«жисмоний тарбия ва спорт тўҒрисида»ги ўзбекистон республикаси қонунига ўзгартишлар ва қЎшимчалар киритиш ҳАҚида lexuz шарҳи Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»


-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги ваколатлари


Download 34.72 Kb.
bet3/10
Sana03.11.2023
Hajmi34.72 Kb.
#1743244
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ

6-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги ваколатлари
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўз ваколатлари доирасида:
ўзларига қарашли ҳудудда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга раҳбарлик қиладилар;
жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришни маҳаллий бюджетдан маблағ билан таъминлайдилар;
жисмоний тарбия-спорт жамоат бирлашмаларининг тузилишига кўмаклашадилар;
маҳаллий корхоналарда жисмоний тарбия-соғломлаштириш, спорт ва туристик аҳамиятдаги товарлар ишлаб чиқарилишига кўмаклашадилар;
жисмоний тарбия ва спортнинг моддий базасини кенгайтириш ҳамда жисмоний тарбия-соғломлаштириш тадбирларини ўтказиш учун юридик ва жисмоний шахслар томонидан ихтиёрийлик асосида киритилган маблағларни жамлайдилар;
аҳоли ўртасида спорт нормативларини топшириш бўйича ишларни ташкил этадилар;
ҳаваскорлик жисмоний тарбия-спорт ҳаракатини ривожлантириш учун фуқароларнинг турар жойлари ва дам олиш жойларида шарт-шароитлар яратадилар;
зарур ўқув-моддий базасини таъминлаган ҳолда болалар ва ўсмирлар спорт мактабларини ҳамда жисмоний тарбия-спорт муассасаларини ташкил этадилар ва уларни маблағ билан таъминлайдилар;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширадилар.
7-модда. Жисмоний тарбия-спорт жамоат бирлашмалари
Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси, жисмоний тарбия-спорт жамиятлари, спорт турлари бўйича федерациялар, уюшмалар, жамғармалар, жисмоний тарбия-соғломлаштириш, спорт клублари ва асосий мақсади жисмоний тарбия ва спортни ривожлантирищдан иборат бўлган бошқа жамоат бирлашмалари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Мудофаага кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти хамда спортнинг техник ва амалий турларини ривожлантирувчи спорт-техника клублари жисмоний тарбия-спорт жамоат бирлашмалари жумласига киради.
Жисмоний тарбия-спорт жамоат бирлашмалари ўз уставларига мувофиқ фуқаролар ўртасида жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт ишларини ташкил этадилар ҳамда спорт резервини тайёрлашни амалга оширадилар.

Download 34.72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling