«жисмоний тарбия ва спорт тўҒрисида»ги ўзбекистон республикаси қонунига ўзгартишлар ва қЎшимчалар киритиш ҳАҚида lexuz шарҳи Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»


-модда. Жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий принциплари


Download 34.72 Kb.
bet2/10
Sana03.11.2023
Hajmi34.72 Kb.
#1743244
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ

3-модда. Жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий принциплари
Жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
инсонпарварлик;
демократизм;
фуқаролар жисмоний тарбиясининг узлуксизлиги ва давомийлиги;
жисмоний тарбия ва спорт тизимида давлат ва жамоат бошқарувининг уйғунлиги.
4-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги ваколатлари
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш давлат дастурларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 27 майдаги 271-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш давлат дастури Концепциясига қаранг.
жисмоний тарбия ва спортни бошқариш давлат органларини тузиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тартибини белгилайди;
жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларини тайёрлаш, малакасини ошириш ва аттестациядан ўтказиш тартибини белгилайди;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 18 декабрдаги 347-сонли қарори билан тасдиқланган «Жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисида»ги низом.
жисмоний тарбия ва спорт ривожининг молиявий таъминланишини белгиланган тартибда амалга оширади;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
5-модда. Жисмоний тарбия ва спортни бошқариш ваколатли давлат органининг ваколатлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги жисмоний тарбия ва спортни бошқариш ваколатли давлат органи ҳисобланади.
(5-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2005 йил 15 сентябрдаги ЎРҚ-5-сон Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 37-38-сон, 277-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги:
(5-модда иккинчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2005 йил 15 сентябрдаги ЎРҚ-5-сон Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 37-38-сон, 277-модда)
жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришнинг аниқ мақсадга қаратилган дастурларини ишлаб чиқади ва рўёбга чиқаради;
жисмоний тарбия-спорт жамоат бирлашмалари билан биргаликда Ўзбекистон спортчиларини Олимпия ўйинлари ва бошқа халқаро спорт мусобақаларига тайёрлашнинг аниқ мақсадга қаратилган дастурларини ишлаб чиқади ва уларнинг бажарилишини таъминлайди;
спорт турлари бўйича мамлакат терма командалари таркибларини тасдиқлайди ва улар халқаро спорт мусобақаларида иштирок этишга тайёргарлик кўришларини таъминлайди;
аҳоли турли тоифаларининг жисмоний камолот даражасини аниқлаш учун спорт нормативларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
жисмоний тарбия-спорт кадрларини тайёрлаш, малакасини ошириш ва аттестациядан ўтказишни ташкил этади;
спорт тайёргарлиги марказларини, жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги таълим муассасалари ва илмий ташкилотларни тузади;
жисмоний тарбия ва спорт муаммолари бўйича илмий, услубий ва оммабоп адабиётлар яратилиши ва нашр этилишини ташкил қилади;
ўз ваколатлари доирасида жисмоний тарбия ва спортга оид норматив ҳужжатларни, шу жумладан жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларидан фойдаланиш нормалари ҳамда қоидаларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
LexUZ шарҳи
«Ўзбекистон Республикасининг жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотлари тўғрисида»ги Низом (рўйхат рақами 1550, 06.03.2006 й.)га қаранг.
жисмоний тарбия ва спортнинг илмий-ахборот таъминоти тизимини ташкил этади;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 5 апрелдаги 96-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тўғрисида»ги Низомга қаранг.

Download 34.72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling