(2022 йил 7 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллигига бағишланган табрикидан)
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев
Қонуннинг асосий ҳарактерли томонлари
1. 6- боб, 38-моддадан иборат янги таҳрирдаги қонуннинг энг муҳим янгилиги унинг амал қилиши давлат иштирокидаги ташкилотларга нисбатан ҳам татбиқ этилишидир.
2. Яна бир муҳим янгилик – мурожаатларни кўриб чиқишнинг асосий принциплари белгилаб қўйилди. Яъни қонунда анъанавий принциплар билан бир қаторда мурожаатларни ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқиш, мурожаатларга нисбатан талабларнинг бир ҳиллиги, мурожаатларни кўриб чиқишда бюрократизм ва сансоларликка йўл қўйилмаслиги каби махсус принциплар белгиланди.
3. Қонунга "Асосий тушунчалар" деган янги модда киритилди. Унда мурожаатлар амалиётида кўп учраётган янги тушунчаларнинг мазмуни белгилаб берилди.
Улар қаторидан “электрон мурожаат”,
“такрорий мурожаат”,
“аноним мурожаат”,
“мурожаатнинг дубликати”,
“оммавий қабул”,
“видеоконференцалоқа”,
“давлат иштирокидаги ташкилот” кабилар ўрин олган.
4. Қонунда янги институт – жисмоний ва юридик шахслар вакилларининг оммавий қабулларини ташкил этилиши мумкинлиги мустаҳкамлаб қўйилди. Эндиликда оммавий қабул ҳовлиларга (квартираларга), бошқа биноларга ва жойларга бирма-бир кириб чиқиш орқали ҳам ўтказилиши мумкин.
5. Бундан ташқари, қонунда оғзаки мурожаатлар реал вақт режимида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда, жумладан, давлат органларининг, ташкилотларнинг ишонч, тезкор алоқа телефонлари орқали ва видеоконференцалоқа воситасида ҳам берилиши мумкинлиги қайд этилди.
6. Қонундаги яна бир муҳим янгилик – бу Халқ ва виртуал қабулхоналар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхонаси, уларнинг асосий вазифалари, Президент Халқ қабулхоналарининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, Президентнинг Виртуал қабулхонаси томонидан мурожаатларга доир масалалар бўйича реал вақт режимида маслаҳатлар бериш, давлат органларининг, ташкилотларнинг ва улар мансабдор шахсларининг виртуал қабулхоналарини ташкил этиш каби масалалар қонунан тартибга солинганлигидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |