИМ. ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


Download 176.96 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/7
Sana11.05.2023
Hajmi176.96 Kb.
#1452447
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
offerta-2

7-
БЎЛИМ. ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ 
7.1.Томонлар ўз зиммаларига юклатилган мажбуриятларни бажармаганлиги учун 
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар 
бўладилар. 
7.2.Суғурталовчига суғурта мукофотини тўлашни кечиктирганлиги учун Суғурта 
қилдирувчи Суғурталовчига ҳар бир кечиктирилган кун учун кечиктирилган маблағнинг 
0,1% миқдорида, лекин ушбу Шартнома бўйича тўланиши лозим бўлган маблағнинг 10% 
дан ошмаган миқдорда пеня тўлайди. 
7.3.Суғурта қилдирувчига тегишли суғурта товонини тўлаб беришни 
кечиктирганлиги учун Суғурталовчи Суғурта қилдирувчига ҳар бир кечиктирилган кун 
учун кечиктирилган маблағнинг 0,1% миқдорида, лекин ушбу Шартнома бўйича 
тўланиши лозим бўлган маблағнинг 10% дан ошмаган миқдорда пеня тўлайди. Пеня 
тўланиши Суғурталовчини суғурта товони тўловидан озод қилмайди.
8-
БЎЛИМ. СУҒУРТА ТОВОНИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ 
8.1.Суғурта товони Суғурта қилдирувчига Қарздор томонидан кредитнинг гаров 
ёки бошқа турдаги таъминот билан таъминланмаган қисми миқдорида, лекин ҳар қандай 
ҳолатда ҳам суғурта пулидан ошмаган миқдорда тўланади. Суғурта товони миқдори 
ҳақиқатда олинган кредит миқдори ва кредитнинг гаров ёки бошқа турдаги таъминот 
билан таъминланган қисми ўртасидаги фарқдан кредитнинг асосий қисмини сўндириш 
учун йўналтирилган пул маблағларини айириб (чегириб) қолган ҳолда аниқланади. 
8.2.Суғурта ҳодисаси рўй берганда Суғурта қилдирувчи/Қарздор Суғурталовчига 
воқеа содир бўлганлиги тўғрисида ариза бериши, шунингдек Суғурталовчига зиён содир 
бўлганлигини ва миқдорини аниқлаш имконини берувчи ҳужжатларни: 

кредит шартномаси амал қилган муддатда маблағлар ҳаракати тўғрисида 
кўчирмалар; 

жорий санада Қарздорнинг ҳисоб рақамидаги маблағлар сальдоси тўғрисида 
банк маълумотномаси. 
Қарздор Суғурта қилдирувчига Суғурталовчи талаб қилаётган ҳужжатларни ўз 
вактида тақдим этишда кўмаклашиши шарт. 


8.3.Суғурталовчининг суғурта товонини тўлаш ёки тўлашни рад этиш 
тўғрисидаги қарори суғурта қилдирувчига у суғурта товонини тўлашни сўраб тақдим 
этган ариза ва ушбу шартноманинг 9.2. бандида кўрсатиб ўтилган ҳужжатларни тақдим 
этганидан кейин 15 (ўн беш) календарь кундан кечиктирмай хабардор қилиниши (суғурта 
товонини тўлаш) ёки рад этиш сабабларининг асослантирилган далил-исботларини ўз 
ичига олган бўлиши лозим. 
8.4.Суғурталовчи суғурта ҳодисасини тан олган ҳолатда, Суғурта ҳодисаси 
тўғрисидаги далолатнома тузилади. Ушбу далолатнома Суғурта қилдирувчининг 
иштирокида расмийлаштирилади. Суғурта товони тўлови Суғурта ҳодисаси тўғрисидаги 
далолатнома имзолагандан кейин 5 (беш) иш куни ичида амалга оширади. 
8.5.Суғурталовчи томонидан Суғурта қилдирувчига суғурта товони тўлови рад 
этилган тақдирда у ушбу Суғурта шартномаси шартларига мувофиқ аризани ва барча 
тегишли ҳужжатларни тақдим этган кундан бошлаб 15 (ўн) беш кун ичида рад этиш 
сабаблари асосланган ёзма билдиришнома йўллайди.

Download 176.96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling