мурожаатнинг дубликати — айни бир жисмоний ёки юридик шахс мурожаатининг кўчирма нусхаси;
оммавий қабул — давлат органи раҳбарининг ёки бу борада ваколат берилган мансабдор шахсининг жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари билан оммавий учрашувларида мурожаатларни қабул қилишга доир ҳаракати;
видеоконференцалоқа — узоқда жойлашган бир нечта абонентларнинг реал вақт режимида аудио- ва видеоахборот алмашиш имконияти билан ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда интерактив ҳамкорлик қилиши;
давлат иштирокидаги ташкилот — устав фондида давлат улуши мавжуд бўлган тижорат ташкилоти ёхуд тўлиқ ёки қисман давлат органи томонидан ташкил этилган ёки таъсис этилган нотижорат ташкилоти.
4-модда. Мурожаатларни кўриб чиқишнинг асосий принциплари
Мурожаатларни кўриб чиқишнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
қонунийлик;
мурожаатларни ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқиш;
мурожаатларга нисбатан талабларнинг бир хиллиги;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши;
мурожаатларни кўриб чиқишда бюрократизм ва сансалорликка йўл қўйилмаслиги;
мурожаатларни кўриб чиқишда давлат органлари, ташкилотлар ва улар мансабдор шахслари фаолиятининг шаффофлиги.
5-модда. Мурожаатларнинг шакллари ва турлари
Мурожаатлар оғзаки, ёзма ёхуд электрон шаклда бўлиши мумкин.
Аризалар, таклифлар ва шикоятлар мурожаатларнинг турлари ҳисобланади.
Мурожаатлар, уларнинг шакли ва туридан қатъи назар, бир хил аҳамиятга эга бўлади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Жисмоний ва юридик шахсларнинг давлат органига ёзма, оғзаки ёки электрон шаклда ариза, таклиф ва шикоят билан мурожаат қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Оғзаки, ёзма, электрон мурожаат ёзма мурожаат каби аҳамиятлидир. Мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқишда уларнинг ёзма ёки оғзаки ёки электрон шаклда эканлигининг аҳамияти йўқ. Бундай мурожаатларнинг барчаси Қонун талаби асосида кўриб чиқилади. Фуқаро давлат органлари ва муассасаларига қандай шаклда мурожаат қилишини ўзи танлайди, унга мурожаат шаклини ўзгартириш бўйича талаб қўйиш мумкин эмас. Жисмоний ва юридик шахс ёки уларнинг ваколатли вакили давлат органларига ёзма равишда топширган ёки почта алоқаси орқали конвертга солиб юборилган ёзма хат-хабарлар тарзидаги ҳамда телеграмма шаклидаги мурожаатлар ёзма мурожаат тарзида қайд этилади ва белгиланган тартибда ижрога қаратилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |