«жисмоний тарбия ва спорт тўҒрисида»ги ўзбекистон республикаси қонунига ўзгартишлар ва қЎшимчалар киритиш ҳАҚида lexuz шарҳи Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»


-модда. Соғлиқни сақлаш органлари ва муассасаларининг жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришдаги иштироки


Download 34.72 Kb.
bet6/10
Sana03.11.2023
Hajmi34.72 Kb.
#1743244
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ

14-модда. Соғлиқни сақлаш органлари ва муассасаларининг жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришдаги иштироки
Соғлиқни сақлаш органлари ва муассасалари:
жисмоний тарбиядан саломатликни мустаҳкамлаш, касалликларнинг олдини олиш ва уларни даволаш воситаси сифатида фойдаланадилар;
аҳоли турли ижтимоий гуруҳларининг жисмоний камол топиши ҳолатини ва унинг юксалиш суръатларини таҳлил қиладилар ҳамда тегишли давлат бошқаруви органларига таклифлар киритадилар;
жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланаётган шахсларнинг тиббий назоратини олиб борадилар;
спорт бўйича терма командалар халқаро спорт мусобақаларига тайёрланишини тиббий жиҳатдан таъминлашда қатнашадилар;
жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги соғлиқни сақлаш мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш ва уларни аттестациядан ўтказишни амалга оширадилар;
жисмоний машқларнинг махсус дастурларини ишлаб чиқадилар, соғломлаштириш марказларини, тиббиёт-жисмоний тарбия диспансерларини ташкил этадилар, уларни махсус аппаратлар ва асбоб-ускуналар билан жиҳозлайдилар.
15-модда. Жисмоний тарбия ва спорт машғулотларини, спорт мусобақалари ва спорт-томоша тадбирларини ўтказишда хавфсизлик нормалари ва қоидаларига риоя этиш, фуқароларнинг саломатлигини, шаъни ва қадр-қимматини муҳофаза қилиш
Жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларининг маъмурияти машғулотлар ва мусобақалар ўтказиладиган жойларнинг жисмоний тарбия ва спортни бошқариш давлат органлари томонидан тасдиқланган техника хавфсизлиги қоидаларига ва санитария-гигиена нормаларига мувофиқ зарур даражада техник жиҳатдан жиҳозланишини таъминлайди.
Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари ва спорт мусобақалари уларнинг қатнашчилари ҳамда томошабинларнинг саломатлиги, шаъни ва қадр-қимматига зиён етказмайдиган қилиб ўтказилиши керак.
Белгиланган тартибда аттестациядан ўтказилган шахслар спорт мусобақаларида ҳакамлик қилишига йўл қўйилади.
16-модда. Спортда кўлланиш ман этилган воситалар
Спорт билан шуғулланишда жисмоний тарбия ва спортни бошқариш давлат органлари, халқаро спорт ташкилотлари томонидан ман этилган воситаларни қўллашга йўл қўйилмайди.
Юқори спорт кўрсаткичларига эришиш мақсадида стимуляторлардан, допинг моддаларидан, Халқаро олимпия кўмитаси томонидан ман этилган бошқа воситалардан фойдаланган спортчи мусобақалардан четлаштирилади.
Стимуляторлар, допинг моддалари ва бошқа ман этилган воситаларни тарқатишга ёки ишлатишга қасддан кўмаклашаётган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.

Download 34.72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling