Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш, назорат ва мониторинг бўлими бошлиғи т ф. д., проф. Ахмедов А. Н


Download 0.59 Mb.
bet18/32
Sana17.06.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1545597
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   32
Bog'liq
Кенгашга доклад март 2023 А Ахмедов — 2 вариант

ИК№2 29.09.2022й

1. Президент Фармонлари ва Қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси Қарорлари, ОЎМТВ Ҳайъати қарорлари ва буйруқлари, институт ректори буйруқларининг жойларда бажарилиши тўғрисида

1. Соҳа проректорлари, бўлим бошлиқлари, факультет деканлари ва кафедра мудирларига:
- Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарор ва фармойишлари, ОЎМТВ Ҳайъат қарорлари, буйруқлари, институт ректорининг буйруқларида белгиланган топшириқлар ижросини кўрсатилган муддатларда бажариш ҳамда барча факультет, кафедра профессор-ўқитувчилари ва талабалар эътиборига етказиш вазифаси юклатилсин (муддати: ўқув йили давомида)

Барча маълумотлар яъни баённомалардан кўчирмалар ЖваЮШМБИНваМ бўлимига ўз вақтида топширилган ва маълумотлар билан кафедра ПЎлари таништирилган (№1.26.08.2022й, №3.27.09.2022й, №4.05.10.2022й, №6.02.11.2022й. ва бошқ.)

2. Институтда илм-фан ва инновацияларни ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар ва келгуси вазифалар тўғрисида

1. Институтда профессор-ўқитувчилар илмий салоҳиятини ошириш, илмий-инновацион фаолиятни ривожлантириш, ёшларни илм-фанга кенг жалб қилиш мақсадида қуйидагиларни амалга ошириш белгилансин: - кафедрага ишлаб чиқариш корхоналари ва ташкилотларда фаолият кўрсатаётган илмий даражали ходимларни жалб этиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва бажарилишини таъминлаш (масъул: кафедра мудирлари, муддати: 1-ноябргача);

Чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган, 3 нафар мутахассислар (проф.О.Омонов, Ш.Дилмуродов, доц.М.Хамидова)лар 2-курс магистрантларига илмий раҳбарликка жалб этилган.

- давлат буюртмалари бўйича бажариладиган фундаментал, амалий ва инновацион ҳамда стартап лойиҳалар танловларида ҳудудий ва ишлаб чиқаришнинг илмий технологик муаммоларини ҳал этишга йўналтирилган лойиҳалар билан фаол иштирок этиш (масъул: каф.мудирлари, Илмий-тадқиқот марказлари раҳбарлари, муддати: 2022 йил 30-декабргача);

Давлат буюртмалари бўйича бажариладиган фундаментал, амалий ва инновацион ишлар бўйича кафедрада профессори А.Ахмедов ТКТИ олимлари билан ҳамкорликда йиллик 400 млн.сўм, (умумий 1,2 млярд.сўм). АМ-Ф3-201908159 сонли “Маҳаллий хом ашёлар асосида функционал қўшимчалар билан бойитилган парҳезли маргарин олиш технологиясини ишлаб чиқиш” мавзусидаги ДИТД лойиҳасида катта илмий ходим лавозимида фаолият олиб борган (ТошКТИ ректори, 20.04.2020 йилдаги №6/11 буйруғи, 3 йиллик ).
Стартап лойиҳалар танловларда иштирок этилмаган.

кафедра мудирларига ишлаб чиқариш корхоналарининг илмий муаммоларининг ечимига қаратилган илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш (зарур ҳолларда республикамиз нуфузли ОТМлари етакчи олимларини жалб этган ҳолда) бўйича реал хўжалик шартномалари тузиш ва амалга ошириш (муддати: 2022 йил 1-ноябргача);

Кафедрада 5 та ишлаб чиқариш корхоналари билан 25 млн. сўмлик шартнома тузилган. Институт ректорининг буйруғи билан 21 нафар ПЎ дан иборат ВИИГ тузилган. Институт ҳисоб рақамига (21.02.23, 13.12.22, 07.06.22, 20.06.22 й.) да 6 млн.сўм маблағ туширилган.

- профессор-ўқитувчилар ва тадқиқотчиларнинг нашрий фаоллигини ошириш, ҳар бир кафедра салоҳиятини эътиборга олиб, режа асосида камида 10 тадан мақолани Scopus, Web of Science ва бошқа халқаро эътироф этилган базаларга киритилган журналларда чоп этиш (масъул: кафедра мудирлари, Илмий-тадқиқот марказлари раҳбарлари; муддати: доимий);

Кафедра ПЎлари томонидан 2 та Scopus баъзасидаги журналларда ва халқаро эътироф этилган базаларга киритилган журналларда эса 6 та, ОАК эътироф этган журналларда 16 та илмий мақолалар чоп эттирилган.

-ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган хорижий олий таълим муассасалари билан халқаро илмий грантлар танловларига лойиҳалар тақдим этиш, етакчи олимлари билан ҳаммуаллифликда илмий мақолалар, монографиялар чоп этиш (масъул: кафедра мудирлари, ИТМлари раҳбарлари; муддати: доимий);

Хорижий ОТМ олимлари билан илмий грантлар, танловларга лойиҳалар тақдим этилмаган, илмий мақола ҳамда монографиялар чоп этилмаган.

- “Эл-юрт умиди” жамғармаси ва инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ёш олимларни етакчи хорижий олий таълим муассасаларида илмий стажировка ва малака ошириш бўйича ўтказиладиган танловларида профессор-ўқитувчиларнинг фаол иштирок этишини таъминлаш (масъул: каф. мудирлари, муддати: танлов эълон қилинган муддатларда);

“Эл-юрт умиди” жамғармаси танловига номзодлар тавсия этилмаган

2. Кафедраларда илмий-инновацион фаолият натижалари бўйича институт рейтингини оширишга қаратилган 2022-2023 ўқув йили учун чора-табдирлар режаси ишлаб чиқилсин (масъул: кафедра мудирлари, муддати: 1-ноябргача)

Чора-табдирлар режаси ишлаб чиқилган ва факультет декани томонидан тасдиқланган. Барчаси тўлиқ амалга оширилган.


Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling